Forward from: Mehrob.uz
КИБРГА ҚАРШИ “ДОРИ”
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ «Иҳёи улумид дин» асарида бундай дейди: «Бошқалардан бирор устун жиҳатингизни кўрсангиз, қуйидагича йўл тутинг:
Агар унинг ёши сиздан катта бўлса, ўзингизга: «Бу одам Исломга мендан олдин мушарраф бўлган. Ёши катталиги боис унинг ибодатлари меникидан кўпроқ бўлса керак», денг. Агар унинг ёши кичик бўлса, ўзингизга: «Унинг гуноҳлари меникидан камроқдир», денг. Агар у олим бўлса: «У мендан кўпроқ ва яхшироқ билади», денг. Агар у сиздан билимсизроқ бўлса: «У мендан афзалроқ. Чунки билмаслик билиб амал қилмасликдан яхшироқ. Чунки илм беамалга қарши қиёматда гувоҳлик беради», деб айтинг. Агар бир кишини бир гуноҳ устида кўрсангиз: «Аллоҳ унинг хотимасини чиройли қилиб, менинг хотимамни ёмон қилиши ҳам мумкин-ку!» денг ва унинг айбини ошкор қилманг».
@mehrob_uz