❗️🇷🇺🇮🇷 Россия Эронга $500 млнга 12 та вертолёт сотади
Эрон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бабак Маҳмудийга кўра, биринчи Ми-17 лар 2025 йилнинг мартигача етказиб берилиши мумкин.
Яқинда вертолёт ҳалокатида ўлим топган Эрон собиқ президенти Раисийни кузатиб борган 2 делегация Россия вертолётларида парвоз қилган. Уларнинг парвози муаммосиз ўтди. Американинг Bell-212 вертолётида бўлган Эрон президенти эса ҳалокатга учради.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокати бўйича иккинчи тергов ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботда айтилишича, вертолёт қолдиқлари ва қисмларини ўрганиш натижасида парвоз пайтида вертолётнинг баланд тоғ ёнбағрига урилишидан бир неча сония олдин бурилиш оқибатида юзага келган портлаш ҳақидаги версия чиқариб ташланган.
Учувчилар ўртасидаги суҳбатларни ўрганишда фавқулодда вазият далиллари ҳам аниқланмаган. Улар охирги марта вертолёт қулашидан 69 сония олдин алоқада бўлишган.
Борт ҳалокатининг асосий версияси сифатида об-ҳаво шароити кўриб чиқилди, самолёт кучли туман пайтида кўздан йўқолган, унинг парчалари 10 соатдан ортиқ вақтдан сўнг 70 дан ортиқ қутқарув отрядлари томонидан қидириб топилган.