О айтгин,
Сенинг ҳам
Боғларнинг олдида эгикми бошинг?
Боқ, бугун дарахтлар ғамгусор, мулзам.
Қушлар чуғурламас севинчдан тошиб.
Хазонлар суягин қасирлашлари...
Барини эслайман,
Юрагим оғрир.
Енгил қадамимиз кимсасиз, ғариб
Боғларнинг бағрига ботганин оғир.
Ва баҳор!..
Боғларга қилдингми ҳавас,
Гуллар ифоридан айланиб бошинг?
Улар яшнаётир бизга қасдма-қасд,
Биз эса...
Юрибмиз аламдан тошиб.
Балки,
Ортга қадам ташламоқ керак,
Кўтармоқ керакдир ҳислар қатини.
Балки қалбимиздан бошламоқ керак
Хазонлар қабрининг зиёратини?!..
Шоҳинур Усмонова
t.me/shohinur_usmonova
Сенинг ҳам
Боғларнинг олдида эгикми бошинг?
Боқ, бугун дарахтлар ғамгусор, мулзам.
Қушлар чуғурламас севинчдан тошиб.
Хазонлар суягин қасирлашлари...
Барини эслайман,
Юрагим оғрир.
Енгил қадамимиз кимсасиз, ғариб
Боғларнинг бағрига ботганин оғир.
Ва баҳор!..
Боғларга қилдингми ҳавас,
Гуллар ифоридан айланиб бошинг?
Улар яшнаётир бизга қасдма-қасд,
Биз эса...
Юрибмиз аламдан тошиб.
Балки,
Ортга қадам ташламоқ керак,
Кўтармоқ керакдир ҳислар қатини.
Балки қалбимиздан бошламоқ керак
Хазонлар қабрининг зиёратини?!..
Шоҳинур Усмонова
t.me/shohinur_usmonova