Жалолиддин Мангуберди ҳиндларнинг Дебал шаҳрини эгаллагач, жума масжид қурдирган. Бу масжиднинг қаерда жойлашгани бўйича покистонлик машҳур олим доктор Наби Баҳш Хон Белуж илмий тадқиқотлар олиб борган ва унинг 1951 йилдан буён олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида ҳозирги кунда Покистоннинг Араб денгизидаги Синд провинциясининг Татта шаҳрига 25 км масофада жойлашган Пир Патҳо масжиди айнан Жалолиддин Мангуберди томонидан қурилган деган фикрга келади. Бу жой ҳозирги Карачи портидан 80 км масофада жойлашган.
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi