XDP XORAZM RASMIY SAHIFA


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


XDP-Xorazm viloyati

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – ФАРОВОН ҲАЁТ КУШАНДАСИ

⚡️Урганч шаҳридаги “URGANCH TEXTILE CARPETS” масъулияти чекланган жамиятида «Терроризм ва экстремизм – инсоният келажагининг кушандаси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ХДП Хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Машарипова, партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси О.Бабажонов, Урганч шаҳар кенгаши депутатларидан Б.Аллабергенов, Мансурбек Норбоев, имом хатиб “URGANCH TEXTILE CARPETS” МЧЖ да фаолият олиб бораётган ёшлар иштирок этдилар.

📌Тадбирда дунёда глобаллашув жараёнлари жадал давом этаётган бугунги кунда тинчликка хавф солувчи экстремизм ва терроризм энг хатарли жиноят эканлиги таъкидланиб, бошқа бир қатор мамлакатларда содир этилаётган қонли урушларни кўриб хулоса чиқарган ҳолда, Ватанимизни ташқи ғаразли кучлардан асраш ва тинч, осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозимлиги таъкидланди.

✅Тадбирда оқимларга қарши курашда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш борасида долзарб масалалар муҳокама қилинди.


Forward from: O'zXDP — Yoshlar
Diqqat, so‘rovnoma!

ENG FAOL YOSHLAR VA XOTIN-QIZLAR BILAN ISHLASH BO‘LIM BOSHLIG‘IGA OVOZ BERING!

(Qoraqalpog‘iston Respublika)
(Andijon viloyati)
(Buxoro viloyati)
(Farg'ona viloyati)
(Namangan viloyati)
(Navoiy viloyati)
(Jizzax viloyati)
(Qashqadaryo viloyati)
(Surxondaryo viloyati)
(Sirdaryo viloyati)
(Xorazm viloyati)
(Toshkent viloyati)
(Toshkent shahar)

"O'zXDP_Yoshlar" rasmiy kanali yilning eng yaxshilarini aniqlashda davom etadi. Sizningcha, qaysi nomzod yilning eng yaxshisi bo‘lishga loyiq. Kanalimizga obuna bo'lib munosiblarni ❤️🔥👍 bosish orqali qo‘llab-quvvatlang.

P/s: Siz ham bizni safimizga qo'shiling.

🌐
XDP_Yoshlar  l Telegram


📌ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗГА ТАҲДИД

✅Бугун Урганч шаҳар Ашхобод МФЙ биносида шу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар иштирокида "Диний экстремизм ва терроризм фаровон ҳаётимизга таҳдид" мавзусида тадбир ташкил этилди.

♻️Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Машарипова, партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси О.Бабажонов,  депутат Б.Аллабергенов, маҳалла инспектори А.Жуманиёзов, маҳалла фуқаролари қатнашдилар.

🔰Сўзга чиққан мутассаддилар ва
диний экстремизм ва терроризм фаровон ҳаётимизга тахдид солиши,  унинг қурбонига айланмаслик учун ёшларни маънан кучли,  илмли,  зиёли,  кенг фикрли қилиб тарбиялаш лозимли,  маҳаллани ўз уйимиздек асраб-авайлашимиз кераклиги,  мигрантлар масаласига эътиборли бўлиб,  фарзандлар тарбиясини эътибордан четда қолдирмасликларини таъкидладилар. 

✅Диний оқим қурбонига илмсиз,  ўз фикрига эга бўлмаган, етарлича тарбия олмаган ёшлар айланаётганлиги айтиб ўтилди.

https://t.me/XDPXorazm






ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА

⚡️Аҳоли орасига кириб бориш, хонадонма-хонадон юриш орқали ҳар бир фуқаронинг турмуш шароитини ўрганиш, муаммо, масала ва таклифлари билан қизиқиш ва масалаларига ижобий ечим топиш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

🔰Айнан халқ ишончи, қўллаб-қувватлови билан депутат деган улуғ ва шарафли номга эга бўлган депутатларимиз борки, улар ҳам ўзи сайланган ҳудудларда бўлиб, сайловчилари билан учрашув тадбирлари, очиқ мулоқотлар ташкил этмоқдалар.

✅Ана шундай учрашувлардан бири "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Хива туман "Чанашик" маҳалласида туман Кенгаши депутати Юлдузой Тошпўлатова томонидан ташкил этилди.
Учрашувда депутат фуқаролар муаммоларини ўрганди. Асосан кўмир, табиий газ, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалаларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқарилди.

📌Билдирилган ҳар бир мурожаат эътибор марказида бўлди.
✅Лойиҳа доирасида бундай учрашувлар давом этади.



https://t.me/XDPXorazm


“МУҲОКАМА ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ”

⚡️Бугун Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши ташаббуси билан туман партия кенгаши раиси, ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Х.Оллаберганов томонидан Янгиариқ туман 1-сон мактаби тингловчилар орасида суҳбат ўтказди.

