#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади
Ҳукумат қарори
(681-сон, 25.12.2023 й.) билан
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Қарорга кўра,
2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга
менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.
🗒 Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар
ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.
Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.
📝 Номзодлар махсус портал орқали
электрон рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.
🧾 Аризалар
ҳар ойнинг 5-санасигача (июль–август ойлари бундан мустасно) қабул қилинади.
❕Ўқув курслари
20-30 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
➡️ Ўқув курсларининг давомийлиги
144 соатни ташкил этиб,
1 ой давомида ўқитилади.
☑️ Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари
ишлаб чиқаришдан ажралган ёки
ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.
📌 Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар
сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.
⚠️ Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги
ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.
🔘 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
▫️Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
▫️санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
▫️ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.
💰
2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳ
ар ойлик қўшимча устамалар тўланади:
🔹мактаб директорларига –
50 фоиз;🔹мактаб директори ўринбосарларига –
30 фоиз.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot