Водий/Vodiy/Долина


Channel's geo and language: not specified, Russian
Category: not specified


Фарғона водийси янгиликлари/Farg'ona vodiysi yangiliklari/Новости Ферганской долины.
Асосийси бизда реклама йўқ. Рекламалар тавсия ўрнида ва биз моддий манфаатдор эмасмиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, Russian
Statistics
Posts filter


ЖИГАРЛАРИМГА РАҲМАТ

Умр бўйи тўлсин бахт,
Насиб қилсин доим тахт,
Синдирмайди асло шахт,
Жигарларимга раҳмат.

Булар менга ибратдир,
Мустахкам бир омаддир,
Мусулмондир, умматдир,
Ҳаммасига минг раҳмат.

Қилмайди ҳеч интизор,
Ҳаммасида бор рўзғор,
Кўришамиз бахтиёр,
Жигарларимга раҳмат.

Ширин боқиб сўзлайди,
Яхшиликни кўзлайди,
Доим бизни йўқлайди,
Ҳаммасига минг раҳмат.

Майли вақт кетса-кетар,
Дийдори менга етар,
Хурсанд келтирар хабар,
Жигарларимга раҳмат.

Яқиним холам аммам,
Амаким жоним тоғам,
Тўпланиб берар малҳам,
Ҳаммасига минг раҳмат.


Jamiyatda kitobxon ayol koʻpaysa, koʻchada gʻiybatchilar kamayadi.

Nasiba


Allopatiya

Meditsinaga qarama qarshi, biroq u bilan doim yonma-yon turadigan tushuncha. Mohiyati - iste'mol qilayotgan dori kasallik bilan emas, uning sabablari bilan kurashadi, yoki shunchaki shunday tasavvur uyg'otadi. Masalan, boshingiz og'ridi, uning sababi qon bosimi ortishi, uning sababi esa buyrakdagi tuzlarning ko'payishi bo'lsin. Tabletka yoki ukol qon tomirlarni kengaytirish yoki qonni suyultirishga qaratilgan bo'lsa, allopatiya bo'ladi. Bunda kasallikning asl ildizi bartaraf qilinmaydi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ

✨ Aссалому алайкум. Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир! Жума тонги муборак бўлсин


Бошланган янги кун барчага баракали келсин!


👉
@Ferghanamedia




Лекин, Ватандошимиз, Хоразмнинг буюк давлат арбоби, тарихчи олим Огаҳий мисралари масалани кенгроқ тушунтиради☝️
С Ў З❗️
Эй кўнгил, одам ҳаёл айлаб дема нодонга сўз,
Чунки ул инсон эмас, топсанг дегил инсонга сўз.
Сўздир инсон кўнглида бир гавҳари қийматбаҳо,
Они хор этма, дебон ҳар хуши йўқ ҳайвонга сўз.
Ҳар хасосат шевага сўзингни зойиъ қилмағил,
Сўз демак истар эсанг де сохиби эҳсонга сўз.
Билмаган ўз қадрини не билгуси сўз қадрини,
Ҳайфдир доно демак нодону беирфонга сўз.
Огаҳий бобомиз, ушбу мисраларида нафақат аҳмоқлар билан баҳслашишнинг бефойдалигини, балки сўзнинг қадри ва унинг кимга айтилганига қараб қиймати борлигини таъкидлайди.
Инсонга берилган энг бебаҳо неъмат – фикр ва уни ифода қилиш эканини айтиб, уни нодонларга сарфлашни маънисиз эканлигини таькидланган бу фикр, нафақат фалсафий, балки маданий, маърифий ва маънавий жиҳатдан хозирги замонавий дунёмизда ҳам жуда солмоқли ўрин тутиб келаетгани сезилади.
Огаҳий бобомизнинг бу ҳикматли сатрлари нафақат ўтмиш, балки бугунги кунда ҳам ҳаётий аҳамиятга эга.
Ҳақиқатдан ҳам, сўз – инсоннинг энг қимматли гавҳари. Уни кимга айтиш кераклигини билмаслик, уни қадрламайдиган кишиларга беҳуда сарфлаш – бебаҳо неъматни исроф қилиш билан баробар. Огаҳий бу ерда ақл ва фикрлаш маданиятининг аҳамиятини таъкидлаган.
Бугунги глобал ахборот асрида ҳам бу ўгит ўта муҳим: "сўзни тушунадиган ва қадрлайдиган одамлар билан баҳам кўриш керак, акс ҳолда у беҳуда сарф бўлиб кетади."
Бу фикр, маданий, маърифий ва маънавий жиҳатдан ҳам улкан аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, одамлар билан мулоқот қилишда, фикр алмашишда, ҳақиқатни айтишда кимларга юзланиш кераклигини англатади.
Ҳақиқий билим ва маърифатни қадрлайдиган кишилар билан мулоқот қилиш – жамият тараққиётининг гарови!


