Имтиёзи бўлмаса олтин медал керак эмасми?Азизим, сиз мактабни битирганингизда мактабдаги ўқитувчиларингиз, синфдош ўртоқларингиз ва энг асосийси кўзларида қувонч билан сизга қараб турган ота-онангиз қаршисида кўксингизга олтин медал тақишганми?
Агар сизда бу ҳолат бўлмаган бўлса бир неча сонияга кўзингизни юмиб, ўша даврларингиз ҳақида ўнгланг. Хатбошида айтганимдек ҳолатда олтин медални сизга топширишди. Ха сизга!
Бироз бўлсада юрагингиз тўлади тўғрими?!
Энди яна бир ўйга толинг ўша вазиятдаги ота ёки она сиз бўлсангиз. Фарзандингизга қувонч билан боқиб кўринг!
Энди айтингчи? Имтиёзи бўлмаса медал керак эмасми?
Ота-она ва фарзандининг қувончи, уларнинг бир умр ёдидан чиқмайдиган дақиқаларни сабабчиси сиз Устозсизку!
Олтин медал олган ўқувчингиз олий ўқув даргоҳида имтихондан йиқилади деб ўйлайсизми?!
Балки имтиёзли равишда олийгоҳда талим олиши яхшидир, лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор.
Дейлик медал соҳиби имтиёзга эга бўлса:- медал учун кураш коррупцияни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори;
- ўқувчи олтин медалга фақат олийгоҳ учун йўлламадек қарайди;
- иқтидорли ўқувчиларга медал топшириш эмас, медал топширилган ўқувчиларга иқтидор топшириш зарурати пайдо бўлиши мумкин;Замонлар оша яна тикланган медаллар ўзининг ҳақиқий эгалирини топишини, ўқувчилар ўртасида илм олишга бўлган рақобатни ривожланишини тилаймиз.http:
t.me/hujjatuz