Eng Yaxshi Ummat


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Bismillah | 🫀

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ
“(Ey ummati Muhammad), odamlar uchun chiqarilgan millatlarning eng yaxshisi bo‘ldingiz. Zero siz yaxshi amallarga buyurasiz [3:110]

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


🏳️ Афғонистон Ислом Амирлиги

Бу помирлик қиз.

У мушукча деб ўйлаб, адашиб қор қоплонини боқиб олган эди.

Қўлга ўргатилган қоплон энди тоғларга қайтди, лекин баъзида севикли дўстини кўргани келиб туради.

@Eng_yaxshi_ummat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ Туркиялик бир мусулмон Истанбулдаги квартирасини сотиб, пулига Ғазодаги уйсизлар учун 150 та чодир сотиб олди.

Ўзи ҳозир ижарада яшамоқда.
У исмини ошкор қилишни истамаган.
Ғазоликлар уни Абу Даҳдаҳ деб аташмоқда.

Абу Даҳдаҳ Росулуллоҳ ﷺ га 600 та хурмо боғларини инфоқ қилган саҳобадир.

Роббим Абу Даҳдаҳга жаннатдан кўшк насиб қилсин.

@Eng_yaxshi_ummat


Испанияга келган араблар аввало уларни покланишга ўргатди

Европаликлар у пайтда бутунлай ёввойи бўлганлар. Насронийлик уларни зулмдан қутқара олмади. Бу дин муваффақиятга эриша олмади. Ислом эса эришди. Испанияга келган араблар аввало, уларни чўмилиб, покланишга ўргатди. Кейин уларнинг устидаги йиртилган, битлаб кетган ҳайвон териларини ечтириб, тоза ва чиройли кийимлар кийдирди. Уйлар, саройлар қуриб, кейин буни қандай қуришни ҳам ўргатдилар. Улар университетлар очдилар. Насроний тарихчилар исломга бўлган ғаразлари сабаб, бу ҳақиқатни яширадилар, улар Европа мусулмонларнинг тараққиётга қўшган ҳиссаси учун қарздор эканини тан олишни хоҳламайдилар.

Джон Уильям Дрейпер

«Европада ақлий ривожланиш тарихи»

Джон Уильям Дрейпер - XIX асрда яшаган америкалик философ, жарроҳ, кимёгар, тарихчи. «Европада ақлий ривожланиш тарихи» ва «Католик ва илм-фан ўртасидаги муносабатлар тарихи» мақолалари билан шуҳрат қозонган.

Manba: islom.uz

@Eng_yaxshi_ummat


САОДАТ ВА ШАҚОВАТ БЕЛГИЛАРИ:

САОДАТ БЕЛГИСИ

Имом ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Нажот ва саодат белгилари қуйидагилардир:
1. Кишининг илми зиёда бўлгани сари тавозуси ва шафқати зиёда бўлади.
2. Кишининг амали зиёда бўлгани сари хавфи ва эҳтиёткорлиги зиёда бўлади.
3. Умри зиёда бўлгани сари ҳирси камайиб боради.
4. Моли зиёда бўлгани сари сахийлиги ва сарфлаши кўпайиб боради.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари инсонларга яқин бўлиб уларнинг эҳтиёжларини раво қилади, уларга тавозули бўлади.

ШАҚОВАТ(бадбахтлик) белгилари:

1. Илми зиёда бўлгани сари кибри ва адашиши зиёда бўлади.
2. Амали зиёда бўлгани сари фахри зиёда бўлади ва инсонларни ўзидан паст ҳисоблай бошлайди. Нафсини яхши ҳисоблай бошлайди.
3. Умри зиёда бўлгани сари дунёга ҳирси зиёда бўлади.
4. Моли зиёда бўлгани сари бахиллиги ва қаттиқлиги зиёда бўлади.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари кибри ва залолати зиёда бўлади.

Бу ишлар Аллоҳ таоло томонидан синов ва имтиҳондир. Бу билан бандаларини имтиҳон қилади. Кимдир бу билан соадатли бўлади, кимдир бадбахт бўлади.

Шунингдек, кароматлар ҳам мол, салтанат ва мансаб сингари синов ва имтиҳондир!

"Ал-фавоид" китобидан.

@Eng_yaxshi_ummat


Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

@Eng_yaxshi_ummat


❗️ Қудс бригадалари матбуот котиби Абу Ҳамза Халқаро Қуддус куни муносабати билан нутқ сўзлади:

⏺ Қуддус бу йил майдонларни бирлаштирди.

⏺ Ҳаммани огоҳлантирамизки, Қуддус ва Масжидул Ақсога тегиш минтақага ўт қўяди.

⏺ Фаластин биздан ўз зиммамизга олган масъулиятни адо этишимизни талаб қиладиган энг нозик ва мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.

