Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ушбу телеграм каналда Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолиятига оид ахборотлар бериб борилади

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗳 Сиёсий партиялар сайловда иштирок этишга ижозат бериш учун Марказий сайлов комиссиясига мурожаат юборди ҳамда имзо варақаларини тақдим этди

📍https://t.me/Surxondaryo_HSK


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Сурхондарёда сайлов комиссиялари тузилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масала кўрилди.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова бошқариб борган мажлисда Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан тавсия этилган округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг олти - саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат номзодларнинг таркиби таҳлил этилди.

Унга кўра, шаҳар ва туманлар бўйича 478 нафар аъзонинг 383 нафари аввалги сайловларда қатнашган бўлса, 95 нафар нафари биринчи маротаба иштирок этмоқда. Номзодларнинг 247 нафари халқ таълими, 17 нафари олий таълим тизими, 100 нафари бошқа давлат идоралари ва муассасалари, 51 нафари ўзини ўзи бошқариш органлари, 29 нафари жамоат ташкилотлари ва 21 нафари бошқа нодавлат фаолият соҳаси вакиллари, 13 нафари нодавлат-нотижорат ташкилотлар ходимларидан иборат. Уларнинг 190 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Комиссия аъзолигига номзодларнинг 389 нафари олий, 86 нафари ўрта-махсус, 3 нафари ўрта маълумотли бўлиб, педагоглар 258, иқтисодчилар 59, муҳандислар 42, шифокорлар 33, ҳуқуқшунослар 7, журналистлар 3 ва бошқа касб эгалари 76 нафарни ташкил этади.

Видеоконфиренцалоқа шаклида ўтказилган мажлис якунида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та округ сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, комиссиялар аъзолари таркиби тасдиқланди.

✍️ Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот маркази

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗳 Сайловда бизни нималар кутмоқда?

Видео орқали сайлов, унинг босқичлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов жараёни иштирокчилари, сайловдаги инновациялар хусусида маълумот олишингиз мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Бир мандатли сайлов округлари бўйича қайси ҳудуддан нечта депутат сайланади?

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
⚡️Сурхондарёда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайлов округлари тузилди

🗳 Марказий сайлов комиссияси қарори билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун Сурхондарё вилоятида тузилган 6 та сайлов округининг тартиб рақами ва номи, сайлов округи чегарасига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар ва сайловчилар сони билан танишинг:

1. 38-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Бойсун, Шеробод ва Музработ туманларининг тўлиқ ҳудудлари;
● 280 312 нафар сайловчи.

2. 39-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Термиз шаҳри, Ангор ва Термиз туманларининг тўлиқ ҳудудлари;
● 262 084 нафар сайловчи.

3. 40-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларининг тўлиқ ҳудудлари ҳамда Қумқўрғон туманининг 3 та МФЙ чегаралари.
● 265 347 нафар сайловчи.

4. 41-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Олтинсой туманининг тўлиқ ҳудуди ҳамда Қумқўрғон туманининг 59 та, Шўрчи туманининг 16 та МФЙ чегаралари.
● 291 396 нафар сайловчи.

5. 42-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Денов туманининг тўлиқ ҳудуди ҳамда Шўрчи туманининг 16 та МФЙ чегаралари;
● 286 692 нафар сайловчи.

6. 43-Сурхондарё вилояти сайлов округи:
● Сариосиё ҳамда Узун туманлари ҳудуди ҳамда Шўрчи туманининг 21 та МФЙ чегаралари;
● 283 334 нафар сайловчи.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Сурхондарёда туман (шаҳар) сайлов комиссиялари ҳамда сайлов округлари тузилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Комиссия раиси З.Алимардонова бошқариб борган мажлисда дастлаб Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан шакллантирилиб, вилоят ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилган туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар кўриб чиқилиб, уларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Туман, шаҳар сайлов комиссиялари таркибига комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг саккиз – ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат жами 257 нафар шахс киритилган бўлиб, уларнинг 105 нафари, яъни 40,9 фоизи хотин-қизлардан иборат. Аъзоларнинг 188 нафари илгари ҳам сайлов комиссиялари таркибида ишлаган, бу борада тажрибага эга.

Олий маълумотлилар – 218 нафар, ўрта-махсус маълумотлилар – 39 нафар. Мутахассислиги бўйича 79 нафари педагог, 55 нафари иқтисодчи, 25 нафари ҳуқуқшунос, 15 нафари тиббиёт ходими, яна 15 нафари муҳандис, 10 нафари журналист ва 58 нафари бошқа соҳа вакиллари.

Комиссия аъзоларининг 28 нафарини 21-30 ёшлилар, 105 нафарини 31-40 ёшлилар, 81 нафарини 41-50 ёшлилар, 33 нафарини 51-60 ёшлилар, 10 нафарини 60 ёшдан катталар ташкил этади.

Туман, шаҳар сайлов комиссиялари таркиби, манзили ва телефон рақамлари расмий веб-сайт ва маҳаллий матбуот нашрларида эълон қилинади.

Мажлисда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Комиссия аъзолари вилоят ҳокимлигининг тақдимномасига биноан аҳоли, сайловчилар сони, ҳудуд ва бошқа маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик ўринларига тенг миқдорда чегараланган 50 та сайлов округини тузиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган мазкур қарор расмий веб-сайт ва маҳаллий матбуотда эълон қилинади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Партия электорати ҳақида тез-тез эшитамиз. Электорат нима ўзи?

Адвокатлар ва ҳуқушунослар кўпроқ қайси партияни қўллаб-қувватлайди? Санъаткорлар ва спортчиларчи?

Сизнинг қарашларингиз қайси партиянинг мақсадларига мос келади?

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“E-SAYLOV” ахборот тизими - муносиб танлов учун муносиб ечим!

Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида “E-Saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилини рўйхатга олишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда 4 нафар малакали мутахассисдан иборат Матбуот маркази таркиби тасдиқланди. Матбуот марказига сайлов жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ брифинглар, матбуот анжуманларини тайёрлаш ва ўтказиш, журналистларга ва жамоатчиликка сайловга оид масалалар бўйича тезкор ахборот бериб бориш ва маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Мажлисда сиёсий партиялардан илк бор “E-saylov” ахборот тизими орқали тавсия этилган ваколатли вакилларга тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, ваколатли вакилларни рўйхатга олиш ҳамда уларга белгиланган шаклдаги мандатни бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

9 last posts shown.