Xorazm viloyat SOLIQ axborot xizmati


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати
(Rasmiy kanal)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони
👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади;
👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга ошириш чораларини кўради;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилади.
👉 Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминланади.
👉 мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилади;
👉 карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони

Тадбиркорлик субъектларига:
👉 ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;
👉 2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хомашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони

👉 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади. Фақатгина жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно.
👉 Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қатъий риоя этилиши устидан назорат ўрнатади.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
👉 замонавий ахборот технологияларини қўллаш ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияларни жалб қилиш йўли билан солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва тақдим этишда “Солиқ хизмати” ДУК орқали солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатади;
👉 солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан солиқ мажбуриятларини бажариши учун уларга масофадан хизмат кўрсатишни кенгайтириш чораларини кўради.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони
👉 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда:
👉 ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади;
👉 солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди.
Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони
👉 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг ставкаларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати берилди.

👉 Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизга камайтириш тавсия қилинди.

👉 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилди. Бунда, кўрсатиб ўтилган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) солиқ тўловчиларнинг аризаси, шунингдек, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони

👉 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилади;
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилади;
умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилади;
👉 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;
👉 қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади;
👉 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилади;
👉 жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.


👉 Расмий баёнот

Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.
__________

Все виды транспорта остановят пассажирские перевозки на международных маршрутах

Согласно решению Республиканская специальная комиссия для подготовки программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса на территорию Республики Узбекистан, Министерство транспорта Республики Узбекистан сообщает, что с 20 марта 2020 года пассажироперевозки на автобусах, автомобилях, железных дорогах и воздушном транспорте по международным направлениям будут приостановлены на 40 дней.

Данное ограничение не распространяется грузовые перевозки на автомобильном, воздушном, железнодорожном или речным транспортом, а также на внешнеторговые товары.


ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КОРОНАВИРУСНИНГ АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ВА ИҚТИСОДИЁТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИНИ ЮМШАТИШ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ ТОПШИРИҚЛАРНИ БЕРДИ:

👉 10 триллион сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди;

👉 йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинди, бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди;

👉 ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилди;

👉 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизига камайтирилди. Фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилди;

👉 коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг кредит муддатлари узайтирилди, туристик йиғимлар ундириш вақтинча тўхтатилди;

👉 аҳолини иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилди;

👉 янги иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларига кўмаклашиш учун 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилди;

👉 карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади;

👉 боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;

👉 карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади, ижтимоий нафақа олувчилар сони камида 10 фоизга ёки 60 мингтага оширилади.
Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ ЖАМҒАРМА ТУЗИЛАДИ
👉 Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилади.
👉 Шунингдек, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
👉 Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.
Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати


Ҳурматли бухгалтерларга яқинлашиб қолган эътиборли саналар ҳақида эслатиб ўтамиз
🔴 Март (24 март):
✅ 2020 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни.
🔴 Эътибор беринг
23 март – байрам куни, шу боис фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 24 мартга кўчирилади.
🔴 Эътибор беринг
Агар СКнинг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди. Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

🔴
23 март:
✅ 2020 йилнинг февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни.

2019 йил учун ҳисобот топширадиган солиқ тўловчилар учун “сўнгги кунлар” ҳақида эслатиб ўтамиз:
🔴
24 март:
✅ 2019 йил учун Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган
- норезидент бўлган юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу солиқларни тўлашнинг сўнгги куни.
🔴
25 март - хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан: қуйидагиларни:
✅ 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг сўнгги куни;
✅ 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
✅ 2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
✅ 2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
✅ 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
✅ 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати


🔸 Ҳурматли бухгалтерларга яқинлашиб қолган эътиборли саналар ҳақида эслатиб ўтамиз 🔸

🔴 20 март:
✅ 2020 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Эслатиб ўтамиз, Ҳисоб-китоб ўсиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил февраль ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади.

✅ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни:
- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан - 2020 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
✅ - солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - 2020 йилнинг I чораги учун солиқ бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
✅ 2020 йил февраль ойи учун солиқ агенти томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади;
✅ 2020 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
✅ 2020 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизлар тўлови муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.
✅Вилоят ДСБ Матбуот хизмати


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ – “ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ”ГА БАРҲАМ БЕРАДИ
Аксарият истеъмолчи маҳсулот сотиб олгач, харид чекини талаб қилмайди: унутади ёки уни кераксиз деб ҳисоблайди. Айрим сотувчилар ҳам чекни тақдим этиш ҳақида ўйламайди. Бир қарашда оддий ва арзимасдай кўринган бу ҳолат аслида катта муаммоларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
Харид чекларининг талаб қилинмаслиги ёки тақдим этилмаслиги айрим тадбиркорлик субъектлари учун ҳақиқий даромадини яширишга йўл очади. Нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланиши юзага келади. Буни бир сўз билан “яширин иқтисодиёт” деб аташ мумкин.
Ҳа, биргина “кичик қоғоз” келтириб чиқарадиган муаммо шу қадар жиддий ва долзарб. Шунга қарамай, сотувчи ва харидорни харид чеки масаласида бирдай масъулиятли қилишга эришиш осон эмас. Бундай вазиятда энг мақбул танлов – инсон омили иштирокини минимал даражада камайтириш имконини берувчи рақамли технологиялардир. Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса ана шундай муҳим воситалардан бири саналади. https://manguxorazm.uz/xabarlar/725


САВДО АҲЛИ БИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН 221-МОДДА.
Ўйлаймизда бугунги кунда оилада савдо фаолиятиги дуч келмаган ота-она бўлмаса керак. Харид қилинган маҳсулотнинг сифати ва муддатига, қолаверса сотувчи ўзининг маҳсулотини бозорда рақобатбардошлилигини кўрсатиш учун харидорларга албатта чек бериши керак. Бироқ, сотувчи харидорга қанча ва қандай чекларни бериши барчага ҳам аён эмас. Ушбу масала амалиётда қандай ҳал қилинаётганига кўп нарса боғлиқ.
Биринчидан, товарларнинг тўғри ҳисобга олиниши ва давлат бюджетига тушумлар тўлиқ тушиши. Касса чеки берилганлиги харид қонунга биноан расмийлаштирилганлиги, товар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинганлигини англатади.
https://manguxorazm.uz/xabarlar/731


БОСҚИЧМА БОСҚИЧ ЎТИЛАДИ
Давлатимиз томонидан рақамли иқтисодиётни барпо қилиш ва уни амалда ҳаётга тўлиқ тадбиқ қилиш учун соҳалар кесимида ҳам қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқарилмоқда. Айнан солиқ тизимида “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам ислоҳотларнинг давоми бўлди. Ушбу фармон орқали тадбиркорлик субъектларининг онлайн-назорат касса машинасидан ёки виртуал кассадан самарали фойдаланиши яъни тизимга босқичма-босқич ўтиши мажбурий қилиб белгиланган.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 январидан алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, автомобилларга бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига онлайн-назорат касса машинаси ёки виртуал касса татбиқ этилмоқда. https://manguxorazm.uz/xabarlar/728


«НОЛЬ КЎРСАТКИЧЛИ» ҲИСОБОТЛАР БЎЛМАЙДИ
Тадбиркорларнинг самарали меҳнати нафақат ўз оиласининг тўкинлигини, балки давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси мамлакатимизда солиқ соҳасини ислоҳ қилиш, фуқаролар учун солиқ юкини камайтириш ва энг асосийси, юртимизнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Концепция талаблари асосида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг аниқ ва шаффоф қилиб ишлаб чиқилгани тадбиркорларни солиқ идораларига бормасдан барча ҳужжатларни электрон тарзда жўнатиши ва қабул қилиб олиши учун шароитлар яратилди. Шунингдек, ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда тақдим этиш белгиланди. Бухгалтерларга солиқ тизимидаги ислоҳотларни ўрганиб, ўзгаришлардан хабардор бўлишлари учун 2020 йил 1 июлга қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўлламайдилар. https://manguxorazm.uz/xabarlar/740


ХАРИД ЧЕКИНИ БЕРМАСЛИК - МАҲСУЛОТГА ИШОНЧСИЗЛИКНИ БИЛДИРАДИ
Хоразм вилояти ДСБ ходимлари “TO`MARIS NUR” хусусий корхонасига қарашли савдо мажмуасида бўлиб, мажмуада фаолият юритаётган савдо ходимларига янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун моҳиятини айниқса, савдо қилаётганда харидорга чек бериш тартибларига батафсил тўхталдилар. https://manguxorazm.uz/xabarlar/736


АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
Хоразм вилояти ДСБ ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун моҳияти, солиқ солиш борасидаги ўзгаришлар ҳамда «ноль кўрсаткичли» ҳисоботлар тақдим қилган тадбиркорлик субъектлари ҳузурига борган ҳолда хато ва камчиликларни тўғрилашга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. https://manguxorazm.uz/xabarlar/733


ЎРИК ГУЛЛАГАНДА

Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…

Новдаларни безаб ғунчалар
Тонгда айтди ҳаёт отини
Ва шаббода қурғур илк саҳар
Олиб кетди гулнинг тотини.

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади.
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади.

Майли, дейман ва қилмайман ғаш,
Хаёлимни гулга ўрайман.
Ҳар баҳорга чиққанда яккаш,
Бахтим борми, дея сўрайман.

Юзларимни силаб, сийпалаб,
Бахтинг бор, деб эсади еллар.
Этган каби гўё бир талаб,
Бахтинг бор, деб қушлар чийиллар…

Ҳамма нарса мени қаршилар,
Ҳар бир куртак менга сўйлар роз.
Мен юрганда боғларга тўлар
Фақат бахтни мақтаган овоз:

„Мана сенга олам-олам гул,
Этагингга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўдгунча шу ўлкада қол.

Умрида ҳеч гул кўрмай, йиғлаб,
Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда,
Ҳар баҳорни йиғлаб қаршилаб
Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда…“

Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…

Ҳамид Олимжон

20 last posts shown.

89

subscribers
Channel statistics