Shaxsiy kutubxona


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Audio va pdf kitoblar, sara she'r va hikoyalar, kerakli ma'lumotlar hamda zarur qaydlar

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


' Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!

 Jaloliddin Rumiy

@kitobxonam


​​​​#Audioqissa

Erkin A'zam
​ "Bayramdan boshqa kunlar"
(qissa)

Saodat Zaydinova o'qidi.




https://kun.uz/68879611

...Миллий журналистика бирор воқеани кўтариб, шовқин-сурон солиш ва бу билан обрў орттириш босқичидан ўтди. Газетхон жиддий ўзгарди. Ён-атрофимизда, касби бошқа бўлса ҳам, ижодкор каби танқидий-таҳлилий фикрлайдиган одамлар бор. Юпанчим шуки, жамиятнинг катта қисми матбуот ҳақида тўғри тасаввурга эга. Лекин ўзи ҳақидаги ҳақиқатни билишдан қўрқадиган одамлар бор, улар матбуотни ёмон кўради.

***

 Ўзинг ишонмаган нарсага бошқаларни ишонтиришга уринма. Билган, тушунган нарсалар ҳақида ёз. Нима учун ёзаётганингни бил. Виждонинг олдида мулзам бўлиб қолишдан қўрқ. Бу ёруғ оламдаги энг масъулиятли ҳисобот – ҳар бир кишининг ўз виждони олдидаги ҳисобот эканлигини унутма. Ҳақ бўлсанг, қўрқма, дадил олдинга интил.

Аҳмаджон Мелибоев

@kitobxonam


' Özdemir Asaf
...

Ulkan bir daraxt
Bugunga qadar
Mevasiz, bargsiz..

Lekin oz qoldi,
Bu daraxt gullagay
Mendan söngra, menga qadar…

Nodira Nazar tarjimasi

@kitobxonam


Aнтон Чехов:

"Энг чиройли кўзлар сенга муҳаббат ила боқаётган кўзлардир! Жигаррангми, ҳаворангми, яшилми... бунинг фарқи йўқ."

Хайрли кун, яхшилар!


#ҳикоят

Бир киши ўз буюклигини бошқаларга кўрсатиш учун денгиз ёнида ғиштлардан баланд девор қурди. Ва энг юқорисига чиқиб ўтириб олди. Орадан бироз вақт ўтгач, иссиқда чанқоқ ва очликни ҳис қилди. Безовталанаркан тагидан бир ғишт денгизга тушиб кетди, ғишт тушганида ногоҳ сувнинг овозини эшитди. Шу қадар чанқагандики, бу овоз унга хуш ёқди. Бирин-кетин тагидаги ғиштларни сувга ташлай бошлади.

Одамлар унга «Фалонча, отма ғиштларни, ахир жуда юксакдасан, пастлаб кетмоқдасан» дедилар. Шунда одам «Ахир ташнаман, очман, баландда эканимдан нима наф» -, деди ва борган сари пастлайверди. Бу иш то ғиштлар тугагунча давом этди ва у биронта ҳам ғишт қолмагач, сувдан қониб ичди.

Эй инсон, дейди Мавлоно Румий, сенинг молинг, сарватинг, қилган ибодатларингдан ғурурланишинг анашу ғиштларга ўхшайди. Қуллигинг эса денгиз кабидир. Қачонки кибрга кетсанг, юқорилайсан, юқорилайверасан. Лекин баландга кўтарилганинг сари ташналигинг ортади. Сен ўз ҳаддингни билки, доимо денгиздан қониб ичишга имконинг бўлсин. Сен ҳамиша ўз қуллигингда турки, Роббинг сени раҳмати билан суғорсин.

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси

@kitobxonam


Tarixchilari faqat o‘tmishni, siyosatchilari faqat kelajakni ulug‘laydigan xalqning buguni arosatdadir.

