UZ PORTAL 24/7


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Россиянинг НТВ каналида ўзбеклар илгари бўлмаган деб айтди! Қизиқ унда кимлар яшаган экан Ўзбекистон ерларида⁉️

👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


У Ислом ақидасига ва мусулмонларни шаръий аҳкомлар билан бошқариладиган манфаатларига мувофиқ мустақил қарор қабул қилиб, Фаластинни озод этиш ва яҳудий вужудини йўқ қилиш учун дарҳол ҳаракатга келади.

👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


Бундан ташқари, Ғазо билан Ғарбий Соҳилни ажратишга қаратилган барча уринишлар рад этилиши, келгинди яҳудийлар томонидан амалга оширилаётган агрессив ҳаракатлар ва Қуддусдаги муқаддас даргоҳларнинг оёқ-ости қилинишини тўхтатиш муҳимлиги ҳам урғуланиб, у ердаги вазият назоратдан чиқиб кетишидан, минтақадаги вазият кескинлашишидан огоҳлантирилди.

Бинобарин, бу саммит Американинг талаби билан ҳамда унинг Ғазо секторини Фаластин маъмуриятига қайтаришга эришишдан иборат урушдан кейинги сиёсий мақсади учун бўлди. Саммит, шунингдек, Ғазо аҳлини кўчириш мавзуси Миср ва Иордания режимлари томонидан рад этилгани, ечим эса Американинг урушдан кейинги тасаввурида гавдаланган ва у ўртага ташлаётган ечимдан иборат экани борасида яҳудий вужудига нома йўллаш учун ҳам ўтказилди. Зеро, бу уруш тўхтовсиз давом этаётган қирғинлар манзарасида ҳамда ҳукмдорлар хиёнати ва тил бириктирувидан ғазабга келган жамоатчилик фикрини ва кўчалар ҳароратини кўтараётган жонли эфирларда намоён бўлиб, режимларнинг ташвишига айланиб қолди. Америка урушдан кейинги ушбу жараённинг «икки халқ, икки давлат» лойиҳасига ҳаёт бағишлашини хоҳлайди. Бу лойиҳа икки таянчга, яъни Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторига асосланади ва Ғазо секторини Фаластин маъмуриятига қайтаришни талаб қилади.

Ушбу саммитнинг урушдан кейинги вазиятни Америка истаган йўналишга солишдаги сиёсий салмоғи жуда оз. Аксинча, яҳудий вужуди Америка талабига бўйсуниб, Ғазо секторини маъмуриятга топширишга рози бўлган ёки Америка буни яҳудий вужудига юклашда муваффақиятга эришган тақдирдагина бу саммит салмоқли ва қўллаб-қувватловчи саммит бўла олади. Ҳолбуки, яҳудий вужуди ҳозиргача ҳарбий операцияни, унинг қонли ва қирғинбарот версияси (кўриниши) билан якунлашга қаттиқ ҳаракат қилиб, ўз обрўсини бироз тиклайдиган ютуққа эришишга интилмоқда. У урушдан кўзланган бошқа мақсадларни, энг муҳими, келажакда Ғазо секторидан келадиган ҳар қандай таҳдидни бартараф этишни ҳам истайди. Аммо қирғинбарот йўли билан Ғазо секторида тирик қолган одамларнинг барчасини ҳайдаб чиқариш «ихтиёрий» кўчишни бошқа альтернативи бўлмаган воқеликка айлантирди. У ўз сиёсатини Америка билан бўлган келишувларга мувофиқ чекловлардан қочиш ва интизомга риоя қилиш ўртасида давом эттирмоқда. Лекин у, табиийки, Ақаба саммитига ҳам, Ғазо секторидаги сиёсий ва ҳарбий воқеликни ўзгартириш ҳамда урушни ютуқ билан якунига етказиш зарурлиги борасида у билан ҳамфикр бўлганларга ҳам, урушдан кейинги тартиб борасида унга қарши бўлганларга ҳам эътибор бермасдан ўз сиёсатини давом эттирмоқда. Чунки у аҳолини кўчиришни ва Ғазо секторини қўшиб олишни истайди. Улар (араб режимлари) эса можарога барҳам бериш ҳамда яҳудий вужуди билан муносабатлар нормаллашуви жараёнини ва унинг минтақага интеграциялашувини бошлаш учун хўжайинлари Американинг «икки халқ, икки давлат» лойиҳаси амалга ошишини хоҳлашади. Америка ўнинг дунёга ҳукмронлигини ва биринчи давлатлик мақомини сақлаб қоладиган ҳамда мусулмонларнинг уйғонишига тўсиқ бўладиган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий лойиҳаларда бу минтақани ўз найзасининг учи бўлишини хоҳлайди. Хитойга қарши туришда ҳам у шу минтақадан фойдаланади. Араб режимлари ҳам хиёнат ва лоқайдлик туфайли қулаш арафасида турган тахтлари учун ташвиш манбасига айланган масаланинг тугатилишини хоҳлашади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу саммит ҳукмдорларнинг заиф ва хорлигидан бир кўринишдир. Ҳукмдорларнинг хор бўлишларига сабаб шуки, улар Ғарб малайлари бўлиб, ўз қарорларини Америкага топшириб қўйишди. шунингдек, мамлакат бойликларини ва ҳарбий потенциалини Американинг мустамлакачилик йўналишига гаров қилиб қўйишди… Ҳолбуки, унинг йўналиши яҳудий вужудига ғамхўрлик қилиш ҳамда Ислом Умматидан, унинг юртлари ва ақидасидан ўч олишдан иборат. Шундай экан, мусулмон юртларидаги бундай фожиавий сиёсий воқелик шароитида Фаластин аҳли учун нажот йўли фақатгина мусулмон халқларнинг ҳамда куч эгаларининг онгли сиёсий етакчилик орқасида туриб ҳаракатга келишидан иборат. Шунда бу сиёсий етакчилик малай режимларни қулатиб, мусулмон юртларни Ғарб нуфузидан озод қилади.


