Ҳоким бир гуруҳ журналист ва блогерларни байрам билан қутлади
Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов вилоятда фаолият юритувчи бир гуруҳ журналист ва блогерларни 27-июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қутлади.
Журналист ва блогерлар билан мулоқотда бўлган ҳоким ҳамкорлик учун уларга миннатдорлик изҳор қилди.
“Журналист ва блогерларнинг кўмаги, ёрдами билан хабаримиз бўлмай қолаётган муаммоларни биляпмиз ва ўша камчилик устида ишлаяпмиз. Бунинг учун Сизга миннатдорлик изҳор қиламан. Ўйлайманки, мана шу ҳамкорлигимиз бардавом бўлади”, — деди туман ҳокими Зоир Алиқулов.
Мулоқотда “Севимли” каналининг “Замон” информацион дастури мухбири Шавкат Аминов, “Олтин воҳа” радиоаси мухбири Хуршида Шаропова, Қашқадарё ТВ мухбири Тўлқин Тўрақулов, блогерлар — Капитан Каримов ва Отабек Артиковлар туманда сўз эркинлиги борасида қилинаётган ишлар учун ҳокимлик жамоасига ташаккур изҳор қилиб, ҳокимлик ахборот хизмати ва ҳокимнинг журналист ва блогерларга очиқлигини эътироф этди.