Зилзила
Ҳозир титраб кетди нақд ярим дунё,
Қалбларга бир қўрқув солдингми, Аллоҳ?!
Қирғинлар ваҳмидан қаҳринг келиб, ё,
Ерни бир силкитиб олдингми, Аллоҳ?!
Ҳар неки амрингизсиз бўлмагай вожиб,
Биламан, дунёни бошқарар изминг.
Умрида бир бора айтмай, таажжуб,
Ҳозир такрор – такрор айтдилар исминг.
Одамлар, қаҳрингни сезмади, нега,
Ўзингга ўтиниб, жар солар ҳадеб.
Қайд этиб қўйдилар, дафтарларига,
“Табиатнинг бахтсиз ҳодисаси...” деб.
Уруш аямайди аёлу - эрни,
Мусулмон – муслимдан тополмас қадр.
Аллоҳ, ўтинаман, қийнама Ерни,
Гуноҳ Ерда эмас, ерликлардадир!!!
Ҳозир титраб кетди нақд ярим дунё...
© Ўлмасбек Самарқандий.
😔😔😔😔😔😔😔
Ҳозир титраб кетди нақд ярим дунё,
Қалбларга бир қўрқув солдингми, Аллоҳ?!
Қирғинлар ваҳмидан қаҳринг келиб, ё,
Ерни бир силкитиб олдингми, Аллоҳ?!
Ҳар неки амрингизсиз бўлмагай вожиб,
Биламан, дунёни бошқарар изминг.
Умрида бир бора айтмай, таажжуб,
Ҳозир такрор – такрор айтдилар исминг.
Одамлар, қаҳрингни сезмади, нега,
Ўзингга ўтиниб, жар солар ҳадеб.
Қайд этиб қўйдилар, дафтарларига,
“Табиатнинг бахтсиз ҳодисаси...” деб.
Уруш аямайди аёлу - эрни,
Мусулмон – муслимдан тополмас қадр.
Аллоҳ, ўтинаман, қийнама Ерни,
Гуноҳ Ерда эмас, ерликлардадир!!!
Ҳозир титраб кетди нақд ярим дунё...
© Ўлмасбек Самарқандий.
😔😔😔😔😔😔😔