Forward from: Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
ШВЕЙЦАРИЯ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашув ўтказди.
Учрашувда жорий йил 3 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида 2024–2027 йилларда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг III босқичини амалга ошириш тўғрисидаги битим доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, сув хўжалигида “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, Сув кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли муҳокамалардан сўнг Парламентга тақдим қилинди.
Батафсил