UZ Portal 24/7

Уч томонлама Ақаба саммити ва унинг аччиқ сиёсий воқелиги

Қизил денгиз соҳилида, энг муҳим соҳил бўйи шаҳар ҳисобланган Ақабада уч томонлама саммит бўлиб ўтди. Унда Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи, Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос иштирок этди. Ақаба шаҳри яҳудий вужуди томонидан босиб олинган Эйлат шаҳридан ва келгинди яҳудийларнинг дам олиш маскани бўлган пляждан атиги юзлаб метр узоқликда жойлашган. Саммит вақтининг аҳамияти у ўтказилган жойнинг аҳамиятидан кам эмас. Бу 2023 йил 7 октябр воқеаларидан кейин ўтказилган илк уч томонлама саммитдир. Саммит АҚШ давлат котиби минтақага сафар буюриши ортидан (бу унинг воқеа бошланганидан буён бешинчи сафари) ва Ғазо секторида тўхтамай давом этаётган геноцид уруши авжига чиққан бир пайтда бўлиб ўтди. Биз бу мақолада ушбу саммитнинг моҳиятига, Ғазода содир бўлаётган воқеалар фонида унинг оқибатларига ва Блинкеннинг минтақага сўнгги сафари билан боғлиқлигига, шунингдек, натижалар очиқ баён қилинган ёки сир сақланган бўлишидан қатъий назар, ушбу саммитдан нималар келиб чиққанига тўхталиб ўтамиз.

Уч томонлама саммит ҳақида гапиришдан олдин, у ҳақдаги сиёсий тасаввур ва унинг натижалари янада аниқроқ бўлиши учун Блинкеннинг минтақага сафарини ва ундан кўзланган мақсадни таҳлил қилиб, уни ушбу саммитга боғлаш лозим. Блинкеннинг бир қатор араб давлатларини, шунингдек, Туркия, яҳудий вужуди ва Рамаллоҳ маъмуриятини ўз ичига олган минтақага сафари кўриб чиқиладиган бўлса, унинг бир қанча турли сиёсий мақсадлар учун бўлгани кўринади. Лекин ушбу мақсадларнинг барчаси Фаластинда, хусусан, Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга, мисол учун, урушдан кейинги тартиблаштириш ишларига алоқадор мақсадлардир. Урушдан кейинги тартиблаштириш ишлари бевосита Миср режимига, умуман, мусулмон юртлардаги бошқа режимларга ҳамда қайта қуриш ишларидаги уларнинг келгуси ролларига боғлиқ. Шунингдек, Ливан фронтида юзага келган кескинликка ҳамда Эрон ҳизбининг интизомини Американинг кескинликка йўл қўймаслик йўналишида сақлаб қолишга ёки Ғарбий Соҳилдаги воқеалар ва уларнинг Ғарбий Соҳил хусусида Нетаняху ҳукумати режаларидан хавфсираётган Иорданияга ҳам боғлиқ.

