Forward from: Darveshona
ЧУЛЧУЛИ
Бу сўзни эшитмаган чиқарсиз. Балки умуман луғатимизда йўқдир. Болаликда ўйлаб топгандирмиз балки ўзимиз. Ҳарҳолда ажойиб сўз, шундай эмасми? Маъноси: ҳар икки томонга ўйновчи. Бирор ўйин учун гуруҳ тузасиз ва бир киши ортиб қолади. Шунда ўша чулчули бўлади. Гоҳ у гоҳ бу гуруҳга ўтиб ўйнайверади. Буни нимаси ёмон? Болалик — соддалик дерсиз. Тўғри, лекин мени адабиёт майдонидаги чулчулилар даҳшатга соляпти. Тутган йўли, темир қараши, истеъдоднинг бешафқат заррабини бўлмаган чулчулилар! Дейлик бирови шеър эълон қилади. Кейин унга яқин дўстлари, гуруҳдошлари, подадошлари "офарин", "тешиб қўйибсиз", "тасанно" ёғдиради. Аслида билиб туради унақа эмаслигини ич-ичидан, лекин қўрқоқ, ўзи ҳам мақтовга гўнгхўр гўнгпашшадай ўч. Шулардан бошқаси "ўсябсан", "адабиётда сен қоласан фақат" демайди. Демак ягона қуллуқ "дарчаси" ни ёпиб қўймаслик керак!
Бу урушданда даҳшатли ҳол!
Раҳматли Шароф Бошбековнинг "Ўзбек адабиётининг бошига истеъдодсизларнинг ғайрати, истеъдодларнинг дангасалиги етди"
қанотли жумласини гўё куюнгандек, йиғламсираб айтишадию ўртамиёнадан ҳам паст ва ачинарлиси бу пастлигидан уялмай чўнтаги бақувват пайтда ўзини кучаниб тарғиб қилишга тиришаётган дид кушандалари тақдимотларига обрўли меҳмон бўлиб боришади, ҳатто мақташади ҳам! Ахир биласан-ку бир пулга қимматлигини! Оғайни бўлсанг, адабиётдан ташқарида ошлаш! Ўзинг ичмас ёвғонни бошқалар тумшуғига тиқиштириб нима қиласан? Эл оғзидаги катта ижодкорларни ҳам кўриб қоламан шундай афти ялтироқ, болдири қалтироқлар ичида.
"Савиянгиз баланд. Пачоқ-бутунни фарқлай оласиз. Бало борми сизга?"
"Ээ, нима дейсан энди. Мулойим силлиқ йигит бўлса, йўқ демаганинга қўймаса..."
Йиғиштиринг бунақа беъмани гапларни! Менга чулчулилик қилманг! Ё у ё бу томонда туринг. Айниқса ёшлар. Айниқса бора-бора ёзиши сусайиб, бооор кучи билан майдонда қолишга, менам ижодкормаааан, дея такрор-такрор атрофдагиларга уқтириб бўлса ҳам эътибор ҳавосидан зўриқиб нафас олишга тиришаётганлар. Ҳасад еб битирган қалбингиздан чиқаётган қўлансага бошқаларнинг ҳам савиясини мосламанг! Борхес адабиётнинг кушандаси — адабиёт. Яъни ўртамиёна адабиёт, деганида мутлақо ҳақ эди. Ажал олдида бир тийнга ҳам арзимас эътибор чангалида узоқроқ қолиш учун бунчалик жирканч йўлдан фойдаланманг!
Отинг ҳожатхонабоп китобларини!
Сизни ёмон кўришса нима?
Шафқатсиз бўлинг, зеро адабиёт шундай!
Аниқ биламан, сиз ҳозир зўрлаб тарғиб қилаётган ахлатлар қийматини англаб етишгач, силлиқ башарангизга худди мен кмби балғам туфуришади! Ҳеч йўқ шундан сақлаб қолинг ўзингизни. Адабиёт ўйин эмас, чулчулиликни бас қилинг! Ҳаддан ташқари секинлик билан бўлса-да ўсиб борябди адабий дид. Ўзингизга ўхшаган бир гала истеъдоди қисирларни алдашингиз, гўё улар кўзида санамга айланишингиз мумкин, аммо парда кўтарилиб, майдонда чолворсиз чопиб юрганингиз маълум бўлганда уятдан бош суққани инидан жой бермас ҳатто сичқонлар! Фожиали тарафи, ўзингизга ўхшаган ялоқларни тарбиялаб улгурган бўласиз у пайт.
Башарангизга қарасам кўнглим айнийди, ачинаман. Майли, шўрликлар бир-бирини суяб юраверсин, деган фикр ҳам ўтади хаёлимдан. Лекин чидолмайман! Кечалари бўрига айланиб, бориб бирма-бир бўғизлаб келгим келади ҳаммангизни!
Агар бу мамлакатда ҳаммани алдаб, чулчулилик олий мақом эканига ишонтирган тақдирингизда ҳам, ёдда тутингки, мен биламан аслида кимлигингизни! Кўчада, ишда, интернетда, ҳатто тушларингизда ҳам истеҳзоли жилмайиш билан қаршингизда пайдо бўлавераман!
Курашма улар билан дейишади. Кучингни бошқа нарсага сарфла дейишади. На илож. Ўзга йўл кўрмаябман. Гурас-гурас ёприлиб келаверинг, афтингизга аталган туфугим етарли!
Жонтемир
@Jontemir_t