#sevimli_sher
Меъёри бор кулгуларимнинг,
Чегара бор ҳатто йўлимда.
Сўзларингни ўйлаб юрибман,
Ортиқча сўз олмай тилимга.
Керак эмас кутилмаган ғам,
Керак эмас ортиқча тилак.
Қиз боланинг армонлари ҳам,
Пок-покиза бўлиши керак.
Ҳамма нарса ўзин ўрнида,
Нолимайман. Нима десанг хўп.
Кечир, фақат менинг кўнглимда,
Орзуларим меъёридан кўп.
Қадамимни ўйлаб босяпман,
Тоза нафас оляпман ҳар он.
Сўзларингни эслаб ўсяпман,
Мен номусман, ахир, отажон.
©Гулрух Худоёрова
Меъёри бор кулгуларимнинг,
Чегара бор ҳатто йўлимда.
Сўзларингни ўйлаб юрибман,
Ортиқча сўз олмай тилимга.
Керак эмас кутилмаган ғам,
Керак эмас ортиқча тилак.
Қиз боланинг армонлари ҳам,
Пок-покиза бўлиши керак.
Ҳамма нарса ўзин ўрнида,
Нолимайман. Нима десанг хўп.
Кечир, фақат менинг кўнглимда,
Орзуларим меъёридан кўп.
Қадамимни ўйлаб босяпман,
Тоза нафас оляпман ҳар он.
Сўзларингни эслаб ўсяпман,
Мен номусман, ахир, отажон.
©Гулрух Худоёрова