Ақаба саммити билан боғлиқ бўлган Блинкен сафаридан кўзланган мақсадларнинг энг муҳими яҳудий вужудини Ғазо секторини босиб олиш ва аҳолисини кўчириб юбориш фикридан воз кечишга мажбурлаш учун унга босим ўтказишдир. Зеро, Америка жанговар амалиётлар тўхтатилиб, Ҳамас ҳаракати четлатилганидан сўнг сиёсий ва ҳарбий воқеликни ўзгартиришга олиб келадиган чиқиш йўлини ўзига тобе режимлар назорати ва кўмагида Ғазо секторини Фаластин маъмурияти назоратига топшириш деб биляпти. Айниқса, Америка яҳудий вужудининг секин илдамлаётганини, ҳарбий операцияни ўз истаги бўйича ҳамда Ғазо аҳолисини кўчириш ва бевосита назоратни қўлга олишдан иборат ўз кун тартибини амалга оширишига имкон берадиган тарзда тамомлай олмаётганини кўриб турибди… Бу қоқилиш уни урушдан кейин Американинг йўлидан боришга мажбур қилади ва Америка бундан фойдаланади. Шу муносабат билан Блинкен Рамаллоҳга бориб, маъмурият раҳбарига маъмурий-сиёсий чоралар кўриш тўғрисида қатъий топшириқлар берди. Токи маъмурият Ғазо секторини қайтариб олишга ҳамда яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилда керакли имкониятни берса, ҳужжатларни қайта тартибга келтиришга тайёр бўлсин. Ушбу сиёсий мақсад, яъни Ғазо секторини маъмуриятга қайтариш учун керакли замин ва шароитни тайёрлаш доирасида Ақаба саммити бўлиб ўтди.

Якуний баёнотда асосий эътибор Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга ҳамда тинч фуқароларни ҳимоя қилиш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамлари етказилишини таъминлаш номи остида инсоний йўқотишларни камайтириш учун босимни давом эттиришга қаратилди. Баёнотда, шунингдек, (Исроил)нинг фаластинликларни Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидан кўчиришга қаратилган ҳар қандай режаларига қарши чиқиш зарурлиги ҳамда Ғазо секторининг айрим қисмларини қайта эгаллашдан ёки у ерда хавфсиз зоналарни яратишга уринишлардан огоҳлантириш зарурлиги, шунингдек, яҳудий вужудини халқаро миқёсда қоралаб, унга қарши чиқиш кераклиги ҳам таъкидланди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юлдуз Усмонова нега Рахматилла домлани хотинига хужумга ўтди⁉️

🛑Тўлиқ видео🛑

UZ PORTAL 24/7
Эркин ва очиқ ўз фикрингизни билдиринг.
ОНЛАЙН ЧАТ, ОЧИҚ МАВЗУ

👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


Прокуратура жиноятчиларни ҳимоя қилиш учун ташкил этилганми?!

Ўтган йили ноябрь ойида Қашқадарё вилояти суди раиси 2023 йилнинг 9 ойлик даврда вилоятда чиқарилган  суд қарорларининг 60 фоиздан ортиқ қисми ижро қилинмаганлигини айтиб чиққан эди.

Агар бу кўрсатгич фақатгина Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келса, қолган ҳудудлардаги натижа қандай ?

Прокурорларининг бефарқлиги ( манфаатдорлиги) сабабли, ички ишлар терговчилари, фуқаролар ва давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган жиноятчилар ҳаракатларида, жиноят аломати йўқ деб топиб, фуқаролик ишлари судларига, атайлаб иш кўпайтиришган.

