ОНАМ БОРДИР
На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.
Хаёт экан паст, баланд, чуқур,
Кўп, ортимдан тош отадиган.
Яхши ёмон кунимда шукур,
Онам бордир асқотадиган.
Душман чиқди писмиқ дўстларим,
Дўст бўлмайди сир сотадиган.
Ғафлат босиб қолса кўзларим,
Онам бордир уйғотадиган.
Кам бўлмагин сира деб болам,
Дуоларга қўл очадиган.
Бошимдаги қуёшим - онам,
Онам бордир нур сочадиган.
Бошимдаги гул тожим отам,
Ғурбат сенми ғам ортадиган.
Мен бадавлат мен, мисли ҳотам,
Онам бордир дил тортадиган.
На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.
© Хуршид Карим
@Ota_ona_Sherlari
На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.
Хаёт экан паст, баланд, чуқур,
Кўп, ортимдан тош отадиган.
Яхши ёмон кунимда шукур,
Онам бордир асқотадиган.
Душман чиқди писмиқ дўстларим,
Дўст бўлмайди сир сотадиган.
Ғафлат босиб қолса кўзларим,
Онам бордир уйғотадиган.
Кам бўлмагин сира деб болам,
Дуоларга қўл очадиган.
Бошимдаги қуёшим - онам,
Онам бордир нур сочадиган.
Бошимдаги гул тожим отам,
Ғурбат сенми ғам ортадиган.
Мен бадавлат мен, мисли ҳотам,
Онам бордир дил тортадиган.
На шухрат шон, на молу дунё,
Ҳеч нарсам йўқ, йўқотадиган.
Кўнглим тўлиб йиғласам гоҳо,
Онам бордир юпатадиган.
© Хуршид Карим
@Ota_ona_Sherlari