Forward from: Gullayotgan yurak
Тепакаллик икки ҳил бўлади
Одатдагидек устоз Эркин Воҳидовнинг оффисларида нашрдан чиқмоқчи бўлган янги китобларидан бири – “Дил тубига чўккан лаҳзалар” устида ишлаётган эдик. Тушлик вақти келди чоғи, тамаддига унадик. Устоз айтмоқчи, овқатдан “қутулганимиздан” сўнг мазза қилиб кўк чойдан нўш этдик. Биз шогирдлар шу каби танаффусларда баъзан оддий маиший мавзуларда ҳам устознинг фикрларини эшитмоқчи бўлардик. Ўша куни мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, устозга ҳазиломуз тарзда сочимдан шикоят қилдим:
- Устоз, сочлар бевафо қизларга ўхшаб бошимизни эрта тарк этяпти. Ҳали ўттизга кирмасимданоқ пешонам тобора ялтираб кетяпти.. Нима қилсам экан?
Шунда устоз нимтабассум қилиб, ҳозиржавоблик ила шундай дедилар:
- Рустамжон, биласизми, тепакаллик икки ҳил бўлади: соч одатда ё пешонадан кетади ё бошнинг ўртасидан. Энг қизиғи, сочнинг бундай 2 хил тўкилишининг ўзига хос сабаби бор.
- Қандай сабаби бўлиши мумкин, устоз?
- Маълумки, бир иш қилишдан олдин кўп ўйлайдиган одам бош ва ўрта бармоқлари билан пешонасининг юқори қисмини кўп ишқалайди, тўғрими?
- Тўғри.
- Ўйламасдан иш қилиб пачавасини чиқариб қўйган одам эса бармоқлари билан бошининг ўртасини қашлайди, тўғрими?
- Бу ҳам тўғри.
- Мана шу иккита ишқаланиш туфайли соч бошни икки ҳил эрта тарк этади-да. Дарвоқе, сизга бир тасалли шуки, сизни биринчи тоифадаги соч тўкилиши билан табриклашим мумкин!.
- Раҳмат, устоз)))!
©Рустам МИРВОҲИД
@gullayotganyurak