#Мотуридий_уламолар
ШАЙХ АБУ МАНСУР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ
Тўлиқ исми шарифлари — Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий ас-Самарқандий.
Мотурид — Самарқанд яқинидаги қишлоқлардан бирининг номи. У ҳозирда бузилган шаклда Матрит дея аталади. Аслида эса, манбаларда айтилишича, қишлоқнинг номи арабча «Мотурид?» сўзидан олинган. Маъноси «Нима демоқчисан?»дир. Айтишларича, Шайх Абу Мансур калом илмига ружу қилган пайтларида шогирдлари кўпайиб кетган ва улар ўзаро баҳс қилганларида бир-бирларига араб тилида кўпинча «Мо турид?» деб мурожаат қилганлар. Шу сўз кўпчилик қулоғига тез-тез чалинавергач, Шайх шогирдларини мотуридийлар, қишлоқ номини эса Мотурид деб атай бошлаганлар (Зарнужий. «Таълим ал-мутаъаллим» шарҳи).
Насаблари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида ўз уйидан жой берган машҳур саҳобий - Абу Айюб Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Ансорий ҳазратларига бориб етади, деб нақл қиладилар. Бу нисбатни баъзи муаррихлар рад этганлар.
Туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. Масалан, унинг аббосий халифалардан Мутаваккил (232-247ҳ.) даврида яшаганлари аниқ. Яна, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий (ваф. 248 ҳ.) ва Насир ибн Яҳё ал-Балхий (ваф. 268 ҳ.) каби устозларидан сабоқ олганликларини назарда тутилса, Шайхнинг туғилган йилини 238 ҳ. деб тахмин қилиш мумкин.
Лекин бошқа манбада, аниқроғи «Ислом» қомусида туғилган йиллари 870 милодий йил деб кўрсатилган. Шунга асосан 2000 йилда таваллудларининг 1130 йиллиги нишонланди. Бу ҳисобга кўра, Шайх таваллудлари 257 ҳ. йилга тўғри келади.
Вафот этган саналари тўғрисидаги маълумотларнинг энг ишончлиси 333 ҳ.й. ҳисобланади. Бу милодий сана бўйича 944 йилга тўғри келади.
Мотуридия уламоларининг энг машҳурларидан Абу Муин ан-Насафий (438-508 Ҳ./1046—1114 м.) ўзларининг «Табсиратул-адилла» китобида шундай ёзадилар: «Абу Мансур Мотуридий вафот этганларида яқин шогирдларидан бири Абул-Қосим ал-Ҳаким унинг қабр тошига қуйидаги битикни ёздирган экан:
Яъни: «Бу қабр нафаслари миқдоридаги илмларни ўзида жам этган, бор кучини у илмларни тарқатиш ва ўргатиш билан тугатган, бас, шунинг учун диний асарлари мақтовга сазовор бўлган ва ўз умридан серҳосил меваларни олишга эришган зотнинг қабридир».
Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қабри Самарқанд шаҳрининг Чокардиза қабристонида эканлиги ишончли манбалар ва илмий тадқиқотлар асосида ўз тасдиғини топди. Шунга биноан 2000 йилнинг май ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу хусусда махсус фатво чиқарилди.
Шайх Абдулазиз Мансур