(ФБ саҳифасидан)
***
Мен ҳаётнинг остонасидан,
Эндигина ҳатлаган одам, Қимтинганга ўхшайман минг йил, Ичкарига қўймоққа қадам. Бирор кимса ёнимга келиб, Ҳеч менинг ҳолимни сўрмади. Мен ҳаммани кузатдим минг йил, Минг йил мени ҳеч ким кўрмади...
Чори аканинг ушбу шеъри ўтган аср 80- йиллар ёшларининг гимни эди, десам хато бўлмайди. Совет давлатининг сохтаю ёлғонларидан чарчаган ёшларнинг тушкун кайфиятини ёрқин ифодаси ўлароқ бу шеърни бир ўқишдаёқ ёдлаб олган эдик. Чори ака ўта адолатпарвар ва меҳрибон киши эди. Ўша даврда пахта иши бўйича ўлимга ҳукм қилинган ўзбекларни ҳимоя қилиб, Михаил Горбачевга очиқ хат ёзиб, имзолар йиғиб жўнатганлари эсимда бор. Чет бир районнинг комсомолида ишлайдиган 4-5 та навқирон йигитлар ЎзЛКСМнинг номини ўзгартирган ҳолда унинг янги Уставини тузиб, ВЛКСМдан мустақил ташкилот бўлсин дегани учун ишдан бўшатилиб кўчага ҳайдалганди. Шу йигитларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва адолат учун Чори ака 5-6 ойлаб ўзининг ишидан (ўша пайти Чори ака "Чўлпон" нашриётида бўлим муҳаррири эди) воз кечиб бўлса-да фидойиларча курашгани хотирамда шундай муҳрланиб қолган. Чунки Чори ака учун бир кишининг ҳаёти ва ҳақ-ҳуқуқи ҳар қандай нарсадан устун ва қадрли эди. Чори акам билан кечаю кундуз шеърият, адабиёт, мустақиллик, ижтимоий-сиёсий ҳаёт тўғрисида гаплашардик. Суҳбатдошининг фикрини шу даражада диққат билан тинглардики, бирон арзирли гап гапираяпманми ўзи деб, гоҳида одам хижолат чекарди. Чори ака шеъриятининг сир-асрорлари ҳали кашф этилганича йўқ. Чори аканинг адабий-бадиий меросини ҳам авайлаб-асраб, ҳам тарғиб қилиб келаётган Зебо опага катта раҳмат. Зебо опа чарчаманг, ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп. Чори акамнинг ётган жойлари жаннатдан бўлсин.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети декани Акбар НУРМАТОВ.
@choriavazijodi