Ажиб замон келди ёронлар,🙂
Баъзан кўриб ҳайрон қоласан.😏
Бир инсонга қизиқиб қолсанг😉
Интернет оламга кирасан.😆
Очасанда профилини,😮
Ўтказасан бирма-бир кўздан.👀
Нима ейиб,нима ичмоқда,🍛
Шундоққина билиб оласан.☺
Янги кийим ё идиш товоқ,🛍
Олса ҳамки бирон бир совға💐
Хомиладор ёки тўққанми?!🤰
Жойлаштирар профилига.🤱
Эрга берса ё эрга тегса,💍
Тўй расмин дарҳол қўяди.👰
Ўтиб келса агар никоҳдан,👫
Загс қоғоз пайдо бўлади.📃
Куёвбола нима берганин⚘
Сўрамайсан овора бўлиб...💝
Шоколад,гул, уйинчоғини,🍫🎁
Кўз-кўзлайди дарровда келиб.🤣
Сеп сидирға сарпосини ҳам 👚👛👜
Сўрашга ҳеч ҳожат қолмади.😄
Қуллуғ бўлсин, "вой нима келди ?"😉
Деган гапга ўрин қолмади.🙄
Чет элдами ё саёҳатда ?!🗽
Яшаябди қандай ҳаётда?🎡
Аламзада ёки азобда,😫
Маълумотлар бор интернетда.🤓
Ажрашса маҳзун расмлар,😭
Алам ила ёзилган шеърлар.😩
Шу мавзуда барча-барчаси,🤔
Тўкилади жамики дардлар.🤦♀️
Гар ёдингдан кўтарилса,💭
Таваллуд кун санаси🎉
"Нарру birthday to me "-дея🎈
Қўйилади кун эслатмаси.😁
Табрикларни скриншот қилиб,📱
Жойлаштириб қўйишадида.😉
Кимни нима берганини-ю🎁
Мақтанишни ажиб йўлида.☺
Пиширса ҳам гар тансиқ таом🥗
Еса ҳамки бирон ширинлик.🥞
Бисмиллаҳдан олдинга ўтди,🙂
"Селфи "-деган ажаб кўргилик.🤳
Бориб қолса адашиб бир бор,🎢
Ресторанми,кафе,лавашга.🌯
Олинади дарҳол суратлар,📸
Эсдаликкамас, кўз-кўзлашга.🤦♀️
Концерт чипта гар қўлга тегди,💃
Пайдо бўлар,билет сурати.🎟
Ёшу-қари ақлини тортди😫
Фейс,Инстаграмм ва Телеграми...😱
Макарон ё еганда шавла 🍲
Қўйишмайди ҳечам расмини.😜
Кўкартириб эри урганда,🤕
Ана! Қўйсин ҳаёт аслини.☺
Хатто кичик боласини ҳам,👶
Табриклайди профилида.🙈
Сезармикин гўдак боласи,👀
Тушунмайсан ўйлаб баъзида.🤔
Эри учун ёзиб табриклар,😘
-Энг яхши эр,-энг яхши дада!😍
Жар солгунча бутун оламга,😎
Шивирлаб қўй секин ўзига.💏
Қизпошшолар не орзу қилар?!🙇♀️
Уйлаяпти ҳозир нимани?💘
Йигитчалар ҳаёлида ким?💑
Ўқиб олавер истаганини.🙄
Замонавий очил дастурхон,💻
Ё реклама ўзни бўлдими?!🙋♀️🙋♂️
"Назар"- деган, "Кўз"- деган сўзлар,👀
ўтмиш асрларда қолдими?!😔
Нима кийиб, нима ичганинг,🙄
Кўз-кўз қилиш обрў наҳотки.🚫
Хуш келмайди, Худодан қўрқгин☝️
Назар тошни ёрар ҳаттоки!👁
Хисоблидир дунё унутма!☪
Эрта ўтиб пушаймон бўлма!😢
Товланмагин элнинг кўзига,🕺
Шукур қилгин ёлғиз ўзига!🤲
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•