Кирма кўнгил боғига меваси, япроғи йўқ
Дарз кетган минг еридан ямоққа қуроғи йўқ.
Кун ботиб, тун увламоқда, қоронғу, чироғи йўқ,
Шовуллаган шовур йўқдир, боврим деган бовур йўқ.
Кулбасига боқма ҳайрон, ўтин-чўп йўқ, кули бор,
Зардоб тўла ўпкаси бор, моғор босган йўли бор.
Ачинмагин, ғарибдир лек, Аллоҳ севган қули бор,
Кўклай деса савр йўқдир, кутай деса давр йўқ.
Дарчани ёп, боғ қайта ниш олганида келарсан,
Узлат тугаб, бу қафас тор келганида келарсан.
Боз кўкариб, яна баҳор келганида келарсан,
Баҳоргача наҳр йўқдир, баҳоргача баҳр йўқ.
Кирма ,кўнгил боғига...
Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА
16.05.2022