***
Аввал англамайсан шафақми, сароб,
Кўзингдан томгани бахтми, бахтсизлик.
Қачонки май ҳолинг айлагач хароб,
Ўйлайсан, қийнаган ҳадми, ҳадсизлик.
Атрофга боқасан сарҳуш, умидвор –
Беш кунлик бу дунё – рангоранг тушга.
Алвон фожиалар ҳам қоп-қора қор,
Сени қалдироқлар келтирмас ҳушга.
Ниҳоят, пайт етиб буткул юз бурар –
Тангри иноятин ўтлиғ ҳар дами.
Балки, бу тундами, тонгда юз берар,
Орзулар мотами, армон байрами.
Жон қушин сайроқдан ҳоригач лаби,
Чиқмоққа талпинар қафасдан дилхун –
Сендан сўрамасдан келгани каби,
Сендан сўрамасдан кетгайдир бир кун.
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam
Аввал англамайсан шафақми, сароб,
Кўзингдан томгани бахтми, бахтсизлик.
Қачонки май ҳолинг айлагач хароб,
Ўйлайсан, қийнаган ҳадми, ҳадсизлик.
Атрофга боқасан сарҳуш, умидвор –
Беш кунлик бу дунё – рангоранг тушга.
Алвон фожиалар ҳам қоп-қора қор,
Сени қалдироқлар келтирмас ҳушга.
Ниҳоят, пайт етиб буткул юз бурар –
Тангри иноятин ўтлиғ ҳар дами.
Балки, бу тундами, тонгда юз берар,
Орзулар мотами, армон байрами.
Жон қушин сайроқдан ҳоригач лаби,
Чиқмоққа талпинар қафасдан дилхун –
Сендан сўрамасдан келгани каби,
Сендан сўрамасдан кетгайдир бир кун.
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam