Forward from: Abdurahmon Meshayan
ОТА СИЗДАН АЙРИЛГАНИМДА
Қулаб тушди бошимга тоғлар,
Бахт боғимга ёприлди зоғлар.
Армон бўлди энг гўзал чоғлар,
Ота сиздан айрилганимда.
Юрагингиз қилди-ю хуруж,
Топмадингиз яшашликка куч.
Илк бор келдим армонларга дуч,
Ота сиздан айрилганимда.
Сизни сақлаб қололмади чин,
Жаррохлар хам топмай иложин.
Бошга тақдим етимлик тожин,
Ота сиздан айрилганимда.
Шаробига тўйдим аламнинг,
Турткисидан тўйдим акамнинг.
Дод солганин кўрдим онамнинг,
Ота сиздан айрилганимда.
Йиллар ўтмоқдадир зувиллаб,
Шоқол янглиғ не наф увиллаб.
Сиз қурган уй қолди хувиллаб,
Ота сиздан айрилганимда.
Синиб қолди олтин қанотим,
Сарфласамда вох бор бисотим.
Сизни асрай олмадим ёндим,
Ота сиздан айрилганимда.
Сизни энди қучиб ётар ер,
Мени эса дард калхати ер.
Қўллариммас юрак ёзди шеър,
Ота сиздан айрилганимда.
Бевақт ўтса гар ота йўлбарc,
Йўлбарсчада қалб кетаркан дарз.
Мен Айюбдан сабр олдим қарз,
Ота сиздан айрилганимда.
Танам эмас қалбим оғриди,
Лабларимдан кулгу ариди.
Бир кечада онам қариди,
Ота сиздан айрилганимда.
Тобутингиз кўтарилган дам,
Ўзни сездим энг бахтсиз одам.
Хорғин-хорғин ташлардим қадам,
Ота сиздан айрилганимда.
Гўё мени урди дард чақмоқ,
Қийин бўлди ғам чохдан чиқмоқ.
Бўлдим фақат таскинга чанқоқ,
Ота сиздан айрилганимда.
Отажон сиз ўтгач дунёдан,
Тўхтамади тилим дуодан.
Сизга жаннат сўрдим Худодан,
Ота сиздан айрилганимда.
Томоғимга тиқилди нафас,
Менга дунё туйилди қафас.
Қилдим дардсиз яшашликни бас,
Ота сиздан айрилганимда.
Бамисли қор ёғгандай ёзда,
Ёз чиллласи қолдим аёзда.
Дуо қилдим хар бир намозда,
Ота сиздан айрилганимда.
Ўхшаб қолдим симсиз дуторга,
Бефарқ қолдим кузга, баҳорга.
Хавас қилдим отаси борга,
Ота сиздан айрилганимда.
Абдураҳмон Мешаян
Қулаб тушди бошимга тоғлар,
Бахт боғимга ёприлди зоғлар.
Армон бўлди энг гўзал чоғлар,
Ота сиздан айрилганимда.
Юрагингиз қилди-ю хуруж,
Топмадингиз яшашликка куч.
Илк бор келдим армонларга дуч,
Ота сиздан айрилганимда.
Сизни сақлаб қололмади чин,
Жаррохлар хам топмай иложин.
Бошга тақдим етимлик тожин,
Ота сиздан айрилганимда.
Шаробига тўйдим аламнинг,
Турткисидан тўйдим акамнинг.
Дод солганин кўрдим онамнинг,
Ота сиздан айрилганимда.
Йиллар ўтмоқдадир зувиллаб,
Шоқол янглиғ не наф увиллаб.
Сиз қурган уй қолди хувиллаб,
Ота сиздан айрилганимда.
Синиб қолди олтин қанотим,
Сарфласамда вох бор бисотим.
Сизни асрай олмадим ёндим,
Ота сиздан айрилганимда.
Сизни энди қучиб ётар ер,
Мени эса дард калхати ер.
Қўллариммас юрак ёзди шеър,
Ота сиздан айрилганимда.
Бевақт ўтса гар ота йўлбарc,
Йўлбарсчада қалб кетаркан дарз.
Мен Айюбдан сабр олдим қарз,
Ота сиздан айрилганимда.
Танам эмас қалбим оғриди,
Лабларимдан кулгу ариди.
Бир кечада онам қариди,
Ота сиздан айрилганимда.
Тобутингиз кўтарилган дам,
Ўзни сездим энг бахтсиз одам.
Хорғин-хорғин ташлардим қадам,
Ота сиздан айрилганимда.
Гўё мени урди дард чақмоқ,
Қийин бўлди ғам чохдан чиқмоқ.
Бўлдим фақат таскинга чанқоқ,
Ота сиздан айрилганимда.
Отажон сиз ўтгач дунёдан,
Тўхтамади тилим дуодан.
Сизга жаннат сўрдим Худодан,
Ота сиздан айрилганимда.
Томоғимга тиқилди нафас,
Менга дунё туйилди қафас.
Қилдим дардсиз яшашликни бас,
Ота сиздан айрилганимда.
Бамисли қор ёғгандай ёзда,
Ёз чиллласи қолдим аёзда.
Дуо қилдим хар бир намозда,
Ота сиздан айрилганимда.
Ўхшаб қолдим симсиз дуторга,
Бефарқ қолдим кузга, баҳорга.
Хавас қилдим отаси борга,
Ота сиздан айрилганимда.
Абдураҳмон Мешаян