⏺ Майдонда содир бўлаётган воқеалар қаршилик гуруҳлари Ал-Ақсо тўфони операциясини қатъият билан давом эттираётганини тасдиқлайди.

⏺ Ғарбий Соҳил ва Ливан сионистлар ҳужумларини қайтаришда давом этмоқда.

⏺ Иорданияда Ғазони қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиққан оммани табриклаймиз ва сизнинг овозингиз Ғазода эшитилишини таъминлаймиз.

⏺ Бу уруш Фаластиннинг географик чегаралари ичида чекланиб қолмайди.

@Eng_yaxshi_ummat


#kun mavzusi

❗️ Мана, Рамазон билан видолашув они тобора яқинлашмоқда.

Энг улуғ, энг серажр кунлар, соатлар, сонияларда турибмиз. Нимаики тилагингиз бўлса сўраб-сўраб олинг!

Аллоҳим, бизнинг тутган рўзаларимизни, ўқиган тиловату таровеҳларимизни Ўзинг ҳусни мақбул айла!
Мени, ота-онамни ва барча мусулмонларни ва уларнинг ота-онасини дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторида қил!

Мазлум, мазлумаларга Ўзинг нусрат бергин. Амин!

@Eng_yaxshi_ummat


Nabiy alayhissalom aytadilar: «Allohning ko‘z ko‘rmagan, quloq eshitmagan va insonning xayoliga kelmagan dasturxoni bor. Uning atrofida ro‘zadorlargina o‘tiradilar» 
(Ibn Abu Dunyo rivoyati).
Anas roziyallolu anhu dedilar: «Ro‘zadorlarning og‘zidan mushk ufuradi va ular uchun Arshning ostida dasturxon yoziladi. Odamlar (qiyomatda)hisob berar ekan, ro‘zadorlar ziyofatda bo‘ladilar»

Makhul rahimulloh deydilar: “Janat ahli bir hidni his etishadi-da: “Ey, rabbimiz, jannatga kirganimizdan buyon bu hidni hidlaymiz, biz undan shirinroq hidni hech tuymaganmiz” deyishadi. Ularga: “Bu bo‘y ro‘zadorlarning bo‘yidir”, deyiladi.

Shunday ekan, ramazonning qimmatli kunlarini uyin-kulgi, bema’ni kinolar tomoshasi va boshqa ko‘ngilxushliklar bilan isrof qilmasligimiz lozim. Aqlli mo‘min bag‘oyat qimmatli ne’matni arzimas xasga almashtirmaydi!

@Eng_yaxshi_ummat


Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти-ку?» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Одамларнинг кўпчилиги билмайди», «Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», «Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди» деган оятларни топасан.
«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир», «Уларнинг кўпчилиги жоҳиллардир», «Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир», «Уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдиганлардир», «Уларнинг кўпчилиги эшитмайдиганлардир», деган оятларни топасан.

Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:
«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир»
(Сабаъ сураси, 13 оят).

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди»
(Ҳуд сураси, 40 оят).

«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик»
(Воқеъа сураси, 13 оят).

Кўпчилик ҳар доим ҳам ҳақнинг меъёри, ўлчови бўлавермайди.

@Eng_yaxshi_ummat


Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

• Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

• Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

• Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

• Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

©️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов

@Eng_yaxshi_ummat


❗️🇬🇧 Буюк Британиянинг собиқ мухолифат етакчиси Жереми Корбин:

Бу тинч аҳолига, ҳаётни сақлаб қолишга уринаётган шифокорларга, фаластинликларни овқатлантиришга уринаётган ёрдам ходимларига, болаларнинг юзига табассум улашишга уринаётган ўқитувчиларга қарши урушдир. Бу инсониятга қарши уруш - ва бизнинг ҳукуматимиз унинг жирканч шериклиги учун ҳеч қачон кечирилмаслиги керак.

@Eng_yaxshi_ummat


ЁЛҒОННИНГ БАДБУ́Й ХИДИДАН ФАРИШТА ҚОЧАДИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг бадбу́й хидидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".

Термизий ривоят қилган.

Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

"Ёлғон" китобидан

@Eng_yaxshi_ummat


"Я РОББИМ!!! КЕЧ КЕЛДИМ, АММО КЕЛДИМ, МЕНИ РАД ЭТМА"!!! 😢😢

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим.
Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим.
Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ!
Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим!
Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди.
Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим.
У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим.
Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим.
Бироздан сўнг у мени пайқади...
Масжиддан чиққунча лом-мим демади.
Сўнг чуқур нафас олиб:
"Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
"Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим тиқилиб қолди...

Ҳозир бу биродарим ичмайди, чекмайди.
"Умр Исломда гўзал экан" дейди.
"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."

@Eng_yaxshi_ummat


Иймоннинг юксак даражаси Тангрининг ҳукмига сабр қилиш ва рози бўлишдир.

