Шерзод Комил Халил
Соғинажаклар
Кечаги кунимдай болалигимни,
Эслайман айтилган афсун эртаклар;
Онажон, мен сизга очдим дилимни,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Нурафшон тонгларнинг ўша борлиғи -
Томимизга келиб қўнган лайлаклар!
Керакми шоирнинг сизга борлиги,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Ўсдим юксакларда кун иссиғида,
Дарахтман - теграмда унган чечаклар;
Соям йўқлигида, қуёш тиғида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Умр ҳам ўтади кузак сўнгида,
Сарғариб битади яшил куртаклар;
Менсиз даврларнинг кўзи ўнгида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Ўйламанг келмас деб менга ҳеч навбат,
Кун келар келади бу келажаклар...
Мени ташлаб кетган танҳо муҳаббат,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
21.08.2019.
Тошкент-Учтепа.
Соғинажаклар
Кечаги кунимдай болалигимни,
Эслайман айтилган афсун эртаклар;
Онажон, мен сизга очдим дилимни,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Нурафшон тонгларнинг ўша борлиғи -
Томимизга келиб қўнган лайлаклар!
Керакми шоирнинг сизга борлиги,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Ўсдим юксакларда кун иссиғида,
Дарахтман - теграмда унган чечаклар;
Соям йўқлигида, қуёш тиғида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Умр ҳам ўтади кузак сўнгида,
Сарғариб битади яшил куртаклар;
Менсиз даврларнинг кўзи ўнгида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
Ўйламанг келмас деб менга ҳеч навбат,
Кун келар келади бу келажаклар...
Мени ташлаб кетган танҳо муҳаббат,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
21.08.2019.
Тошкент-Учтепа.