ҚЎНҒИРОҚ
Қўнғироқ чалинар яна дафъатан,
Таниш рақамларни излайди нигоҳ.
Афсус, тасодифлар бўлмас тўсатдан –
Гўшакни кўтарар умидсиз овоз.
Овоз ниқоб кияр, шартмас кўзларга,
Гўшакнинг нарёғи... қанчалар узоқ.
Уялмай алдайман, содда сўзларга –
Сизни соғиндим, деб қўяман тузоқ.
Гўшакнинг нарёғи... хуррам овозда
Қайсидир танишим сўзлар баралла.
Мен ҳам гўё унга ҳамоҳанг розда
Таскинсиз умидга айтаман алла.
Гўшакнинг нарёғи... хўшлашар мамнун,
Шукурки бардошим етди бу гал ҳам.
Таниш рақам албат сим қоқар бир кун,
Унгача туйғумни басда, асролсам!
Гули НИГОР
@guliinigor
Қўнғироқ чалинар яна дафъатан,
Таниш рақамларни излайди нигоҳ.
Афсус, тасодифлар бўлмас тўсатдан –
Гўшакни кўтарар умидсиз овоз.
Овоз ниқоб кияр, шартмас кўзларга,
Гўшакнинг нарёғи... қанчалар узоқ.
Уялмай алдайман, содда сўзларга –
Сизни соғиндим, деб қўяман тузоқ.
Гўшакнинг нарёғи... хуррам овозда
Қайсидир танишим сўзлар баралла.
Мен ҳам гўё унга ҳамоҳанг розда
Таскинсиз умидга айтаман алла.
Гўшакнинг нарёғи... хўшлашар мамнун,
Шукурки бардошим етди бу гал ҳам.
Таниш рақам албат сим қоқар бир кун,
Унгача туйғумни басда, асролсам!
Гули НИГОР
@guliinigor