Абу ад-Дардо

@Eng_yaxshi_ummat


Izoh: Fuzayl ibn Iyoz rohmatullohi alayhning òģillari fosiq qaroqchi bòlgan.
Ushbu duo tahajjud paytida yiģlagan xolda Parvardigoriga yolvorib amalga oshirilgan.
Allohning fazli bilan adashgan farzand Bomdod vaqtida tovba qilib kelgan.
Alloh istasa shunday tez ijoba qiladi albatta u eng hikmatli zot.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ Ғазодаги бу оиладан фақат хотира қолди...💔

Аллоҳ бу оилани жаннатда жамласин! Амин.❤️‍🩹

@Eng_yaxshi_ummat


#iqtibos

Kim o‘qishdan (ilm olishdan) to‘xtasa qariydi, - xoh u 20 yoki 80 yosh bo‘lsin, - kim muntazam o‘qishni (ilm olishni) davom ettirsa yosh-navqiron bo‘lib qolaveradi. Hayotda eng asosiysi - miyani yosh-navqiron holatda saqlashdir.

© Genri Ford, "Ford Motors" kompaniyasi asoschisi

#Zehniyat
@Eng_yaxshi_ummat


#Farzand_tarbiyasi

Tarbiyadagi eng ulug‘, fazilatli uslublardan biri - farzandlarga salohiyat tilab duo qilishdir.

Bu xususda Fuzayl ibn Iyozning duolari quyidagicha edi: “Allohim, albatta Sen ogohsanki farzandimni ahloq-odobli bo‘lishi uchun ko‘p harakat qilmoqdaman. Lekin bunga qurbim yetmayapti. Ey Alloh! Uni menga (qalbini hidoyatingga burib) odobli qilib bergin!”.

@Eng_yaxshi_ummat


Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан:

Йигит: «Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган», деди.

Шунда мен: «Шунинг учун намоз ўқимайсанми?» десам, «Ҳа», деди.

Мен: «Унда нима учун овқат еяпсан?» дедим. «Нима учун емай?!» деди у ҳайрон бўлиб.

Мен: «Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор», дедим. «Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керакку!» деди.

Мен: «Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?» дедим.

@Eng_yaxshi_ummat


❗️ "Қадр кечасида дақиқа қадри"

Ҳозирда ўртача бир кеча 9-10 соат давом этади.

Аллоҳ таъоло Қадр кечасини (24 соатни эмас, бир кечани) минг ойдан яхши деган.  Келинг биргаликда ҳисоблаб кўрамиз:

• Бир соати — 3750 кундан (яъни 10 йилдан)
• Бир дақиқаси — 1500 соатдан (яъни 60 кундан)

АФЗАЛ БЎЛИБ ЧИҚАДИ.

• Аллоҳ таъоло Духон сурасида:

إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ
"Албатта, Биз уни (Қуръонни) муборак кечада туширдик", деб айтади.

• Унинг мубораклиги Қуръон билан боғланмоқда. Бу кеча — Қуръон кечаси. Бир дақиқа тиловат қилсангиз, 60 кун тиловат қилганнинг ва ундан ҳам кўпроқнинг савобини оласиз. 

• Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан қилинган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
يُقَالُ - يَعْنِي لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ -: اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا ، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُ بِهَا
Қуръон соҳибига (охиратда): "Ўқи, кўтарил ва тиловат қилавер. Албатта, сенинг жойинг энг охирги тиловат қилган оятинг ўрнида бўлади", дейилади. (Имом Термизий)

• Шарт: Ушбу ҳадисдаги бундай савобга етишиш учун:
— Қуръон маъносини билган одам тадаббур билан ўқишлиги ва унга амал қиламан деб ният қилишлиги;
— маъносини ҳали билмаганлар эса ўрганиб, албатта, амал қиламан деб қасд қилишлари Шарт. 

• Тунгги намозларда ҳам ёдлаган энг узун сураларингизни ўқишга ҳаракат қилинг!

• Кичик сураларни кетма-кет, орада "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм" билан бир ракъатда зам суралар қилса бўлади, жоиз.

— Далил: Имом Бухорий ва Муслимда келган зам сураларининг охирида Ихлос сурасини ўқийдиган саҳобанинг ҳадиси.

• Бу кечада бирор дақиқани зое қилманг! Шу дақиқа сизни икки ойлик тинимсиз тиловат даражаларига кўтариши мумкин.
Бунинг қадрини кучли иймон ва ихлос соҳиблари билади! Бу дақиқанинг қадрини қабрда ётганлар билади!

Бугунги душанбадан сешанбага ўтар кечаси Лайлатул Қадр бўлиши эҳтимоли катта бўлган кечалардан ҳисобланади!
@Eng_yaxshi_ummat

20 last posts shown.

1 427

subscribers
Channel statistics