Шу каби кичик-кичик воқеалардан, чизгилардан нафсдан аввало Аллоҳ таолонинг ибодатидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдан лаззатланадиган комил инсон сиймоси шаклланади. Биз мана шу юксак мақомга етишишга интилсак, фарзандларимизни шу манҳажда тарбиялай олсак, бугунги кундаги кўплаб муаммоларимиз ўз-ўзидан ҳал бўлади.
Қанийди ўз нафсимизни, фарзандларимизнинг, ёш авлоднинг нафсини аввало тоат-ибодатдан лаззат олишга ўргата олсак! Агар Аллоҳ таоло бу улуғ неъматни насиб қилса, бу бахтиёр инсонлар дунёнинг ўткинчи ҳою ҳавасларига алданмас, азалдан белгиланиб, кафолатланган ризқни деб, тоат-ибодатдан чалғимас эдилар. Бу дунёнинг барча лаззатлари улар учун оддий кундалик эҳтиёж, маиший зарурат даражасидан ортмас эди. Улар ибодатдан ҳам, таомдан ҳам, бошқа неъматлардан ҳам баравар баҳраманд бўлишар, аммо иймон ҳаловати, ибодат лаззати улар учун қолган барча нарсалардан афзал бўлар эди. Агар нафсимизни тўғри йўл билан, асл мақсад йўлида қондиришни ўргансак, орадан кўп ўтмай, бугунги умматдан ҳам имом Бухорий, имом Термизийлар, Замахшарий, Хоразмий, Берунийлар етишиб чиқади, иншааллоҳ.
Зеро, бу буюк зотлар нафс тарбиясида пешқадам бўлишган, уларнинг нафси илм ва ибодатдан шундай лаззат олганки, бундай лаззатни бошқа неъматлардан топа олмаган. Ибодатдан, Аллоҳ таолони танишдан, У Зотни зикр қилишдан лаззат олишнинг энг олий намунасини эса тасаввуф машойихларимизда кўришимиз мумкин.
🌐Kanalimizga obuna bo'ling♻️
@Azizotamasjidi