✅Депутат Х.Оллаберганов томонидан аёллар орасида ажримларни олдини олиш, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг ўрни” каби мавзулар бўйича маъруза қилди.
Шуниндек, партиямиз фаоли, Янгиариқ туманидаги 1-сон мактаб директори Р.Абдуллаев сўзга чиқиб, “Ёш болалар учун энага ва тарбиячи ёрдамчиси” “Ахборот-коммуникацион технологиялар" йўналишлари бўйича тушунча бериб, аёллар бандлигини таъминлаш зарурлиги тўғрисида фикрларини билдирди.

🟢Суҳбат давомида йўналишлар бўйича муҳокама, таҳлил қилиниб, тингловчилар томонидан таклифлар билдирилди.


✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


⚡️«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – ислоҳотлар тизимлилигини оширишга хизмат қилади

🔰Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳазорасп туман Кенгаши биносида янги сайланган депутатлар иштирокида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенгроқ талқин этишга қаратилган учрашув ташкил этилди.

🟢Тадбирда Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ваисов, депутатлар Ш.Қучқаров ва А.Нурметовлар сўзга чиқиб, "Ўзбекистон-2030" стратегияси 5-та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат эканлиги, ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо қилишга хизмат қилиши бўйича сўз юритдилар.

✅Таъкидлаш жоизки, стратегия ўз ичига барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш каби ғояларни ўз ичига олган.



✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


⚡️Ўзбекистон ХДП Хонқа туман Кенгаши томонидан тумандаги 47-сонли оилавий поликлиникасида хотин-кизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин- кизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида "Хотин-кизларнинг қуқуқий билимини ошириш ойлиги" доирасида давра суҳбати ўтказилди.

✅Тадбирда туман партия Кенгаши раиси Феруз Ваисов, туман партия Кенгаши ижрочи котиби Бекчанбой Махмудов, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бош психологи Шахноза Шариповалар иштирок қилиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.



✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


🇺🇿Ўзбекистон ХДП Хонқа туман Кенгаши томонидан тумандаги 22-сон мактабда "Мадҳиямиз фахримиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

✅Туман партия Кенгаши раиси Ф.Ваисов, ижрочи котиби Б.Махмудовлар барчани Мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан табрикладилар.

🔰Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, азалий орзу-истакларимиз, эзгу интилишларимиз давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топганлиги, Ватанимиз мадҳияси, том маънода, биз учун улуғвор ва муқаддасдирлиги таъкидлаб ўтилди.

-Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, бошимиз узра муаззам байроғимиз ҳилпираганда, қалбимизнинг туб-тубида ғурур пайдо бўлади, ҳурмат-эътибор кучаяди, фахр-ифтихор ҳисси жўш уради,-деди партиянинг туман кенгаши раиси Ф.Ваисов,- Зеро, Давлат рамзлари ватанпарварлик фазилатини шакллантирувчи, жонажон юртни дилдан севишга чорловчи муҳим воситадир.


⚡️Маънавий-маърифий тадбир юқори савия, кўтаринки руҳда якунланди.


✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


♻️“Сафимиздаги ёшлар”
лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

🔰Ўзбекистон ХДП Хива туман кенгаши томонидан "Шомохулум" махалласи ёшлари билан ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

✅Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хива туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Юлдуз Тошпўлатова партия мақсади ва ғоялари ҳамда қонунга киритилаётган ўзгаришлар, янгиланган Конституциядаги янгиликларнинг инсон манфаати учун хизмат қилаётгани ҳақида тушунчалар берди.

📚Шунингдек, ҳар бир инсоннинг эзгу фазилатларга эга бўлиши, ҳаёт ва жамиятда муносиб ўрин тутишида китобнинг ўрни ва китоб мутолаасининг аҳамияти чексиз эканлиги бўйича сўз юритилди.

🟢Тадбир сўнгида ёшлар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.



✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


📌Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️"Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги" муносабати билан Ўзбекистон ХДП Шовот туман кенгаши томонидан Шовот туман Ипакчи маҳалла ҳудудида жойлашган 29-сонли мактабда давра суҳбати бўлиб ўтди.

-Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, уларнинг жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги мавқейини ва иштирокини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланган,- деди ўз сўзида партиянинг туман кенгаши раиси Озода Акимова.-Аёлларнинг ҳар томонлама қобилиятларини рўёбга чиқариш, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш бу-келажакни илмли, зиёли қилиш деганидир.


♻️Тадбир якунида партиямизнинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаётган аёллар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.



✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


🇺🇿БОШ ҚОМУСИМИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТИДИР"
мавзусида мулоқот ўтказилди

✅Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан 2-сон касб-ҳунар мактабида “Бош қомусимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатидидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🔰Унда туман партия Кенгаши раиси Феруз Ваисов сўз олиб, мустақил Ўзбекистонимизнинг тараққиёт йўлида эришган барча натижалари, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилганлиги, яратилаётган шароитларнинг, Конституцияга киритилган қонунларнинг барчаси аввало инсон манфаати учун амал қилиши борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

📚Шундан сўнг, туман партия Кенгаши ижрочи котиби Бекчанбой Махмудов Конституциянинг янги таҳрирининг моддама-модда ўзгаришлар бўйича батавсил маълумотлар берилди.



✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm


🇺🇿1992 йил 10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

✅“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган.

♻️Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган.

🔰Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

✍️ЎЗБЕКИСТОН ХДП ХОРАЗМ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/XDPXorazm

14 last posts shown.