Қуйидаги кимсалар билан асло бирга юрма!
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий айтади:
Отам менга шундай насиҳат қилди:
– Қуйидаги беш тоифа кимса билан суҳбатдош бўлма, бирга юрма, йўлдош бўлма.
– Фидоингиз бўлайин, отажон, улар кимлар?
– Фосиқ кимса билан бирга юрма, у сени бир луқма ёки ундан-да камроққа сотиб юборади.
– Эй отажон, ундан-да камроқ деганингиз нимаси?
– Фосиқ бир луқма илинжида сени сотади-ю, лекин унга ҳам етиша олмайди.
– Эй отажон, иккинчиси ким?
– Бахил кимса билан бирга юрма. Бахил энг муҳтож пайтингда молини сендан қизғанади.
– Эй отажон, учинчиси ким?
– Ёлғончи кимса билан бирга юрма. Ёлғончи сенга узоқни яқин, яқинни узоқ қилиб кўрсатувчи саробга ўхшайди.
– Эй отажон, тўртинчиси ким?
– Нодон билан бирга юрма. Чунки нодон сенга фойда бераман деб зиён етказади.
– Эй отажон, бешинчиси ким?
– Силаи раҳмни узувчи кимса билан бирга юрма. Мен Аллоҳнинг китобида уч жойда унинг лаънатланганини кўрдим!
@shomatmasjidi