Bakhtinur Umarov


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Постлар аввало ўзим учун ваьз-эслатма.
Блогдаги фикрлар ўзимни ўқиган, кўрган,кузатганларим.

Дизайин Портфолио t.me/Bakhtinur_Portfolio

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Бирлашув

Яқинда Қирғизистоннинг мол бозорида бир отахоннинг 120 минг сомини (15 млн сўм) ўғирлаб кетишипти, бозордагилар ёрдам бериш учун 115 минг сом йиғиб беришипти отага.

Тошкентга келишимдан олдин битта нарса қаттиқ таьсир қилган, Зарафшон шаҳрининг энг катта дўкон эгалари ҳаммаси Тожик миллатига мансуб эди, бундан ажабланиб сабабини бир иккитасидан сўраганимда шундай жавоб берган: Бизда шунақа кимдир бирон жойга бориб ўрнашдими қолганлирини ҳам тортади, ёрдам қилади бу ердаги дўкондорларни ҳам битта инсон бирлаштирган деб (деярли кўпчилиги қариндош эмас,шунчаки бир миллат,битта қишлоқдан)

Демоқчиманки ётволиб фақат нолиш, об-ҳавонинг ифлосланиб кетаётганлигини гапириш бизга нимадир бермайди, қайсики даврни қарасак хоҳ у илм фанда ўсган бўлсин ёкида ерлари кенгайган бўлсин фақат инсонларни бирлашиши, бир мақсад йўлида ҳаракат қилишлари натижасида эришилган, албатта ўзиб бирлашгандан кўра бирлашиб ўзган афзал.


Сумка кўтаришни ва орган ходимларига муомила қилишни билмайсанми, кўтарма, ҳаммага ҳарактерингни кўрсатиш шартмас.

Улар ҳам зерикканидан тургани йўқ.


#Shorts


Новда

Деярли ҳар бир оилада ота-оналаримиз бизнинг моддий эҳтиёжларимизни қондириш, рўзғор ташвиши кабиларга маьсул.Сир эмас Ўзбекистон шароитида давлат идораси ёкида бошқа ташкилотда ишлайдиган ходимлар 8-12 соат давомида ишлайдилар. Тан олишимиз керак ота-оналар фарзандарига етарлича вақт ажратолмаяпти.

Шу ўринда ака ва опаларга кичик бир эслатмани илингим келди.

Бизнинг укамиз бордир сингилимиз бордир, улар биздан кўра ўқимишли, зиёли бўлишлари учун биз ҳам ёрдам қилишмиз керак.

Майли биз моддий томонлама ёрдам беролмасмиз лекин, уларнинг янги қирраларини кашф қилиш, қизиқишлари томонга юналтириш ҳаммани ҳам қўлидан келади, бола ёшлигида энди унаётган Новда каби бўлади, қайси томонга бошқарса шу томонга бўй чўзаверади.


Кўпчилигимиз ҳозирда ёшлигимда у нарсани қилсам бўларкан, бу ишни бошини ушласам бўларкан деган афсуслар бўлади. Энди ўша ишларни такрорламаслик қўлимизда, фақат озгина қунт ва сабр талаб этилади ҳолос.

Бир нарсани яхши тушуниб олайликки, улар бизнинг рақобатчилармиз эмас, жигаргўшаларимиздир, биздан кўра уларнинг эришган каттароқ муваффақиятлари Ота-онамиз ва бизнинг фаҳримиз бўлади.


Унутманг, оилада ҳар бир ака ва опанинг ўзидан кичиклар олдида маьсулят ва вазифаси катта, бизга қараб улар ўзларига андоза олади, шунга қараб ҳар биримиз одоб ва аҳлоқимизни, гапирётган гапларимизни тўғирлаб олайлик.Уларга бизинг гапларимиздан кўра қилаётган ҳатти-ҳаракатларимиз кўпроқ ва кучлироқ таьсир этади...


П/С: Уларга тарбия бераман деб, телефон гаджетларни тортиб олиш, ўйин кулгу қилишларини чеклаб қўйиш тўғри қарор эмас, зеро болага нимани кўп чекласангиз ва тақиқласангиз уни шунга нисбатан қизиқишини янада ортириб юборасиз.



©Бахтинур Умаров


Forward from: Bobur Mavlonov
22 yosh

Bu yosh hammaning hayotida har xil iz qoldiradi. Mening hayotimda esa quyidagilar bilan esda qolgan:

22 yosh bu shunday yoshki, ota-onangdan uzoqda yashashga o'rganishing kerak bo'lgan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, millat oldidagi burchingni his qilishni boshlaydigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, atrofingdagi tengdoshlaring muvaffaqiyatga erishayotganini uyda semichka chaqib kuzatib o'tiradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, sendan 4 yosh kichkinalar uylanish mavzusida gaplashishlarini eshitib o'tiradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, tanishlaring chet ellarda ishlab, o'qib yurganini Instagram storislardan kuzatib o'tiradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, na kino ko'rish, na kitob o'qish, na o'rtoqlaring bilan aylanishni istamaydigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, ota-onang qariyotgani his qiladigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, sen orzu qilgan narsalar aslida hech qanday ahamiyatga ega emasligini tushunib yetadigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, hayot mazmunini tushunib yetadigan, biroq shunga qarab harakat qilishda o'zingda kuch topa olmaydigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, vaqtingni opportunity cost'i juda past narsalarga sarflayotgan, lekin bundan o'zingni tiya olmaydigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, sen yaxshi ko'raman deb o'ylagan insonlarsiz ham bemalol yashab ketaveradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, sen o'zingdan ko'ra ko'proq dadangni o'ylaydigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, hayotda shunchaki o'zingni rol o'ynayotgandek his qiladigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, birorta yaxshi post yozolmasangda yozishni davom ettiraverishing kerak bo'lgan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, faqat o'zing uchun o'zing harakat qilishing kerak bo'lgan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, hozir nima qilayotganing kelajakda kim bo'lishingni belgilab beradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, sog'liging senga to'lashlari mumkin bo'lgan har qanday summadan ustun bo'lgan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, maqsadlaring tez-tez o'zgaradigan yosh;

22 yosh bu shunday yoshki, hayotingda umuman kutilmagan voqealar sodir bo'ladigan yosh;

Ha 22 yosh shunday yosh men uchun.

@boburjon_mavlonov


Банданинг тадбири Аллоҳ таолонинг тадбирига тўғри келишини қайдан биламиз деса: Инсон бир ишни қилишга қасд қилади, агар ўша ишни Аллоҳ осонликча битирса бунда манфаат бор, лекин қилган тадбири ўхшмадими бўлди, банда кўпам бунга зўр бермаслиги керак.

©Бахтинур Умаров


#Shorts


Одоб

1.Фарзанд кундуз куни отанинг орқасидан,кечқурунда эса олдида юриши одоб саналади.Кечқурун олдида юришининг сабаби йўлда учрайдигар чуқур ё шунга ўхшаш нарсаларни аввал пайқаши ҳамда хавфни олдини олиш сабабидандир.

2.Хонада ўтирган одамнинг кўчадан кириб келган инсонга туриб кўришиши қачон одобдан бўлади деса, аввало ўтирган инсон чин дилдан ўзи хоҳлаб пешвоз чиқиши, кириб келган инсон эса ўтирганнинг жойидан қўзғалмаслигини исташи одобдан саналади.


П/С: Бизда тескари,ташқаридан биров келса ўзимиз истамсакда ялтоқланиб туришга ошиқамиз.



©Бахтинур Умаров


#Shorts


Тўй бўлса ҳам емиз, маьракада ҳам емиз, таьзияда ҳам шу аҳвол.
Бизнинг ҳар бир қувончли кунимиз ё йиғилишимиз ейиш устига қурилиб қолгандай гуё...


©Бахтинур Умаров


#Shorts


-Отам менга Қурьон ўргатмаган.
-Отам мени устозга олиб бориб ўқитмаган.


-Отанг сенга ўзи билан олиб юриб кўча куйда бемақсад санқиб юришни ҳам ўргатмаган.
-Отанг сенга "қизларинг" билан гаплашишни ҳам ўргатмаган, унутма шуни !

#Shorts


©Бахтинур Умаров


Нафсимга хитоб.

1.Фақат қийинчиликсиз, роҳат-фароғат истовчи эй нафсим, мана рамазоннинг ярмидан ортиғини ҳам ўтказдинг.

2.Рамазон бу амалларнинг "бошланиш нуқтаси",тақвони кучайтириб Аллоҳ таоло меьёрларига созлаш дебочасида, сен Роббинг учун нима тайёрлаб қўйдинг?

3.Мана шу муборак кунлар,ҳар бир ибодатга 7 дан 700 гача савоб бериладиган фурсатдан унумли фойдаланиб Роббинг томон жидду-жаҳд қилдингми, ё рўза тутганингни баҳона қилиб фарз намозларни қазо қилдингми?

4.Ейишдан тийилиб кўз, қулоқ, тил рўзасини ҳам маромига еказдингми, ёкида кундузи фақат соим бўлиб,аьзолар рўзасини бажара олмадингми?

5.Дунёвий ташвишларингни рўкач қилиб баьзида, таровиҳни суннати муаккада чиқмаса ҳам зарари йўқ дея ўз ўзинга "фатво" чиқариб олдинг, бундан ҳам ортиқ сенга қайғу бормикан?

