Овқатланишдан олдин тасмия ("бисмиллаҳ")ни айтиш билан бирга Аллоҳга ҳамд айтиш суннат бўлиб, унга озчилик амал қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир қадаҳ(да сут) берганимда, у зот Аллоҳга ҳамд ва тасмия айтдилар». Киши овқатланишдан олдин ризқига барака бергани учун Аллоҳга ҳамд айтади, охирида эса еган насибаси учун Аллоҳга ҳамд айтади. ⚜ Шайх Абдулазиз Торифий
@rasmda_ibrat