⚜Xorazmning qadimiy qalʼalari⚜
Аёзқалъа 1 нинг юзага келиши тўғрисида қизиқ афсона мавжуд.
Бу афсонага кўра, қадимда Хоразм подшоларидан бири, ўз давлатини ташқи душман ҳужумидан ҳимоя қилиш учун, унинг чегарасида катта қалъа қуришга қарор қилган. Шу мақсадда, кимда-ким ўз давлатининг шимолий чегарасида душман ололмайдиган улкан қалъа
барпо этса, унга гўзал қизини хотинликка беришини эълон қилган.
Шу пайтларда Аёз исмли чўпон бўлиб, қалъани қуришга киришган.
Афсоналарга к^фа, қалъа қурилишига қанча вақт кетгани аниқ маъ-лум эмас. Подшо сўзида турмай, қизини бошқа бир кишига узатади. Бундан хабар топган чўпон Аёз қурилишни тўхтатади, шундай қилиб қалъа битмай қолади. Бу ўринда афсона билан ҳақиқат бир- бирига мос келади. Халқ ривоятларида бу қалъа Қирққиз қалъада ўзининг қирқ дугонаси билан яшаган маликага хуштор бўлган қаҳрамон қул Аёз номи билан боғланади.
1937—1939, 1946 ва 1965-1968 йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар Аёзқалъа қурилиши қандайдир сабабларга кўра чала қолганини тасдиқлади.Мард ва доно баҳодир қул Аёз образи — Ўрта Осиё туркий фольк-
лорининг қадимги образларидан бири. Ушбу афсона вариантларидан бирида мазкур образ Орол денгизининг пайдо бўлишини, Амударёнинг Устюрт ўзанининг тутаб битиши ва қадимги Хоразмнинг юзага келишини олдиндан белгилаб берган афсонавий воқеалар билан боғланади. Шу ривоятга кўра, аввалги пайтларда Орол бўлмаган, Сирдарё билан Амударё эса, қўшилиб, Лавзан, Кўҳна Урганч ва Айбуғир орқали Каспийга бориб қуйилган.
@Xorazm_tarixidan