Википедия маълумотига қараганда 2021 йилда сартуул фамилиясини ташувчи аҳоли сони 50 минг атрофида. Бугун Россия федерацияси Бурятия Автаном Республикаси ҳам сартуулларнинг бир тармоғи “Хурумша” номи билан аталиб келаётган уруғлар ҳам борлиги маълум. Бугун Бурятияда Байкал кўли жанубида Хурумша қишлоғи номи ҳам “хоразмлик” сўзининг ўзига хоз аталиши билан боғлиқлиги таъкидланмоқда. “Мўғулларнинг сирли тарихи” асарида хоразмлик элчи Махмуд ялавоч “Хурумши”лик Махмуд Ялавоч деб келтирилмоқда. Бундан келиб чиқадики хоразмлик сўзининг ўзига хос синоними Хурумша бўлган. Улар маълум бўлишичи мўғулистондан шимолдаги қабилаларни тутиб туриш учун уларни бу ҳудудга жўнатишган.
Мўғулистондаги сартауулар ўзларининг қаҳрамонлиги, меҳнатсеварлиги, интеллектуал салоҳияти, миллатпарварлиги билан ажралиб туради. Дарвоқе, Мўғулистондаги 13 та “тамға”га эга бўлган заминдорлардан 8 таси сартууллар авлодлари экан. Энг қизиғи, Мўғулистоннинг биринчи Президенти П.Очибат, кейинги Президенти Н.Багабанди ҳам сартууллардан экан.