⚜Xorazmning qadimiy qalʼalari⚜
Катта Гулдурсун харобалари ҳам афсона ва ривоятларга чулғанган. Яқин кунларгача кишилар орасида бу қарғиш теккан ер, қалъада аждар томонидан қўриқланадиган ерости йўли бор, Гулдурсуннинг беҳисоб бойлигини изламоқчи бўлган ҳар қандай киши ҳалок бўлади, деган гап юрарди. Қалъанинг пайдо бўлиши тўғрисида ҳам ҳар хил афсоналар мавжуд.
1909 йилда подшо Россияси мустамлакачи маъмурияти Амударё бўлими амалдори А.И. Герасимовский Катта Гулдурсунга боради. У
қалъанинг тавсифини ва Гулдурсуннинг пайдо бўлиши тўғрисида волост бошлиғи Содиқбойдан эшитган афсонани ёзиб қолдиради. Ростми ёки ёлғонми, билмадиму, деб ёзади у, лекин қариялар ҳикоя қилишича, қалъа Эрон шоҳи Ҳасан томонидан қуйидаги воқеа муносабати билан барпо этилган. Кунлардан бир кун лочинлар билан жайрон овига чиққан Ҳасан гўзал яҳудий қизни учратиб қолади. Унинг исми Зурия бўлиб, бошқалар Малика деб чақиришаркан. Зурия отасидан қочиб бораётган экан. Ҳасан қизни ўзи билан олиб кетибди ва унга уйланмоқчи бўлибди. Бироқ қиз, қалъа қуриб берасан, деб шарт қўйибди. Шоҳ унинг истагини бажо келтириб, қалъа барпо қилибди,
қалъанинг ўртасига эса ёш хотинига атаб устун ўрнатибди. Унга Гул-Сутун (Гулустун) деб ном беришибди. Қалъани ҳам шу ном билан атай бошлашибди. Вақт ўтиб, бу ном бузилиб, Гулдурсунга айланиб
кетибди. Катта Гулдурсун, тўғрироғи, Гул-Сутун қалъаси унча баланд бўлмаган сунъий кўтарма ёки тепаликда жойлашган. У 100 квадрат сажен майдонни эгаллайди. Қалъа уч қатор девор билан ўралган.Ҳар тарафида учтадан буржи бор: шундан иккитаси икки чеккада,
биттаси ўртада жойлашган. Қалъа катта ўлчамли пишиқ ғиштдан кўтарилган. Ҳовлисини деярли девор тепасигача қум барҳани босган.Қалъага шарқ томондан кирилади, дарвозанинг икки ёнида қоровулхона бўлган бурж жойлашган. Девор устида ва буржларда шинаклар бўлиб, улардан девор ёқалаб келаётган ёвни ўққа тутиш мумкин.
@Xorazm_tarixidan