МУНОЗАРА МАВЗУСИ❗️
"Ҳеч қачон аҳмоқлар билан баҳслашманг – улар сизни ўз даражасига тушириб, тажрибалари билан енгиб кетишади."
Албатта, ёшликдаги "бехабарлик" ва "билмасвойлик" вазиятидан тажрибали ахмоқлик даражасига кўтарилгинг келса, бемалол хуноса ва хезалаклар билан гап талашиб, тортишавер.
"Ҳеч қачон аҳмоқ билан баҳслашманг – атрофдагилар фарқни сезмай қолишлари мумкин." Яъни ахмоқ билан фақат ахмоқ гап талашади☝️
Ушбу иборалар, Mark Twain, турли манбаларда эса George Carlin ёки Greg King ижоди эканлиги айтилган. Кимга аниқ манбаси керак бўлса ўзи излаб топиши мумкин.
Муҳими: иборанинг асл муаллифи ким бўлишидан қатъи назар, унинг маъноси ва ҳаётдаги аҳамияти жуда катта!


7.
Одам бўйи бўлиб тик турган, хитой чироқнинг хира нурида ялтираб-ялтираб кетаётган кобра – дераза пардаси илинадиган карниз экан. Аста қулимга олиб, хотинимнинг калласига ўқталдим:
– Каллангга бир солайми мана шу билан?
– Мен сизга нима қилди-им?
– А, шуниям ертўлага қўясанми, каллаварам?
Кейин шусиз ҳам бўлари бўлиб турган хотинимга ичим ачиб, қўшиб қўйдим:
– Занглаб кетади-ку, аяси!
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Қўлларим белкуракнинг дастасини эзиб юбораёзди.
– Панарди тут! Панарди тут, дедим!
Овоз келган томонга хитой чироқнинг ёруғи ва белкурак баравар тўғриланди.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Овоз бирор метр наридан эшитларди. Ана энди адашмаслик керак! Бир зарбада кобрани чопиб ташламасам, ўзимга ёмон бўлиши аниқ. Ўлдиролмай, ярадор қилсам, кобра аламдан мениям, хотинимниям чақиб ўлдириши аниқ! Энди адашишга ҳаққим йўқ!
– Қўрқма, қўрқма!
Буни мен хотинимга айтдимми, ўзимгами аҳамияти йўқ, аммо айтдим. Белкуракни найза тутган Македонский аскаридек маҳкам тутиб, ҳал қилувчи зарбага тайёрландим.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози қаердан келаётгани аниқ эди.
Овоз яқинда хотиним помидор, бодринглардан пишириб, қопқоқлаган ва ертулага териб қўйган банкалар орасидан, аниқроғи, битта ... отилмоқчи бўлаётган банкадан чиқаётган эди...
Белкуракни отиб юбориб, орқамда кўзлари катта-катта бўлиб турган хотинимга ўгирилдим:
– Ҳе, кобранг каллангди есин! Бонкангди қаттиқроқ ёпсанг ўласанми?
Томам.
Ҳикоя ёзган: Каримберди Тўрамурод.
Суратни тайёрлаган: Ихтиёр Муҳаммадмурод.