6.Шунча камчиликларга йўл қўйиб, яна Роббингдан жаннатни кутишга ҳаё қиларсан энди?
(Ҳаё қилиш Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш маьносида эмас,мўмин киши ҳеч қачон ноумид бўлмайди)



©Бахтинур Умаров


Одамлар уйқудадирлар, ўлгач ўйғонадилар...


#Shorts


Чин муҳаббат-ибодатга сусткашлик қилиб,тоатда камчиликка йўл қўя бошлаганингда,нафсингга қарши тура олишингда кўринади.


©Бахтинур Умаров



#Shorts


Ёнингда нечта дўстинг қолди?

Қишлоқда, мактабда ўз тенгдошларинг билан "мажбурлик" дан дўст бўласан.

Катта бўлганинг сайин уларни ўзинг танлай бошлайсан,фикрлашинг,дунё қарашинга қараб.

Вақт ўтиши билан улар сараланиб бошлайди,фақатгина вақт синовидан омон қолганларигина ёнингда қолади.

Дўстим любой время туриб бераман,бос орқангда мен бор, ҳеч нарсага ўйланма деган дўстларингни гаплари оғизда қолиб кетганига амин бўла бошлайсан.

Ҳақиқий дўстлик деганда сенга ҳар доим телефон қилиб гаплашадиган,байрамларда табриклайдигани эмас,керакли жойда ёрдам,зарур ўринда тўғри маслаҳат берадиганини билганингда бошланади.

П/С:Йўқ мени дўстим кўп,пост емабди дейдиганлар,у дўстларингиз билан шунчаки тўй маракада керак бўлиб қолади, одамлар гапиради деган сўзлардан қочиш учунгина юрибсиз....


©Бахтинур Умаров


Кейинги блог нима мавзуда чиқишини истайсиз?
Poll
  •   Диний-маьрифий
  •   Биз илғамас муаммолар
  •   Фикримни изоҳда қолдираман
20 votes


Виждонинг софлигини сақламоқчимисан?
Унда метрода манзилинггача тик оёқда кетавер...


#Shorts


Қалбдаги мағзунлик ибодат билан ҳам зикр билан ҳам барҳам топмайди баьзида.


Ё ибодатда сустакшлик бор,ёки аввал қилиб ўтилган гуноҳлар ўз таьсирини энди кўрсатяпти.


#Shorts


Ўтганларимизнинг илм йўлидаги ҳарисликлари,ва бизнинг ҳозирги ҳимматимиз ҳақида.
(1-қисм)

1.Абу Насир Сизжий.
У кишининг ёнида ҳадис ўрганётган эдим,шунда бир аёл эшикни тақиллатиб келди. Устозим ундан мақсади ҳақида сўради шунда аёл:
Минг динор пулни чиқриб шайхимга узатди ва дедики: Менга уйланинг, бироқ мени турмушга чиқишга ҳожатим йўқ, мақсадим сизга хизмат қилиш деди.Шунда шайхим аёлга таклифини қабул қилолмаслигини айтди, ва у чиқиб кетгач:
-Мен Сижистондан илм талабида чиққанман, агар ўйланадиган бўлсам "толиби илм" деган ном кетиб қолади.Илм талаб қилиш савобидан бирон нарсани устун қўймайман деди.

2.Имом Бухорий.
Ибн Касир айтади: Имом Бухорий билан сафарда бир кеча тунаб қолдим.Шунда у кишининг бир тунда 18 марта ўйғониб ёдига тушган ҳадисини ёзиб қўйишига гувоҳ бўлдим.

3.Убайд ибн Яьийш.
Аммор ибн Ражо айтади:"Ўттиз йил кечалари қоим бўлдим, тунда қўлим билан овқат емадим, мен ҳадис ёзардим, синглим оғзимга овқат солиб қўярди.

4.Имом Шаьбий.
Ибн Шубурма шундай дейди:Мен Шаьбийнинг шу кунгача оқ варақларга нимани қоралаган бўлсам барчасини ёдладим,бирон кишидан сўзини қайта айтишини сўрамадим.Бундан ташқари,бир одамнинг олим бўлишига етарли даражадаги илмни ёдимдан чиқардим* деганини эшитдим деди.(Яьни,у зотнинг шу даражада зеҳнлари кучли бўлганки,унутган нарсасининг ўзи битта инсон олим бўлишига етарли бўлган)
Ундан бу илмга қандай эришганлиги ҳақида сўраганда у киши:"Ўзгаларга суянмадим,эшакнинг сабри каби сабр қилганим,қарға каби барвақт турганим учун" деган эканлар

5.Абу Аҳмад Наср сўзлари:
"Киши ишлаб турган дўконини тўхтатмагунча, боғ роғларини хароб қилмагунча, ошна оғайнигарчиликни йиғиштирмагунича илмга эга бўла олмайди"
Яна айтадиларки толиби илмнинг миясидан ,кийимини ювишим керак деган ҳаёл ҳам ўтмаслиги ва шу даражада дарсга машғул бўлиши кераклигини айтиб, ўзлари кийимини эскириб кетганлигидан ер рангига бўяб юрганлиги ҳақида ҳикоя қиладилар.