Shernazar  Qo'shnazarov

@kitobxonam


0.pdf
228.2Kb
#mutolaa_uchun

Mirodil Jo'rayev
"Yettinchi o'lcham"
(hikoya)

P.s.: Anchadan beri yaxshi bir hikoya izlayotganmidingiz? Unda buni o'qib ko'ring...))

@kitobxonam




Forward from: G'ayratbekovna!
Lev Tolstoy. Urush va tinchlik (4-kitob).pdf
15.5Mb
Urush va tinchlik (4-kitob) - Lev Tolstoy
#jahon_badiy_adabiyoti


Forward from: G'ayratbekovna!
Lev Tolstoy. Urush va tinchlik (2-kitob).pdf
15.4Mb
Urush va tinchlik (2-kitob) - Lev Tolstoy
#jahon_badiy_adabiyoti


Forward from: G'ayratbekovna!
Lev Tolstoy. Urush va tinchlik (3-kitob).pdf
17.8Mb
Urush va tinchlik (3-kitob) - Lev Tolstoy
#jahon_badiy_adabiyoti


Forward from: G'ayratbekovna!
Lev Tolstoy. Urush va tinchlik (1-kitob).pdf
14.3Mb
Urush va tinchlik (1-kitob) - Lev Tolstoy
#jahon_badiy_adabiyoti


Forward from: Detektiv kitoblar
Ğarbiy frontda ŏzgarish yŏq [@detektivkitoblar].pdf
5.8Mb
👤 Erix Mariya Remark
📓 "G'arbiy frontda o'zgarish yo'q"


🔎 @detektivkitoblar


Сендан мактуб кутдим...
Кунларим ўтмай,
Қалбимда ҳеч нега қолмади ҳавас.
Сулаймон бойлигин туҳфа этса ҳам
Сенинг мактубингча қувонтиролмас...

Гарчи кўзларингдан жон қолмас омон,
Изҳор потраб чиқди – бўлмади тийиб.
Гарчи кипригимда мезондек нимжон
Неча бир жойидан тугилган умид...

Остонам кутсада мени орзиқиб
Кўнглимга оина – заъфарон кузак –
Йўлга қараб-қараб толиққан кўздай
Осмонга умидсиз тикилар кўлмак...

Ахир енгиб борар дилни васваса
Ёлғизман изтироб мамлакатида
Бир парча номангдек тафтни босмаса
Не наф Искандарнинг салтанатидан?

Сендан мактуб кутдим
Нафасим ютиб
Нисор этмоққа шай бисот – боримни!
Балки олиб келар менга шу мактуб
Сенинг измингдаги ихтиёримни...

© Бектемир Пирнафасов

@kitobxonam


***
Бу уйда бир пайтлар бувим яшаган,
меҳрсиз келинин дастидан ёниб.
Пойдевор тошини ўзи ташлаган,
бизларга нон ёпган тунлар уйғониб.

Ўзи ер чопарди, ўзи экарди,
невара ташвиши, беш маҳал намоз.
Ғам ошиб кетганда нос ҳам чекарди.
Қўшнилар гоҳ яраш, гоҳи пайт араз.

Айрилиқ дардида оқарган сочи,
сарғайиб борарди кун ўтган сайин,
турмушга етарди базўр қулочи,
бу давру замонга етмасди тайин.

Мен эса шоирман —
бору йўғим шу...
Баъзан шеър тўқийман ўшанга атаб.
Шеър нима билмаган ва билмайди у,
ўйлаб ҳам кўрмаган етмиш йил яшаб...

Бу уйда бир вақтлар бувим яшаган.

Асқар МАҲКАМ

@kitobxonam


Forward from: Nosirjoη Akbarov
Amerika fojiasi 2-qism.pdf
3.1Mb
📕Teodor Drayzer- Amerika fojeasi

✅Kutilgan kitob
2-kitob


Forward from: Nosirjoη Akbarov
amerika_fojiasi_ziyouz_com.pdf
23.9Mb
📕Teodor Drayzer- Amerika fojeasi

✅Kutilgan kitob
1-kitob



20 last posts shown.

11

subscribers
Channel statistics