Forward from: Аниқ эшитмагансиз! | Расмий канал
Деҳли султонидан Темурга, Темурдан Нодиршоҳга...
Доғистоннинг Кубачи шаҳридаги музейда Нодиршоҳга тегишли қилич сақланади.
Қиличда "Ҳижрий 473-йил (1081)да Лоҳур устахонасида ясалган" деган ёзув бор. Тиғнинг четида эса бўйламасига ўйиб ишланган ёзувда қуйидагича маълумотни кўриш мумкин: "Бу қилични Темурбек 801-ҳижрийда (1398) Гужаротга қочиб кетган султон Маҳмуд Насриддиндан бошқа ўлжалари қатори қўлга киритди ва белига боғлаб Форс томон қайтди..."
Шамшир Нодиршоҳ тасарруфига ўтгач, яна бир тарихни ўйиб ёздирди:
"Нодиршоҳ хижрий 1152-йилда (1739) гурхоний ҳукмдорлардан бўлган Жаҳоншоҳнинг ўғли, Муҳаммадшоҳнинг синглиси - Равшаннинг хазинасидан Деҳлида ўлжа сифатида қўлга киритди"
P.S. Озроқ мистика: Темурнинг енгилмас қўли теккан айритиғли (Зулфиқормонанд) қиличнинг кўзга кўринмас қуввати сабабми, эҳтимол, шунинг учун катта-катта зафарларга эришгандир Нодиршоҳ ҳам...
Дарвоқе, 2017-йилда қиличнинг нархи 1 млн. АҚШ доллари этиб баҳоланган
Каналга уланиш