Яъни, айрим прокурорлар атайлаб, Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ сиёсатига ишончсизлик юзага келтиришган.

Бунинг натижасида 100 тадан 90 та жиноятчи жазодан қутилиб қолиб, фуқаролик жавобгар сифатида қонунларни устидан кулиб юрибди.

👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


АҚШга Техас қанчалик мухим

Бу АҚШ иқтисодиёти учун энг муҳим штатлардан бири бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 9 фоизини ташкил қилади. Бу Америка нефть ишлаб чиқариш маркази. Нефть қазиб олиш бўйича Техас дунёда Россия ва Саудия Арабистонидан кейин учинчи ўринда туради.

2021 йилда Илон Маск Tesla бош қароргоҳини Техасга кўчирди. Starbase SpaceX ва замонавий ракеталарни ишлаб чиқариш бўйича асосий иншоотлар ҳам шу ерда жойлашган.

Агар Техас алоҳида давлат бўлса, ялпи ички маҳсулоти 1,8 трлн. доллар билан Жанубий Корея, Бразилия, Австралия, Россия, Испанияни ортда қолдирадиган дунёнинг 12-иқтисодиёти бўлади.

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 78 минг доллар. (Хитой ва Россияда 12 минг, Жанубий Кореяда 34 минг доллар, Германияда 51 минг доллар.)

👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


АҚШ Хитойдан Эронга таъсир ўтказишни сўради

Қўшма Штатлар Хитойни Қизил денгиздаги тижорат кемаларига вақти-вақти билан ҳужум қиладиган ҳусийларнинг фаолиятини тартибга солиш учун Эронга таъсир ўтказишга чақирмоқда.

АҚШ расмийларининг фикрича, Хитой ҳусийлар фаолиятини ҳал қилиш учун Эронга озгина босим ўтказган.

Аввалроқ Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин Хитой Қизил денгиздаги вазиятга алоқадор барча томонлар билан алоқада эканлигини ва вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш тарафдори эканлигини маълум қилганди.

Унинг таъкидлашича, Хитой минтақадаги кескинликни юмшатиш ва кескинликни камайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
👇👇👇👇👇

https://t.me/UZPortal24

https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


Forward from: UZ PORTAL 24/7
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гендер тенглик келганда ДИН бир четга ўтиб турадими?!

UZ PORTAL 24/7
Эркин ва очиқ ўз фикрингизни билдиринг.
ОНЛАЙН ЧАТ, ОЧИҚ МАВЗУ

https://t.me/UZPortal24

UZ PORTAL 24/7. https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi


Литва ўз ҳарбийларига хизмат сафаридан бошқа сабаб билан Россия, Беларусь ва Хитойга боришни тақиқлаб қўйди

Литва ҳукумати мамлакат ҳарбийларига хизмат сафаридан бошқа сабаб билан Россия, Беларусь ва Хитой ҳудудига киришни ман қилди. Бу ҳақда BNS нашри хабар қилди.

Мудофаа вазирлиги вакиллари мазкур мамлакатлар рўйхати миллий хавфсизлик учун таҳдид ҳамда хавф-хатарни баҳолаш асосида тузилгани билдиришган.

“Миллий хавфсизлик стратегиясида Россия Федерацияси, Беларусь ва Хитой ўз разведка ва махсус хизматлари томонидан Литвага қарши жосусликни амалга оширган ҳолда, Литва ва унинг фуқаролари хавфсизлиги учун таҳдид туғдириши кўрсатилган”, дейилган ҳукумат қарори лойиҳасида.

Ҳужжат билан ҳарбийларга мазкур мамлакатлардан транзит ўлароқ ўтиш ҳам тақиқлаш кўзда тутилган. Бундан ҳаво йўли орқали ўтиш ҳолатларигина мустасно, холос.

https://t.me/UZPortal24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рус тарихчиси ва русни яхши кўрадигонларга ЖАВОБ!

UZ PORTAL 24/7
Эркин ва очиқ ўз фикрингизни билдиринг.
ОНЛАЙН ЧАТ, ОЧИҚ МАВЗУ

UZ PORTAL 24/7. https://t.me/+Mvc8rraf6gVlMGZi

11 last posts shown.

10

subscribers
Channel statistics