Илм, таълим ва сунъий интеллектЯқин ярим йил ичида ChatGPTдан фойдаланиш ва дарс бериш жараёнида ChatGPTни талабаларга таълим беришдаги имкониятларини шахсан ўрганиб чиқдим. Интернет, ҳусусан, ChatGPT таълимни ташкил қилиш мазмунини ва шаклини тубдан ўзгартириб юборди, десам ҳеч ҳам хато қилмаган бўламан.
Таълим олиш манбалари ҳозирда ўқитувчидан (домладан) ўқувчи (талаба)ларга ўтиб (“марказда талаба” тамойили), ҳозирги даврда талабаларнинг ўзлари томонидан (масалан, ChatGPTдан) маълумот/билим излаш имкониятлари анча кенгайди. Бу борада ўқитувчининг (домланинг) мақоми “таълим берувчидан” “мотивация берувчига” айланиши даркор.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, республика олий таълим муассасаларида 1-босқич (foundation year)даги (таълим йўналишидан қатъий назар) барча фанларни қуйида кўрсатилган фанларга алмаштирилишини истардим:
1. Мотивация бериш ва олиш асослари;
2. Маълумот йиғиш ва уларни таҳлил қилиш методологияси
3. Мен ва сунъий интеллект: методологик тавсиялар;
4. Таълим олишга ўзим масъулман: методологик тавсиялар;
5. Тўғри ўқишга 100 қадам: методологик тавсиялар;
6. Тўғри эссе/илмий маъқолалар ёзишга 100 қадам: методологик тавсиялар.
Сиз қайси фанларни яна қўшган бўлар эдингиз. Изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
@azizovulugbek