6.
Йигирма йилча олдин бир воқеа бўлган эди. Ўшанда Тиловберди чўпоннинг касофати билан кобра чиқмаган уй қолмаган эди. Ҳар йили эрата баҳор қўйларини қирга ҳайдаб кетадиган Тиловберди чўпон қирда бир уй қуриб, ўша ёқдан келмай қўй боқадиган бўлган эди. Аммо бир йили уйларидан кобра илон чиқибди. Яккаю-ягона ўғлини чақиб ўлдиргач, Тиловберди чўпон кобраларни аямай отаверибди, отаверибди. Камайтиролмагач, қишлоққа кўчиб тушибди. Аммо кобралар Тиловберди чўпоннинг орқасидан қишлоққаям келди. Одамларга ҳам зиён бера бошлади. Кобралар Тиловбердининг хотининиям чақиб ўлдиргач, беш-олти довон ошиб, бошқа вилоятга кўчиб кетган, шундан кейин кобралар ҳам қишлоқда кўринмай қолган эди.
Аммо бу йил кўпайди. Нима сабабдан кўпайди, буни билмадим. На бобойлар билади, на катталар. Раис бобоям келди қишлоққа.
– Кобрага кучимиз етмайди, – деди раис бобо. – Мен райком бовага айтдим, “Милтиқ берамиз, ўқ берамиз, отингизар, ўлсин!”, деди райком бова. “Мен илонлар бизди районнан чиқиб кетсин!” деб буйруқ бералмайман”, деди. Райком боваки бир нима қиб бералмаса, мен нима қиб бералайдим? Эҳтиёт бўнгизар, баллар ялғиз юрмасин!
Ана шундан кейин болаларни у ёқ-бу ёққа ёлғиз юбормайдиган бўлдик. Ана шундан кейин кеч бўлмасдан уйнинг ичига болалар учун тувак киргизиб қўяр бўлдик...


5.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Хотиним елкамни чангаллади. Ўзим ҳам бир сескандим. Кобранинг овози худди ёнгинамдан чиққандай бўлди.
– Овози эшитилади-ю, ўзи кўринмайди-я, овозинг ўчгурди?
– Эҳтиёт бўлинг, дадаси!
– Ўзиям нима топсанг, ертўлага ташибсан-да, бешик ҳам шу ерда, эски кўрпа-ёстиқ ҳам, э-э...
Пешонам муздай совуқ ва силлиқ нарсага тегди-ю, аъзойи баданим музлаб кетди. “Падарига лаънат, кобра ертўла шифтига осилиб олган экан-да!”
– Вой энажо-он!
Энди буни аниқ мен айтдим. Ток ургандек орқамга ағдарилдим.
Хотинимнинг овози узоқ-узоқлардан, элас-элас эшитилди:
– Нима бўлди, дадаси? Чақдими?
– Пешонамга қаратчи панарингди, қон йўқми?
Хотиним пешонамга синчиклаб қаради.
– Йўқ, қон йўқ, дадаси.
Шифт тарафни қулим билан кўрсатдим:
– Осилиб турибди!
Хотиним қўра-писа хитой чироқни ертўла шифтига қаратди. Пешонам теккан кобра – велосипед ғилдирагининг эски камераси хитой чироқ нурида ялтираб, ҳалиям қимирлаб турарди. Ўрнимдан ирғиб туриб, бир четга учиб кетган белкуракни топдим-да, камерани олиб, уч-тўрт бўлак қилиб чопиб ташладим. Ана шу пайт рўпарамда одам бўйи тик турган ҳақиқий кобрага кўзим тушди. Бўйнини шиширмаган бўлсаям, кўзи менга қараб чақчайиб турганини ҳис қилдим. Овози баттар баланд эшитилди:
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!


4.
Уч юз йиллар бурун Жаласойни бир илон босган экан. Дўнгсойда кўчиш булган йили. Улкан қир таг-томири билан кўчиб, сойни босиб қолган экан. Ана шунда ини бузилиб, қирнинг тагидан чиққан минглаб илонлар Дўнгсойдан қочиб келиб, Жаласойнинг юқори бетига ўрнашган экан. Одамдан катта илонларни ўшанда кўришган экан жаласойликлар. Одамлар у тарафга ўтолмай қолган экан. Ўша томонга ўтган қўй борми, мол борми, қайтмас экан. Йўқолган молини у ёққа излаб борадиган мард ҳам топилмас экан. Битта-иккита одам ҳам бедарак кетгач, Жаласойнинг муллалари Каттақўрғонда яшайдиган Авлиё бобога боришган экан. Асли оти Сўфи Оллоёр бўлган ўша Авлиё бобо илонларнинг подошосига хат ёзиб берган экан. Хатни бизнинг муллалар илонларнинг маконига олиб бориб ташлашган экан. Мулла боболар бир метр келмайдиган бир кичкинагина илон хатга қараб туриб-туриб, қаттиқ бир чинқирганини, шундан кейин илонлар худди қорамол подасидек, пода бўлиб, тоққа қараб чиқиб кетишганини айтишган экан. Жаласойда шундан кейин юз йилгача биров илон кўрмаган экан.
Аммо бу йил кўпайди, ёмон кўпайди. Яна кобра кўпайгани ёмон бўлди.


3.
– Қулоғимди тагида туриб, пишиллама! Кобранимас, сени пишиллаганингди эшитаяпман!
Хотиним нафас олмай турди.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Ертўланинг тўридан кобранинг овози энди аниқ-тиниқ эшитилди.
– Қўлимди қўй! Нимага елкамди чангаллайсан?
– Қўрқиб кетаяпман, дадаси! Ҳамсаяларди чақирайми?
Ориятим қўзиди. Хотинимга ботирлигимни кўрсатиб қўйгим келди:
– Э, ўчир овозингди! Биттадир, ... иккитадир, – палағдароқ чиқди овозим. – Шунга энди ҳамсаялардиям безовта қиласанми? Ўзим!
Белкуракни икки қўллаб уришга шай тутиб, олдинга яна икки қадам қўйдим.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози энди баландроқ эшитилди. Тиззам қалтиради. Аммо орқамда турган хотинимга буни сездирмаслик учун бир томоқ қириб олиб, яна икки қадам қўйдим.
Шу пайт оёғимдан бир нима сирпаниб ўтгандай бўлди.
– Вой, энажо-он!
Буни мен айтдимми, хотиним айтдими, энди аҳамияти йўқ. Аммо зарб билан уриб, оёғимда ўрмалаган илонни иккига бўлиб ташладим.
– Пастга қарат-чи панарингди! Ўлдирдим, шекилли!
Хотиним хитой чироқни оёғимга қаратди-ю, кулиб юборди.
– Нимага куласан, уккағарди боласи?
– Ўлдирибсиз, боплаб ўлдирибсиз, – хотиним энгашиб, мен ўлдирган кобрани – шошгандан оёғимга илиб чиққан шиппагимнинг боғланмаган, мен белкурак билан чопган тасмасини олиб, қўлимга тутди: – Рустам сапожникка иш қипсиз!
– Ҳиринглама! Қаердан биламан, оёғимга кобра ўралгандай бўлди-да!
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози янада баландроқ эшитилди. Ҳозиргина кулиб турган хотиним ертўла эшигига қараб отилди.
– Қаёққа қочасан? Панарди тут!


2.
Ҳар йили ҳам тирамоҳда даштдаги кўп жониворлар ўзини қишлоққа урар, оғил, ертўлаларда сичқон, каламушлар кўпайиб кетарди. Бу йил Жаласойга тирамоҳ кутилмаганда, барвақт тушиб қолди. Ҳали деҳқонларнинг анча-мунча ҳосили далада эди. Лоп этиб қор ёғди. Декабрнинг охиригача пахта терган пайтларимизда тушмаган қор, янги йил байрамларида кўзимизни тўрт қилиб, кутдириб, ёғмаган қор ноябр бўлмай гуппиллатиб ёғди. Қорни палаклардан тушириб ташлаб, деҳқонлар картошкаларини шошилинч кавлаб, помидорларини териб, боғлар адоғида ғамлаб қўйган хас-хашакларини ҳам шошилинч қишлоққа таший бошладилар. Бу хас-хашакларнинг ичида кўплаб сичқон, каламуш, илонлар ҳам қишлоққа келиб, иссиқ оғилхона-ю, сайисхоналардан паноҳ топдилар. Қишлоққа қараб чопиб-чопиб келаётган каламушларни, сичқонларни, қишлоқ томонга ўрмалаётган судралувчиларни кўришганини айтишарди одамлар.
Қишлоқда капча илон – кобранинг пайдо бўлгани кўпчиликни ваҳимага солиб қўйди. Ҳар куни кобра ҳақида битта-иккита миш-миш қулоққа чалинарди.
– Абдурайим ака молларига емиш ташлай, деб бир боғ хасни олса, орасидан бир қулочлик кобра тушиб, вишиллаганча емишларнинг орасига кириб кетганмиш!
– Латиф ака оғилига кирса, битта кобра одам бўйи тикка туриб, бўйнини шишириб, вишшиллаб турганмиш!
– Эшназарнинг отини кобра чақиб ўлдирганмиш!
– Мамаюсуфнинг олти ойлик қўзисини сайисхонасидан чиққан кобра бутунлай ютиб юборганмиш!
Ишда ҳам миш-миш, уйда ҳам миш-миш. Чойхонада ҳам гап кобрадан бошланиб, кобрадан тугайди. Дуппа-дуруст, Америка билан Эроннинг муносабатларини шарҳлаб ўтирадиган бобойлар ҳам салом-аликдан кейиноқ гапни кобрадан оладиган бўлиб қолди.
– Ниёзга айтинглар, тўрт-бешовини паққиллатиб отсин, камайиб қолади!
Ниёз овчиям бекор ўтиргани йўқ. Ким чақирса, бориб, кобрасини отиб бераяпти. Кобраям камайган чиқар, аммо ваҳимаси камаймади.
– Мактабданам кобра чиқибди. Болаларнинг устига шифтдан шалоплаб тушибди. Болаларга зиён етказмапти-ю, дарс ўтаётган Адал маллима, духтирда эмиш, ўзига бир кеб, бир кемай ётибдиймиш!
Ўтган йили ҳашар билан томи ёпилган, шох-шаббанинг устидан қамиш босилган тўртта синфхонанинг шифтига фанерми, картонми уришга пул етмаган эди. Печкасини ёқишган бўлса, иссиққа келгандир-да, кобралар. Қулай жой экан, деб қамишларнинг орасидан ин-пин қилиб олишгандир. Битта кобра баҳона бўлиб, бир ҳафта болалар мактабга бормади. Мактабдан бошқа кобра чиқмади.


1.
– Дадаси, чопинг, кобра!
– Қаерда?
– Ертўлада!
– Падарига лаънат!
Қўлимга белкурак илинди. Ертўлага қараб чопдим.
Ёруғдан қоронғуга бирдан мослаша олмаган кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди.
– Панарди опке!
Хотиним хитой чироқни олиб келди.
– Кўрдингми ўзи кобрани?
– Кобрани ўзини кўрсам, мени соғ кўрармидингиз, овозини эшитдим, тўрда вишиллаяпти.
– Қани, кўрсат-чи?
Хотиним хитой чироқнинг ёруғини ертуланинг тўрига қаратди.


* 18+
Энг хавфли ҳикоя!
"Ужас" деса ҳам бўлаверади!
Кечаси ўқиманг!
(18 га тўлмаган болалар ўқимасин, сийиб қўйишади...)
КОБРА

@ferghanamedia




Пашшага тирик қолишига имконият берувчи пашша ўлдиргич...😂

@ferghanamedia


Forward from: Fayzli Farg'ona
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@milliy_fargona

💐Milliy qadriyatlar - milliy boyligimiz!

♻️ Milliylik – muayyan xalqqa, millatga xos boʻlgan, uni boshqalardan farqini koʻrsatuvchi xususiyatlar majmui. Milliylik millatning tarixi, qadriyatlari, anʼanalari, madaniyati, yashash tarzida yaqqol namoyon boʻladi.


"Matematiklar aytadiki, ilmiy jamoa o'zida muayyan tanqidiy massa mavjud bo'lganida, ya'ni qarama-qarshi fikrlar majmui bo'lganidagina faol ishlash qoboliyatiga ega bo'ladi. Agar hamma bir ovozdan "ha" deb tursa, u holda yo mavzu nihoyasiga yetgan, yoki jamoa ishlash qobiliyatini yo'qotgan bo'ladi".

O'ljas Sulaymonov "Az i Ya"


Президент: “Ислом оламида тинчликни таъминлаш долзарб масалага айланган”

🌍 Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини. Аммо сўнгги йилларда мусулмон мамлакатларидаги зиддиятлар, урушлар, нотинчликлар ортиб бормоқда. Бу барчамизни чуқур ташвишга солмоқда.

🗣 Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик маросимида шундай деди:
“Аксарият зиддият ва можаролар айнан Ислом дунёсида содир бўлаётгани хавотирли ҳол. Мусулмон мамлакатларида тинчликни таъминлаш учун ислом умматининг бирдамлиги ҳаётий заруратга айланди.
🕊 Ушбу сўзлар — глобал ислом жамоатчилигига билдирилган даъват. Бугун динимизнинг маърифатпарвар ва бунёдкор моҳиятини дунёга қайта-қайта кўрсатиш вақти келди.
📢 Президентимиз БМТ минбаридан туриб ҳам Ислом – маърифат ва тараққиёт дини эканини алоҳида таъкидлаган эди. Бундай минбарларда бу ҳақда тез-тез ва қатъият билан гапириш керак.

🤲 Биз ҳам бу дуога қўшиламиз: инсонлар тинч яшасин, ислом дини номи билан фақат эзгулик амалга ошсин.

20 last posts shown.