Бир йигит мафия бошлиғини қизини севиб қолибди. Бундан хабар топган отаси хизматкорларига йигитни ушлаб келишларини буюрибди.⠀
— Мени қизимни тинч қўясанми?⠀
Йигит:⠀
— Мен уни севаман!⠀
Отаси:⠀
— Дарҳол бунга қизларни кийимини кийдириб, лаб-юзларига аёллар бўёқларини суртиб, маҳалласига ташлаб кетинглар!⠀
Барзанги хизматкорлар машинада олиб кетаётишса, бола ялина бошлабди:⠀
— Йигитлар, илтимос, мени қўйиб юборинглар. Ундай иш қилиб, шарманда қилманглар, ахир мен ўғил боламан-ку! Кейин маҳаллада қандай қилиб бош кўтариб юраман?!⠀
Машина бироз юргач, бир барзангини телефони жиринглабди:⠀
— Лаббай хўжайин!⠀
— Қизимни яна битта ошиғи бор экан. Йўл-йўлакай уни ҳам қўшиб олинглар! Уни яхшилаб дўппослаб, таниб бўлмас қилиб, кимсасиз жойларга ташлаб кетинглар! - дебди қизнинг отаси. Буни эшитган ошиқ йигит хушёр тортиб:⠀
— Илтимос акалар, менга қизларни кийимини кийдириб, лаб-юзларимга аёллар бўёқларини суртиб, маҳалламга ташлаб кетасизлар! Тағин анави иккинчи бола билан адаштириб юборманглар, - дермиш.
💥
@LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.