Husan Tangriyev


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганда божхоначилар 500 млн сўмлик пиротехника воситаларини тўхтатиб қолишди.

Дарвоқе, ушбу лавҳа орқали жамоатчиликка Наманган вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизматида янги иш бошлаган ҳамкасбимиз Анастасия Атахоновани таништирсам.

Унинг соф ўзбек тилидаги дебют интервьюси чакки эмас!

https://t.me/husantangriyev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азиза маладес!

“Ўзи нима гап?”да Рақамли технологиялар вазирини яхшигина гапиртирибди.

Менга ёққани вазир Шерматов божхонадаги рақамлаштиришни алоҳида эътироф этибдилар.

Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг, маза қиласиз!

Рақамлаштиришнинг аҳамиятини содда, жўн ва халқчил тарзда тушунтириб беришибди.

https://t.me/husantangriyev


Божхона кодексига ўзгартириш киритилди

Давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт кийим-бошлари (экипировкалари), пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналари учун белгиланган божхона божининг ярмига имтиёз қўлланилади.

https://t.me/husantangriyev


❗️Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

“Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон ва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сон фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кунгабоқар, махсур ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.

https://t.me/husantangriyev


31 декабрь - янги йил оқшомида аксарият касб эгалари хизматда туришади.

Улар сафида божхона хизмати ходимлари ҳам бор!

Айни дақиқаларда жонли эфирда шу мавзуда “Тошкент” телеканалида “Сиз нима дейсиз?” ток шоуси бошланди.

Ўтказиб юборманг!

https://t.me/husantangriyev


Божхона қўмитаси тезкор тузилмалари 2 та ҳолатда қиймати 7 млрд сўмлик 455 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

1 ҳолат
2 ҳолат

КУН РАҚА
МИ: 2023 йил давомида божхоначилар томонидан 5 млн 619 минг қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

https://t.me/husantangriyev


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан фақатгина 9 май арафасида эмас балки ҳамиша, ҳар байрамда йўқлаш ҳайрли аънанага айланиб улгурди.

Шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига Давлатимиз раҳбарининг табриги ва эсдалик совғалари етказилмоқда.

Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари - Тамара Сиглинсева, Анна Каримова, Людмила Миноварова ва Надежда Кудризкаялар хонадонида бўлиб, Президентимиз йўллаган табрикни ўқиб эшиттиришди, пул мукофоти ва совғаларни топширишди.

https://t.me/husantangriyev


Диққат, Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

- товарларнинг божхона қийматини белгилашнинг асосий усули сифатида шартнома баҳоси қатъий белгиланмоқда.

- бир вақтнинг ўзида бир нечта божхона тартиботларни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини белгиловчи Бош таъминлов ҳужжатини қўллаш амалиёти киритилмоқда.

- контрафакт маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида божхона органларига қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда.

- товарлар бўйича экспертиза якунланмаган бўлса ҳам, ушбу товарларни импортга шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилмоқда.

- тадбиркорга товарларни Ўзбекистонга олиб келгунга қадар улар бўйича божхона тўловлари ва ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлаш юзасидан олдиндан маълумот олишнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда.

Бу ҳақидаги қонун лойиҳасини депутатлар бугун муҳокама қилишди.

https://t.me/husantangriyev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғонада 264 миллион сўмлик 14 турдаги 588 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.


Суратда Сирдарё ва Жиззахда божхона органлари томонидан қайта бунёд этилиб, фойдаланишга шай ҳолга келтирилган "Мурувват" уйлари!

Меҳр-эътиборга муҳтож инсонлар учун янги йилга муносиб туҳфа!

Кеча Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов иккала "Мурувват" уйида бўлиб, амалга оширилган ишларни якуний кўздан кечирди.

https://t.me/husantangriyev


КУН РАҚАМИ:

2023 йил божхона органлари учун муносиб кўрсаткичлар билан якунланмоқда.

Жумладан, жорий йилда Давлат бюджетига 58,4 трлн сўм божхона тўловлари ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошди.

2023 йилда 9,2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари, 663 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 21 мингта тақиқланган материаллар, 21 та қурол ва 8626 та ўқ-дорилар, 28 млрд. сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 162 кг заргарлик буюмлари, 5,6 млн қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4,8 млн дона пиротехника воситалари ушлаб қолинди.

Умумий ҳисобда аниқланган 21 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида қарийиб 1 трлн. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

https://t.me/husantangriyev


Жорий йилда чегаралар орқали ҳаракатланган фуқаролар 59 фоизга ошиб, 37 млн. нафарни, юкли автотранспорт воситалари 65 фоизга ошиб, 576 мингтани, юкли темир йўл вагонлари ва контейнерлари эса 39 фоизга ошиб, 570 мингтани ташкил қилди.

Яъни, жами божхона назорати объектлари бир йилнинг ўзида 14 млн.тага кўпайган. Агар шу тенденция сақланиб қолса, яқин 3 йилда божхона назорати объектлари бугунги кунга нисбатан 100 млн.тадан ошиб кетади.

https://t.me/husantangriyev

12 last posts shown.

1 299

subscribers
Channel statistics