FerPI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Farg‘ona Politexnika instituti rasmiy kanali

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


ДИҚҚАТ: ЁШ ИЖОДКОР ТАЛАБАЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ !

Фарғона политехника институти маъмурияти ва институт АРМ қошидаги “Ёш китобхонлар клуби” Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ижодкор талабалари ўртасида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида “Китоб ва китоб мутолааси”ни тарғиб қилувчи ҳамда “Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш”га қаратилган видеороликлар танловини эълон қилади.
Видеороликларга ва унинг муаллифларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Видеоролик китоб ва китоб мутолааси тарғиботига ёки ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашга қаратилган ва бошқа танловларда иштирок этмаган бўлиши шарт.
2. Видеороликнинг давомийлиги 10-15 дақиқани ташкил этиши керак .
3. Видеоролик муаллифи ва сухандони 2 нафардан ортиқ бўлмаган ижодкор талаба ёшлардан бўлиши лозим.
4. Танловга юборилган видеороликлар эгаллаган ўринларидан қатъий назар, эгаларига қайтарилмайди.
Ҳар бир йўналишдаги кўрик-танлов ғолибларига институтнинг бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда пул мукофотлари белгиланади:
Битта 1-ўрин: 3 000 000 сўм
Битта 2-ўрин: 2 000 000 сўм
Битта 3-ўрин: 1 000 000 сўм
Бундан ташқари 4 ва 5 ўрин эгаларига ҳар бири 250 минг сўмлик бадиий китоблар тўпламидан иборат тўртта рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилади. Чет тилида тайёрланган видеороликлар учун асосий мукофотларга қўшимча рағбатлантирувчи мукофотлар қўшиб берилади.
Танлов учун видеороликлар 2020 йилнинг 1-апрел кунига қадар институт Ахборот ресурс марказига, 90-560-42-20 телефон рақамидаги “Телеграм” тармоғига юборилиши лозим. Муддатидан кеч юборилган ишлар кўрик-танлов учун қабул қилинмайди. Яхши деб топилган 10 та видеороликлар Республикадаги олий ўқув юртлари АРМ раҳбарларининг “Телеграм” тармоғига ташланади. Барча АРМ директорларидан 10-апрел кунига қадар уларни кўриб чиқиб, улардан 5 тасига 1-5 ўринларни белгилаб юқоридаги “Телеграм”га хабар юборишлари сўралади. Институт АРМ қошида фаолият юргизаётган “Ёш китобхонлар клуби”нинг 5 нафар аъзолари(ҳакамлар) томонидан барча олий ўқув юртларидан юборилган хабарлар асосида кўрик- танлов ғолиблари аниқланади.
Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш апрел ойида институтда ўтказиладиган “Иқтидорли талаба ёшлар илмий анжумани”нинг якуний босқичида ўтказилади. Бу ҳақида танлов ғолиблари таълим олаётган институт Ректорларига олдиндан хабар ва Таклифномалар юборилади.

КЎРИК-ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ ҚИЛИНГ !


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

Тўлов-контракт асосида ўқийдиганлар учун солиқ имтиёзлари кенгайди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра эндиликда Ўзбекистон олий ўқув юртларида шахснинг турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари учун ҳам солиқ солинмайди.

(Ҳозирга қадар фақатгина ўзининг ва 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълими учун йўналтирилган даромад солиқдан озод қилинган)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Edu.uz
Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш хақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

Амалдаги тартибга кўра, контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.

Шу муносабат билан, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларига ўзгартириш киритилганда, қўшимча маълумот берилади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломларнинг Ўзбекистонда тан олиниши масаласига ойдинлик киритди.

“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS”
ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY”
ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши таълим бозорида соғлом рақобатни юзага келтиради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси: Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент давлат юридик, Урганч давлат ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари, Самарқанд давлат чет тиллар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис, Тошкент молия, Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент фармацевтика ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтлари тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиш, балки уларни ошириш имконини беради.

Ўзини-ўзи молиялаштириш олий таълим муассасаларининг тўлиғича хусусий секторга ўтиб кетишини англатмайди, балки уларга мустақил ривожланиш, таълим сифатини ошириш учун мавжуд ресурслардан фойдаланишда эркинлик берилади.

Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетиши, қўшимча маблағ топиш мақсадида мавжуд имкониятларга зид равишда ортиқча қабулнинг амалга оширилиши, энг муҳими соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиб борилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1847

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграм каналининг 2019 йилдаги статистикаси.

Унга кўра, Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият юритадиган расмий каналлар орасида Edu.uz 1-рақамли канал сифатида эътироф этилди.


