Forward from: Аниқ эшитмагансиз! | Расмий канал
#бу жумлани эшитганмидингиз?
Милодий 53-117-йилларда яшаган Римнинг золим императори "Дакиялик" Траян (Ислом манбаларида унинг исми Дақёнус шаклида келади)нинг зулмидан ўз дини ва жонини олиб қочган етти мўъмин ва уларга эргашган ит ("асҳоб ул-каҳф") ҳақидаги ажиб қисса эсингиздами?
Ғор ичига беркиниб, чуқур уйқуга кетган биродарлар ниҳоят уйғонишгач, ораларидан бир йигит егулик келтириш мақсадида бозор томон равона бўлади. Йигит озуқани олиб чўнтагидаги тангаларни сотувчига тутқазаркан, савдогар: "Бу тангаларинг Дақёнусдан қолган-ку, нима бало, хазина топиб олдингми?" дейди ҳайрат билан. Ғор соҳиблари ўшандагина уч асрдан ортиқ уйқуда ётганларини англаб етадилар. Чунки энди бу ўлкада аллақачон Феодосий II (401-450) исмли мўъмин ҳукмдор мамлакатни бошқармоқда эди.
Шу-шу, халқимиз ўз умрини ўтаб бўлган, эски ва охори тўкилган бирон нарсага нисбатан юқоридаги қиссада зикр этилган "Дақёнусдан қолган" иборасини қўллаб келади
Каналга уланиш