#топшириқ
Мактаб директори назоратида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қуйидаги ишларни амалга оширади:1. Барча синф раҳбарлари мактаб АКТ ўқитувчиси назоратида синф ўқувчилари(ота-оналари) ва шу синфга дарс берадиган барча фан ўқитувчилари учун
“Телеграм” гуруҳини ташкил (очади) қилади. Масалан: Мактабда 25 та синф бўлса 25 та “Телеграм” гуруҳини очади. Бу гуруҳларга мактаб директори, ЎТИБД ўринбосарлари ва АКТга масъул ўқитувчини ҳам аъзо (киритади) қилади. Группаларни номлаганда йилнинг номланишидан келиб чиқиб “5-мактаб 7-А синф “Ибн Сино” группаси” ёки 5-мактаб 8-Б синф “Ал-Хоразмий” группаси деб номлаш ўқувчиларда маърифатли бўлиб улғайишларида, ўз аждодлари илму-заковати билан фахрланиш туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Группага ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР ВАҚТИ ЖАДВАЛИНИ ва ТЕСТ бўладиган вақт олдиндан ташланади.
2. Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСлар асосида ўқувчилар давоматини назорат қилиб боради. Унда, ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР тугагандан сўнг синф раҳбари ва фан ўқитувчилари ҳар бир ўқувчининг дарсда қатнашганлиги ҳамда ўқувчининг мавзуни ўзлаштириши (тушунган ёки тушунмагани) бўйича ёзма равишда савол-жавоблар олиб боради ва ўқувчиларни кунлик (жорий) баҳолайди. Бунинг учун тест яратувчи электрон программадан фойдаланиш қулай. Бунда ўқувчи ўз ФИШ ёзиш орқали иштирок этади ва автоматик баҳоланади. Шу ўринда олинган баҳолардан синф ўқувчилари рейтинги ҳам келиб чиқади.
3. Ўқув режадаги барча фанлардан ўқувчиларни жорий баҳолаш билан биргаликда оралиқ назоратлари орқали баҳолаб борилади. Бунда 5-10 талик тест ёки ёзма назорат ишлари ўтказилади. Агар ҳафтада 3-5 соатлик дарс машғулотлари учун ҳафтада 1 марта, 1-2 соатлик дарс машғулотлари учун эса икки ҳафтада 1 марта назорат ишларини олиш тавсия этилади.
4. Ўқув фанларидан назорат ишлари учун 5-10 талик тестлар интернет ишлашини ҳисобга олиб, жуда содда дастурлар орқали ишланса янада самарадорлик ортади. Масалан ота-оналари ишда бўладиган ўқувчилар учун ишдан кейинги вақт соат 18:00-19:00 вақти қулай ҳисобланади. Тест соат 18:00да бошланса электрон дастурни 10 та тестга 20 дақиқага мўлжаллаб тузилса 18:20да жавоблари скрен шот қилиш орқали группага ташланади. Синф ўқувчилар рўйхатида ўқувчининг олган баҳоси қайд этилади ва синф ҳафталик рейтинги шаклланади.
5. Синф журналлари синф раҳбарлари томонидан юритилади ва сақланади. Ўқувчиларни кунлик (жорий) ва назорат баҳолари учун ҳар бир фан ўқитувчилари томонидан алоҳида дафтар журнали юритилиб, баҳолар қайд этиб борилади.
6. Ўқувчиларда аниқланган бўшлиқлар устида фан ўқитувчилари қўшимча маълумотларни синф группасига ташлаш орқали тўлдириб боради.
Ҳар ҳафта якунида фан ўқитувчилари синф ўқувчиларини олган жорий ва назорат баҳоларини синф раҳбарига масофадан(онлайн) етказади. Синф раҳбарлари ўқувчилар олган баҳоларни синф журналига қайд қилиб боради.#Uydaqoling #BarchagaYetkazing
♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻️♻♻
«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling!👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-z6FH1Wz9XodxYPw