Forward from: Sarvarjon Raximov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Политехника институти!


Forward from: Edu.uz
Oliy ta`lim deputatlar (2019).pdf
286.1Kb
2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловда 125 та сайлов округида олий таълим тизимидан 9 нафар номзод депутатликка сайланди.

❗️2020 йилнинг 5 январь куни 25 та округда бўлиб ўтадиган сайловларнинг 2-турида олий таълимдан 5 нафар номзод депутатлик ўрни учун курашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
​​#Коррупциясиз_соҳа

Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишга масъул тренерлар тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур лойиҳа доирасида тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Навбатдаги ташаббус – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳамкорлигида ОТМлар бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 17-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган ушбу курсларда 90 та олий таълим муассасаcидан жами 121 нафар тренерлар тайёрланди.

Тренерларга малакали мутахассислар томонидан олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун –моҳияти, олий таълим соҳасида коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш масалаларига бағишланган маърузалар ташкил этилди.

Курс якунида тингловчиларга электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар тўплами ҳамда сертификатлар тақдим этилди.

Мазкур тренерлар жойларда олий таълим муассасалари бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун даврий равишда касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиб боришлари кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Ta’lim xabarlari
Жорий ўқув йилида 685 нафар спортчи талаба бўлди

2019/2020 йилги
ўқув йилида олимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро мусобақаларнинг 685 нафар ғолиб ва совриндорлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2019 йилдаги 19 декабрдаги 11-сонли баёнига асосан, мазкур талабаларнинг 616 нафари ўзбек тилидаги гуруҳларда ўқиётган бўлса, 69 нафари рус тили гуруҳларида таҳсил олмоқда.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA


Bugun Saylov yurt rivoji uchun xizmat qiladigan nomzodga ovoz bering!


Forward from: Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
​​Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

2019 йил 20 декабрдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

✅ Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);

2️⃣ Паспорт нусхаси;

3️⃣ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.

Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.

Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.

Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
​​#Муҳим_хабар

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

✅ Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:

👉 Биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фанона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади.

Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл – 94,5 балл.

👉 Иккинчи бўлимга – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади.

Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳонлади. Максимал балл – 186 балл.

Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
#Муҳим_хабар

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 6-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Фарғона политехника институти Россия Федерациясининг нуфузли олийгоҳи билан шартнома имзолади.
Юртимизда олий таълим сифат ва самарадорлигини ошириш, замонавий кадрлар тайёрлашда хорижий давлатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш, нуфузли олий ўқув юртлари билан изчил ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Консуллик идораси вакиллари ҳамда Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари Россиянинг Биринчи президенти Борис Елцин номидаги Урал федерал университетида бўлишди. Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолашди. Фарғона политехника институти ҳамда Урал федерал университети ўртасида икки томонлама шартнома тузилди.
Шартномага кўра, механика-муҳандислик, машинасозлик, энергетика, қурилиш соҳалари ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш мақсад қилинган. 2+2 кўринишида яъни икки йил Фарғонада, икки йил Екатринбург шаҳрида бакалавриат босқичида таълим берилади. Шунингдек, таълимнинг кейинги йўналишлари – магистратура, аспирантура ва бошқа даражаларда ҳамкорликни ривожлантириш келишиб олинди.
Россиянинг Биринчи президенти Борис Елцин номидаги университет дунё университетлари рейтингида 364 ўринда, Россия Федерациясининг 11 рақамли олийгоҳи сифатида қайд этилган.
Шундан сўнг ҳамкорлик доирасидаги бир қатор истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Қўшма дастур асосидаги таълим мобайнида инновацион усуллар ва технологияларни жорий этиш, зарур бўлган ўқув адабиётлардан фойдаланиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди. Шуни қўшимча қилиш ўринлики, илмий тадқиқотлар олиб боришда ҳам икки олийгоҳ ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди. Бу сай-ҳарактлар Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик борасида яна бир амалий қадам бўлди.


Forward from: Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ


Forward from: Edu.uz
​​Талабалар учун Японияда бир йил таҳсил олиш бўйича грант

Япония ҳукумати мамлакатдаги нуфузли олий таълим муассасаларида бир йил давомида япон тили, ўлкашунослиги ва маданияти бўйича хорижлик талабалар билимини оширишга йўналтирилган “Япон тили ва маданияти” дастурини тасдиқлади.

Номзодлар тест синовлари ва суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжат топширишнинг сўнгги санаси 2020 йил 27 январь.

Батафсил:
https://www.uz.emb-japan.go.jp/itpr_ru/programMEXT.html

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

20 last posts shown.

66

subscribers
Channel statistics