🌹 РЎЗА ТУТАМАН.
Биламан кўп гуноҳим,
Надоматлар ютаман,
Насиб қилса оллоҳим,
Мен ҳам рўза тутаман.
Эрта озонда туриб,
Мўмин, мусилмон бўлиб,
Юзларим нурга тўлиб,
Мен ҳам рўза тутаман.
Мурувват қилиб ҳар он,
Тушларимга кир Раҳмон,
Қоч йўлимдан эй шайтон,
Мен ҳам тўза тутаман.
Кўркам бўлар қоматим,
Кулар бахту омадим,
Ташлаб ёмон одатим,
Мен ҳам рўза тутаман.
Ризқим сўраб тонг,азон,
Онам билан ёнма ён,
Тилаб оллоҳдан имон,
Мен ҳам рўза тутаман.
Тўлиб савоб қозоним,
Ифториму озоним,
Ҳуш келдинг рамазоним,
Мен ҳам рўза тутаман.
Эзгу ишларни ёқлаб,
Сабрим,тоқатим сақлаб,
Қалбимни поклаб,поклаб,
Мен ҳам рўза тутаман.
Дард чокидан сўкилсин,
Ғамнинг қадди букулсин,
Гуноҳларим тўкилсин,
Мен ҳам рўза тутаман.
Ўлчаб берилган умр,
Соғлик-ҳаловат, ҳузур
Неъматларингга шукур,
Мен ҳам рўза тутаман.
✍🏻 Муаллиф: Хуршид Карим.
🌺Яқинингизга улашинг🌺
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFBOsZ0UgJxE28tnfQ
Биламан кўп гуноҳим,
Надоматлар ютаман,
Насиб қилса оллоҳим,
Мен ҳам рўза тутаман.
Эрта озонда туриб,
Мўмин, мусилмон бўлиб,
Юзларим нурга тўлиб,
Мен ҳам рўза тутаман.
Мурувват қилиб ҳар он,
Тушларимга кир Раҳмон,
Қоч йўлимдан эй шайтон,
Мен ҳам тўза тутаман.
Кўркам бўлар қоматим,
Кулар бахту омадим,
Ташлаб ёмон одатим,
Мен ҳам рўза тутаман.
Ризқим сўраб тонг,азон,
Онам билан ёнма ён,
Тилаб оллоҳдан имон,
Мен ҳам рўза тутаман.
Тўлиб савоб қозоним,
Ифториму озоним,
Ҳуш келдинг рамазоним,
Мен ҳам рўза тутаман.
Эзгу ишларни ёқлаб,
Сабрим,тоқатим сақлаб,
Қалбимни поклаб,поклаб,
Мен ҳам рўза тутаман.
Дард чокидан сўкилсин,
Ғамнинг қадди букулсин,
Гуноҳларим тўкилсин,
Мен ҳам рўза тутаман.
Ўлчаб берилган умр,
Соғлик-ҳаловат, ҳузур
Неъматларингга шукур,
Мен ҳам рўза тутаман.
✍🏻 Муаллиф: Хуршид Карим.
🌺Яқинингизга улашинг🌺
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFBOsZ0UgJxE28tnfQ