Энди эса 80 дақиқа дарсга қўнғироқ чалиниши "интизор" кутиб, дарс тугаши билан ура солиб уйга шошиладиган,уйга бориб ҳам телефон титкилашдан ўёғига ўтмайдиган мен ва мен кабиларни ўзи ислоҳ қилсин.


П/С: Юқоридаги сўзлар баланд парвоз,нореал нарсалар эмас, ҳа биз буларни тасаввур ҳам қилолмаймиз, уларда шунчаки ҳиммат, рағбат,илм олишга иштиёқ ҳамда ниятлари тўғри ва ҳолис бўлган ҳолос.


©Бахтинур Умаров


Бизнинг барча тизимимизда нимадир хато,хоҳ у таьлим бўлсин ҳох бошқа.Лекин ўша нима эканлигини ҳалигача билмайман.


#Shorts


©Бахтинур Умаров


Хайп..

1.Ибратли видео оласан зўр, ҳамма сени танийди лекин намоз пайти ошни еб бемалол ўтирасан.


2.Маҳзун бўлма Аллоҳ сен билан, бу сабрингга ўзи ажрини беради дейишга устасан,буёғда қилган ишинг шайтондан баттар.

3.Зўр-зўр нашидалар айтиб,илоҳий муҳаббатдан бонг урасан,базмларда ҳеч ким эьтибор қилмайди деб номаҳрам билан қўл ушлашиб Happy Christmas'ни куйлайсан.

4.Ўзи одамларни алдаб,соққа қилиш йўлини ахтариб юрасан, яна энг катта орзуйингиз нима деса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш деб қўясан.

5."Аллоҳ сабрлиларни севади" кундалик шиоринг, онанг қариб бир нарсани сал тушунмай қолса фиғонинг оламга сиғмайди.

6.Оҳиринг нима бўлиши номаълум-у, яна ҳали ҳидоят қилинмаганларга писта пўчоқдай муносабатда бўласан.


7.Ўқиганинг томоқдан қалбингга кўчмаган-у,яна аҳли илмларга қарата "Ҳа булар Хақни айтолмайди"да дейишни қотирасан.

П/С: Ибн Жазавий айтган эканлар: Инсон ўзи иккита нажас йўлидан ўтиб пайдо бўлади-ю, яна нимамга ҳам кериламан деб?


©Бахтинур Умаров


Нима халақит беради?

Армияда ҳаётимни кўп таҳлил қилардим,ҳар бир ўтётган вақтни самарали ва фойдали бўлишига уринардим.
Бир кун бир йилдек ўтарди.Оила соғинчи,ўйлаш,тафаккур қилиш учун эса жуда кўп вақт.

Вақт тиғиз бўлади,сиз учун керакли бўлган ҳамма нарса ҳам мавжуд эмас.Шунга қарамасдан ҳозирги ҳолатимдан кўра кўп китоб мутолаа қилиб,шахсий ривожланиш учун яхшигина вақт ажратардим.

Ҳозир эса ҳамма шароит етарли, ўқиш учун етарли китоб,гаджет,барчаси лекин фойдалилик даражаси паст.

Нега бундай?

Нафс фақат роҳат фароғатни истайди у умуман қийинчилик, азоб тортишни истамайди(яраталиши шунақа ўзи).

Одам агар бир бўшашса шунчалик енгиллик томонга қараб кетаверади.Буни олдини олиш эса вақтни қанчадир қисмини турли ҳил машғулотларга сарфлаш орқали эришилада.

Инсон ҳаётини тартибга солиб,мунтазам тафаккурда юриши учун албатта армияга бориши ёкида қамоқда ўтириши шартмикан?

П/С:Қадимгилар қанча юкинг енгиллашса, шунчалик ўзингдан кетасан деб шуни назарда тутган менимча.


©Бахтинур Умаров


Билдирув

Аллоҳ таоло бандасига доим яхшилигни истайди, буни баьзида синов билан ёкида бир ҳикмат ила сездириб қўяди.
Бугун 15 дақиқа Лифтда қамалиб қолдим,чироқ ҳам ўчиб қолди.
Усталарни телефон орқали чақирдим.


Ҳудди шу ҳолат қабрда бўлса қанақа бўларди?
Ёрдамга келадиган ҳеч нарсангиз йўқ (Солиҳ яхшилигингиз-у,ибодатингиздан бўлак) бир тасаввур қилиб кўринг.

20 last posts shown.

35

subscribers
Channel statistics