ҲАЛОЛ СЎЗ
Чин сўзни ҳар недан қўйганча устун,
Кулажак кўзингда ҳайрат юлдузи.
Ҳақиқат энг олий амалинг бутун,
Меҳнаткаш отангнинг йўл кўрар кўзи.
Ҳақ сўзнинг залвори тоғдан ҳам оғир,
Вале, шоир қалби унга тарозу.
Биров тик боқолмай кўзлари оғрир,
Биров тақдирига ичирар оғу.
Борлиқ вужудидан ҳорир ўт-ўлан,
Тийрамоҳ турналар карвонин тузар.
Ўз ўрнига қайтар яна тонг билан,
Ҳар кун тушларингга кирган Тоғгузар.
Синовлар занжири мисли чирмовиқ,
Ва ё аждаҳодай тортар домига.
Эътиқодинг, сабринг, иймон – жон қавиқ –
Қўлинг чўзиқ қуёш – ҳаёт жомига.
Ҳақ сўз, ҳалол сўзинг, бошинг эмас хам,
Фарзандлар, шеърларинг боринг, йўғингдир.
Шоир қавми ичра дўстим, сенинг ҳам,
Навоийдан қолган қалам ТУҒИНГДИР.
Чағирлар қаҳридан титрагай очун,
Кимни жабр сийлар, кимнидир сафо.
Лабингда табассум, кўзларинг маҳзун,
Ўзинг ҳам дўстлардан кўрдингми вафо?!
Илҳом лаҳзалари илоҳий тортиқ,
Йўлларингни ювар ёмғир, дўл шаррос.
Таъриф-тавсифларни хушламай ортиқ,
Жилмайганча дейсан: “ Вафоман, холос...”
Одил ҲОТАМ
____
ОДИЛ ҲОТАМ
Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Сочларига қўнди ўрикнинг гули.
Ким шеър деса унга қалбини тутди,
Кимларга кўрсатмаган шеърнинг йўлини.
Хаёлин чўққисида яшар Кавоби,
Болаликдек маъсум, сўнгсиз, бетакрор.
Тошкент сари кетган йўллар рубоий –
Дунёнинг ҳақиқатин этади изҳор.
Қадим гузар софдил, тутади журъат,
Саҳардан шом ораси нафс отли ўзга.
Азизон хонақоҳи бетимсол ҳикмат,
Мир Саид Баҳром боғи қўлида кўза...
Бунда Улуғбекни учратгани бор,
Тож кийиб ер қаъридан кўз узмас даҳо.
Лойқа Зарафшоннинг рошида бедор,
Мискин бир армонга ботади гоҳо.
Балки шунинг учун хотири қутлуғ,
Очиқ хонадони Сўзга бир бекат.
Юксак бир орзу билан у кўтарган туғ –
Иймон буюргани билмагай сарҳад!
Лайлаклар Хончорвоққа интилар ҳамон,
Барно, Бектемирнинг рангин девони.
Не бўлса ҳам занжир узган бу карвон,
Вафонинг ҳам ўсмир чоғин сарбони –
Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Маънога ўгириб қисмат дўлини.
Дунё ўзгаради шуъладан бутун,
Бир бор ўқисайди унинг кўнглини!
Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ
Чин сўзни ҳар недан қўйганча устун,
Кулажак кўзингда ҳайрат юлдузи.
Ҳақиқат энг олий амалинг бутун,
Меҳнаткаш отангнинг йўл кўрар кўзи.
Ҳақ сўзнинг залвори тоғдан ҳам оғир,
Вале, шоир қалби унга тарозу.
Биров тик боқолмай кўзлари оғрир,
Биров тақдирига ичирар оғу.
Борлиқ вужудидан ҳорир ўт-ўлан,
Тийрамоҳ турналар карвонин тузар.
Ўз ўрнига қайтар яна тонг билан,
Ҳар кун тушларингга кирган Тоғгузар.
Синовлар занжири мисли чирмовиқ,
Ва ё аждаҳодай тортар домига.
Эътиқодинг, сабринг, иймон – жон қавиқ –
Қўлинг чўзиқ қуёш – ҳаёт жомига.
Ҳақ сўз, ҳалол сўзинг, бошинг эмас хам,
Фарзандлар, шеърларинг боринг, йўғингдир.
Шоир қавми ичра дўстим, сенинг ҳам,
Навоийдан қолган қалам ТУҒИНГДИР.
Чағирлар қаҳридан титрагай очун,
Кимни жабр сийлар, кимнидир сафо.
Лабингда табассум, кўзларинг маҳзун,
Ўзинг ҳам дўстлардан кўрдингми вафо?!
Илҳом лаҳзалари илоҳий тортиқ,
Йўлларингни ювар ёмғир, дўл шаррос.
Таъриф-тавсифларни хушламай ортиқ,
Жилмайганча дейсан: “ Вафоман, холос...”
Одил ҲОТАМ
____
ОДИЛ ҲОТАМ
Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Сочларига қўнди ўрикнинг гули.
Ким шеър деса унга қалбини тутди,
Кимларга кўрсатмаган шеърнинг йўлини.
Хаёлин чўққисида яшар Кавоби,
Болаликдек маъсум, сўнгсиз, бетакрор.
Тошкент сари кетган йўллар рубоий –
Дунёнинг ҳақиқатин этади изҳор.
Қадим гузар софдил, тутади журъат,
Саҳардан шом ораси нафс отли ўзга.
Азизон хонақоҳи бетимсол ҳикмат,
Мир Саид Баҳром боғи қўлида кўза...
Бунда Улуғбекни учратгани бор,
Тож кийиб ер қаъридан кўз узмас даҳо.
Лойқа Зарафшоннинг рошида бедор,
Мискин бир армонга ботади гоҳо.
Балки шунинг учун хотири қутлуғ,
Очиқ хонадони Сўзга бир бекат.
Юксак бир орзу билан у кўтарган туғ –
Иймон буюргани билмагай сарҳад!
Лайлаклар Хончорвоққа интилар ҳамон,
Барно, Бектемирнинг рангин девони.
Не бўлса ҳам занжир узган бу карвон,
Вафонинг ҳам ўсмир чоғин сарбони –
Карманада қирқ йил баҳорни кутди,
Маънога ўгириб қисмат дўлини.
Дунё ўзгаради шуъладан бутун,
Бир бор ўқисайди унинг кўнглини!
Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