Ҳижрий 615 йилда Султон Туркистон ҳукмдори Қадрхон ибн Юсуф Татарга қарши юриш қилди ва Туркистоннинг энг шимолидаги Йиғур (Айғур) ҳудудигача кириб борди. Султон шимол йўналишида юриб бориб, Шимолий Қутбнинг чегарасигача, яъни қуёш ҳеч қачон ботмайдиган, йўқолиб кетмайдиган ергача борди. У ерда шафақ ҳеч қачон йўқ бўлмай, ғарбдан шарққа қараб қиялашиб борар, бирдан уфқ нурлари пайдо бўлиб янги кун бошланар эди.
Бундай вазиятда тунда ўқиладиган иша (хуфтон) намозини ўқиш масаласини ҳал қилиш учун Бухоро муфтийларига ва уламосига юзланиб шундай савол беришди: “Шафақ нурлари ҳеч қачон ботмайдиган жойда ухлашдан олдинги намозни ўқиш керакми ёки йўқми?” Бухоро муфтийлари ва уламоси маслаҳатлашган ҳолда шундай жавоб ёзишади: “Бу ҳудудда маҳаллий одамлар яшамаса, ухлаш вақтидан олдин ўқиш шарт эмас”
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi