Перезагрузка


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


@night_wolf_3

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Владимир Маяковский
Я счастлив

Граждане,
у меня
огромная радость.
Разулыбьте
сочувственные лица.
Мне
обязательно
поделиться надо,
стихами
хотя бы
поделиться.
Я
сегодня
дышу как слон,
походка
моя
легка,
и ночь
пронеслась,
как чудесный сон,
без единого
кашля и плевка.
Неизмеримо
выросли
удовольствий дозы.
Дни осени —
баней воняют,
а мне
цветут,
извините, —
розы,
и я их,
представьте,
обоняю.
И мысли
и рифмы
покрасивели
и особенные,
аж вытаращит
глаза
редактор.
Стал вынослив
и работоспособен,
как лошадь
или даже —
трактор.
Бюджет
и желудок
абсолютно превосходен,
укреплён
и приведён в равновесие.
Стопроцентная
экономия
на основном расходе —
и поздоровел
и прибавил в весе я.
Как будто
на язык
за кусом кус
кладут
воздушнейшие торта —
такой
установился
феерический вкус
в благоуханных
апартаментах
рта.
Голова
снаружи
всегда чиста,
а теперь
чиста и изнутри.
В день
придумывает
не меньше листа,
хоть Толстому
ноздрю утри.
Женщины
окружили,
платья испестря,
всё
спрашивают
имя и отчество,
я стал
определённый
весельчак и остряк —
ну просто —
душа общества.
Я
порозовел
и пополнел в лице,
забыл
и гриппы
и кровать.
Граждане,
вас
интересует рецепт?
Открыть?
или...
не открывать?
Граждане,
вы
утомились от жданья,
готовы
корить и крыть.
Не волнуйтесь,
сообщаю:
граждане —
я
сегодня —
бросил курить.


Йўқ, яхшиси қуёнлар нафрат эди деб олган маъқул. Шунда кўнгил айнашини ҳам тушуниш мумкин


Картосарнинг бир ҳикояси бор: "Франциядаги бир хонимга мактуб". Андре хонимни ҳикоячининг ўзи кўрмаган, билмайди. Хоним сафар юзасидан Францияга жўнаган, ҳикоячи эса ҳар ой турар жойини ўзгартиради. Сабаб оддий -- кўнгли айнийди, миттигина, оппоқ қуёнча қусади (Кортасар рамзни боплайди). Ҳикоячининг айтишича, жараён ўз ўзидан кечади, ичида талотўп бошланиб, кўнгли айниркан, у оғзига икки қўлини солади ва қуёнчанинг пайдо бўлишини кутади. Сўнг митти қуёнчанинг қулоқларидан тутиб кафтига қўяди, олиб бориб токчадаги гултувакка туширади, ёнига беда ташлайди. Қуёнча жуда митти, у одатий ўлчамга келгунча бир ойлар вақт керак. Ҳикоячи эса уни йўқ қила олмайди, нима бўлганда ҳам шу бир ой ичида иккисининг бир ҳаётга боғланиб яшашини у ич ичидан ҳис этади. Тобора ўсиб бораётган қуёнчани охири ўша уй эгаларигами, ён қўшнидан бирортасигами тортиқ қилиб кетаверади. Қуёнча ва ҳикоячи шу ўринда ажралишади, тамом. Ўша қуёнчадан сўнг ҳикоячи тўрт ҳафтами, баъзида беш-олти ҳафталар ҳам бемалол ишини қилиб юраверади. Аммо бу сафар бошқача. Кетма-кет ўнта қуёнча қусади. Андре хоним тартибни, гўзалликни хуш кўрадиган аёл... Ўйинқароқ қуёнлар кечаси билан тинимсиз сакраб-ўйнайверади. Хонимнинг айрим жиҳозлари синиб, баъзи китоблар чайналди. Сўнг ўн биринчиси чиқди. Мана шу ерда ҳикоячининг асаби дош беролмайди: ўнта бошқа гап, дейди у, ўнтадан сўнг нуқта бор. Аммо ўн биринчидан кейин ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи туғилиши мумкин. Улардан тезроқ қутилиш керак.
У қуёнчаларни боғга қўйиб юборадию, хаёли уларда, мактаб болаларидан чўчийди.

Қуёнчаларни нима деб аташ ўқувчининг ўзига; эҳтимол, уларни ҳикоялар дейиш мумкиндир. Бир ҳикояни дунёга келтириш, уни авайлаб оёққа турғизиш ва эркинликка қўйиб юборишга менгзаш тўғридир. Аммо асосий гап кўнгил айнашида, қусишда. Нега унинг кўнгли айнаб қусади? У қандай одам ўзи?


«Коньяк вас превращает в бунтаря.
Что не практично. Да, но романтично.
Он сильно обрубает якоря
всему, что неподвижно и статично.»

Иосиф Бродский


«Умуман, одамнинг нерв толалари ҳали музлашга улгирмаган бўлса, қаерда бўлишидан қатъий назар, макон унда у ёки бу даражада абсурд ҳиссини қўзғайди. Аллақайси хонага ўтасан, кимдир билан суҳбатлашасану, аммо шу билан бирга шуурингда содир бўлаётганларнинг бари алаҳсирашдек, сен ҳам, суҳбатдошинг ҳам аслида бўлак ерда бўлишингиз керакдек туюлаверади.»

ИОСИФ БРОДСКИЙ
"Нафис ижодиёт дунёси" интервьюси («Америка» журнали, № 426, 1992 й.)


Forward from: Nodirabegim
– Бир оғайним бор, ўшанинг битта зўр саволи бор эди, айтайми қандай?
– Айтинг-чи.
– Қай бири бахтлироқ – охирги одамми, охирги горилла?
– Бу саволни бироз бошқачароқ бериш керак. Дейлик, қай бири бахтсизроқ, деб. Агар савол шундай бўлганида, мен, албатта, охирги одамда тўхталардим. Сўнгги эканингни англаш даҳшатнинг ўзгинаси.

Янги ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/3184


У театр олди терилган ўриндиқда беэътибор ўтган-кетганга қараб ўтиради. Мени кўрди. Ўрнидан туриб йўлимга чиқди. Усти-боши яғир. Кўзлари қизариб жиш тортиб кетган. Сассиқ. "Помоги на хлеб, друг" деди у ва қулоқчинимни кўриб қўлини оғзига обориб ишора берди. Чўнтагимдан минг сўмлик чиқардим. "Хватит? Только не пей" дедим ўзимча. "Ракхмат, ака!"
У ортда қолиб кетди. Қарамадим. Эҳтимол, ўша ўриндиқда ўтириб менга ўхшаган яна биттасини кутар. Ёки нон олгани кетди. Ўзимга ўхшатдим. Худди мендек тиланаркан. "Помоги, друг..."
На хуй ичмагин дедим?! Блят, на фиг керак эди, ўзи билмайдими?! Ичаверсин, онасини эмсин. Дунёда битта руҳсиз одам камаярди.


-- Кечирасизу, қаердансиз?
-- Тошкентдан.
-- Ҳозир ҳамма Тошкентдан, аниқроғини билайлик, оғайни.
-- Эски Чувалачи маҳалладан.
-- Гап-сўзиздан ҳарипга тортаркансиз барибир. Ҳафа бўлманг,оғайни.
-- Давлат ишхонасида сизга ўхшаган одамлар билан ишлаймиз, тил ҳам шунга мослашган.
-- Ҳужжатлар борми?
-- Йўқ. Телефонда расми бор. Нега эди?
-- Шунчаки маскасиз юрганизга тушунтириш хати қиберасиз.
-- Шунақа расмиятчиликларсиз қўйворсангиз бўлар, камандир?
-- Йўқ, оғайни, кўриб турибсизку, ўрисвойларниям тутиб келтирдик.
-- Сиз мени тутиб келтирмадингиз. Ўтиб кетинг деб йўл бердим. Кейин, маска бор. Сигаретни маскани устидан чекиб бўларканми?
-- Ажратилган жойларда чекиш керак эди.
-- Бошқа яхшироқ баҳона топинг, камандир!

***
Биласанми, оғайни, алам қиладигани -- бу халқ ўзига нисбатан шунақа муносабатга кўникиб қолган. Алам қилади шу... Охирида яна раҳматам айтиб чиқиб кетасан шуларнинг олдидан.


-- Ҳақиқат қиёфасиз, азизим. Ёлғондек турланаверади, -- кампиршо шундай деб бармоғига қистирилган сигаретани чертди. -- Ҳақиқатинг менга ёлғон туйилиши қанчалар табиий бўлса, сенинг ҳам эшитганларингга ишончинг йўқлигини тушуниш мушкул эмас. Бу бор гап.


ДУНЁДАГИ ЭНГ ЯХШИ НАРСА

У қўлини қизнинг елкаси узра ошириб ўтказди.
-- Жоним, -- деди, -- дунёдаги энг яхши нарса нима?
Иккиси ҳам хиёбон тўғрисида ўйнаётган шуълаларга тикилдилар.
-- Ўлимдан кейинги абадий ҳаловат.
-- Ўлимдан сўнг ҳаловат бормикан... Сен менга ҳозирни айт, шу дунёни.
-- Унда уйқу, -- қизнинг кўзларида шавқ алангалади. -- Уйқу!
-- Ичимсан.
Қиз унинг елкасига бош қўйиб кўзларини юмди. Шаҳар ҳам кўп ўтмай оғир, абадий ҳаловат хаёли сингари умидбахш уйқуга чўмди. Фақат хиёбон тўғрисидаги липиллаган кўча чироқлари, автолар ва улар иккисигина қолдилар.


Оёғинг остида тошлар
ҳаслар, тиканлар...
Оёғинг остида
таналар, юраклар, дардлар.
Менинг эса юрар йўлим йўқ...
Борар манзилим...
Топинар эътиқодим...
Фақат чоҳ.
Оғир ўй аталмиш
фазода
муаллақ
қотдим.


Ичингдаги овоз бошқа чизолмайсан деса -- имкони борича кўпроқ чиз, шунда ўша овоз ўчади, босилади.
Винсент Ван Гог


-- Ишларинг жойида бўлади, ишонаман. Фақат... битта маслаҳатим бор...
-- Қандай?
-- Ўзингни аяма, -- деди у. -- Нотавонларгина ўзларига раҳм қиладилар.
Харуки Мураками


Forward from: Nodirabegim
Давид, Абу ва мен қачондан бунча ош-қатиқ бўлиб қолганимизни билмайман. Аммо ақлимизни танибмизки, боримиз – ошимиз ҳам, муштимиз ҳам ўртада эди. Орамизда энг пачоғи – калтагинаси ўзимману, тилимни бировга бермасдим. Давид паҳлавонкелбат, хонасига илинган қумқопни дўппослайвериб мушти темир бўлиб кетганди. Очиғи, Давиддан калтак еган бола қайтиб унга рўпарў бўлишни истамасди. Абу эса… Йўқ, Абу на менга, на Давидга ўхшамасди.

Ҳикояни ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/2905


Биласанми, нега дашт тулкилари тунлари телбавор ув тортади? -- деганди бир пайтлар холаси. -- Сукунатдан ваҳимага тушадилар... Марио Варгас ЛЬОСА, шаҳар ва кўппаклар


Кеча ўқиб қолдим шуни. Ажойиб рамзий ҳикоя!!!




-- Нега кишилар циник (сурбет) бўлиб қолишларини айтайми? Чунки улар ўзларини ўраб турган оламдан, кўраётганлари, ҳис қилаётганларидан ортиқроқ алланиманингдир хаёли билан яшайдилар, ривожланиб борадилар. Ижтимоий номукаммаллик чоҳига тушиб қолгач эса атрофдагиларга нисбатан нафрат ҳисси олдида ўзларининг ожиз эканликларини англайдилар. Та-даааам! Марҳамат, тандирдан янги узилган циник турибди-да!
-- Бўлмаган гап. Циник -- ё бир талай комплекслари бор одам, ё бўлмаса у ташқи дунёдан қўрқади. Қўрқув ҳолатида эса одам нима қилиши равшан: ё кўзини юмиб қочиб қолади, ё ўзи ҳамлага ўтади. Хулласи калом, циниклар -- ҳамла ортида қўрқувини беркитадиган кишилар. Ундан кейин, цинизм ҳақиқат дегани эмас. Бу ниятни "объективлик" ўрамига солиб, сўз билан оғритиб тасир-тусир уришдир. Аслида бунда ғараз аввалгидан кўпроқ бўлади.


Ижод -- икки карра яшамоқдир.


Юрий Гребенщиков

Кит

Я огромный кит,
Я учу иврит,
Чтобы мочь
С тобой говорить
О главном.

Двадцать два значка,
Наживных крючка,
Чтоб острей пера —
Уловить-подсечь
Плавно.

Только ты опять
Всё напутал ведь.
Мгла вокруг и звук —
Гул и шум нутра,
А не речь.

Что же, сызнова
Потрошить себя,
Извлекать на свет
Твой вопрос-ответ?
Ну, конечно, да.
Я любой язык...
Я люблю тебя,
И предела нет.

20 last posts shown.

40

subscribers
Channel statistics