UZ Portal 24/7
Уч томонлама Ақаба саммити ва унинг аччиқ сиёсий воқелиги
Қизил денгиз соҳилида, энг муҳим соҳил бўйи шаҳар ҳисобланган Ақабада уч томонлама саммит бўлиб ўтди. Унда Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи, Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос иштирок этди. Ақаба шаҳри яҳудий вужуди томонидан босиб олинган Эйлат шаҳридан ва келгинди яҳудийларнинг дам олиш маскани бўлган пляждан атиги юзлаб метр узоқликда жойлашган. Саммит вақтининг аҳамияти у ўтказилган жойнинг аҳамиятидан кам эмас. Бу 2023 йил 7 октябр воқеаларидан кейин ўтказилган илк уч томонлама саммитдир. Саммит АҚШ давлат котиби минтақага сафар буюриши ортидан (бу унинг воқеа бошланганидан буён бешинчи сафари) ва Ғазо секторида тўхтамай давом этаётган геноцид уруши авжига чиққан бир пайтда бўлиб ўтди. Биз бу мақолада ушбу саммитнинг моҳиятига, Ғазода содир бўлаётган воқеалар фонида унинг оқибатларига ва Блинкеннинг минтақага сўнгги сафари билан боғлиқлигига, шунингдек, натижалар очиқ баён қилинган ёки сир сақланган бўлишидан қатъий назар, ушбу саммитдан нималар келиб чиққанига тўхталиб ўтамиз.
Уч томонлама саммит ҳақида гапиришдан олдин, у ҳақдаги сиёсий тасаввур ва унинг натижалари янада аниқроқ бўлиши учун Блинкеннинг минтақага сафарини ва ундан кўзланган мақсадни таҳлил қилиб, уни ушбу саммитга боғлаш лозим. Блинкеннинг бир қатор араб давлатларини, шунингдек, Туркия, яҳудий вужуди ва Рамаллоҳ маъмуриятини ўз ичига олган минтақага сафари кўриб чиқиладиган бўлса, унинг бир қанча турли сиёсий мақсадлар учун бўлгани кўринади. Лекин ушбу мақсадларнинг барчаси Фаластинда, хусусан, Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга, мисол учун, урушдан кейинги тартиблаштириш ишларига алоқадор мақсадлардир. Урушдан кейинги тартиблаштириш ишлари бевосита Миср режимига, умуман, мусулмон юртлардаги бошқа режимларга ҳамда қайта қуриш ишларидаги уларнинг келгуси ролларига боғлиқ. Шунингдек, Ливан фронтида юзага келган кескинликка ҳамда Эрон ҳизбининг интизомини Американинг кескинликка йўл қўймаслик йўналишида сақлаб қолишга ёки Ғарбий Соҳилдаги воқеалар ва уларнинг Ғарбий Соҳил хусусида Нетаняху ҳукумати режаларидан хавфсираётган Иорданияга ҳам боғлиқ.
Ақаба саммити билан боғлиқ бўлган Блинкен сафаридан кўзланган мақсадларнинг энг муҳими яҳудий вужудини Ғазо секторини босиб олиш ва аҳолисини кўчириб юбориш фикридан воз кечишга мажбурлаш учун унга босим ўтказишдир. Зеро, Америка жанговар амалиётлар тўхтатилиб, Ҳамас ҳаракати четлатилганидан сўнг сиёсий ва ҳарбий воқеликни ўзгартиришга олиб келадиган чиқиш йўлини ўзига тобе режимлар назорати ва кўмагида Ғазо секторини Фаластин маъмурияти назоратига топшириш деб биляпти. Айниқса, Америка яҳудий вужудининг секин илдамлаётганини, ҳарбий операцияни ўз истаги бўйича ҳамда Ғазо аҳолисини кўчириш ва бевосита назоратни қўлга олишдан иборат ўз кун тартибини амалга оширишига имкон берадиган тарзда тамомлай олмаётганини кўриб турибди… Бу қоқилиш уни урушдан кейин Американинг йўлидан боришга мажбур қилади ва Америка бундан фойдаланади. Шу муносабат билан Блинкен Рамаллоҳга бориб, маъмурият раҳбарига маъмурий-сиёсий чоралар кўриш тўғрисида қатъий топшириқлар берди. Токи маъмурият Ғазо секторини қайтариб олишга ҳамда яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилда керакли имкониятни берса, ҳужжатларни қайта тартибга келтиришга тайёр бўлсин. Ушбу сиёсий мақсад, яъни Ғазо секторини маъмуриятга қайтариш учун керакли замин ва шароитни тайёрлаш доирасида Ақаба саммити бўлиб ўтди.
Якуний баёнотда асосий эътибор Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга ҳамда тинч фуқароларни ҳимоя қилиш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамлари етказилишини таъминлаш номи остида инсоний йўқотишларни камайтириш учун босимни давом эттиришга қаратилди. Баёнотда, шунингдек, (Исроил)нинг фаластинликларни Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидан кўчиришга қаратилган ҳар қандай режаларига қарши чиқиш зарурлиги ҳамда Ғазо секторининг айрим қисмларини қайта эгаллашдан ёки у ерда хавфсиз зоналарни яратишга уринишлардан огоҳлантириш зарурлиги, шунингдек, яҳудий вужудини халқаро миқёсда қоралаб, унга қарши чиқиш кераклиги ҳам таъкидланди.