Жалолиддин Мангуберди мажмуаси маънавият ва ғурур маскани бўлади.
Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуасининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Бу борадаги лойиҳа Президентимизнинг вилоятга аввалги ташрифи чоғида кўриб чиқилган, мутахассислар фикрлари асосида такомиллаштирилган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда бўлади. Бугунги кунда ҳайкалнинг асоси қурилмоқда. Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалаган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради. "- Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак. Хиёбон бўйлаб унинг жанглари, қаҳрамонликлари ҳақида лавҳлар ёзиб қўйиш мумкин. Бу тарихни ва чет тилларини яхши билган гидлар тайёрлаш ҳам зарур", - деди Шавкат Мирзиёев.
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi