Солеҳ.уз_Soleh.uz


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Асака тумани Муҳаммад солеҳ ҳожи жоме масжидининг расмий канали

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Росулуллоҳﷺ дeдилар:

“Одамлар билан муомила қилаётган вақтингизда ҳусни ҳулқни лозим тутинг” лар дeдилар

✍📚(Тeрмизий ривояти)

Шарҳ
Абдулллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ ҳусни хулқни ушбу уч калимада тарифлаб айтдилар:

1.Табассумли юз.
2.Саҳийлик ва бағрикeнглик.
3.Инсонларга сeндан зарар етмаслигидир.

https://t.me/soleh_uz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!


https://t.me/soleh_uz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ билан бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ билан якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, ин шаа Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!



https://t.me/soleh_uz


ВАСИЯТ

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
  “Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
  Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
  Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
  Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
  Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж йўқдир”.

https://t.me/soleh_uz


ҚОР ЁҒГАНДА ФИКР ЮРИТИБ, ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ

Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти).

https://t.me/soleh_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ким тонг отганда шу дуони ўқиса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан.

"Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Росулан"

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам
юборинг

https://t.me/soleh_uz
href='' rel='nofollow'>


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Бошланган янги хафта барчангизга муборак бўлсин! Доимо ишингизга ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин! Аллоҳ рўзғорингизга барака, халол ризқ, барча яқинларингизга соғ-омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Кун давомида сизларни  яхши кайфият тарк этмасин!


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


https://t.me/soleh_uz


Расулуллоҳга амалларимиз кўрсатилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки, кишининг масжиддан чиқарган чўпи ҳам кўрсатилди", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

https://t.me/soleh_uz


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг якшанба куни 
18-феврал  2024-йил,  
8-шаьбон 1445-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉https://t.me/soleh_uz


🎤 3-қисм
⌛️ 08:12
👤 Шахобиддин домла

📝ЭКСПЕРТЛИК ХУЛОСАСИ

https://t.me/soleh_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ Устозлар ва уламоларни қўйиб, бетайин кишиларга эргашиб кетишнинг аянчли оқибатлари

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/soleh_uz


Масжидни пок тутиш - Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган мерос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Масжиднинг хизмати, хусусан, уни пок тутиш учун бўладиган хизмат Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган меросдир.

Масжид ходими бўлиш улкан бахт эканини тўла англаб етишимиз лозим. Кимга бу бахт насиб этса, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилсин".

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан олинди.

https://t.me/soleh_uz


ШИФО СЎРАШ ДУОСИ

☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман.
Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/soleh_uz


Саловот айтишни унутманг!

Жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади»
Имом Муслим ривояти.

Саловоти шариф:
🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿


htt rel='nofollow'>ps://t.me/soleh_uz


#ЖУМА_МУБОРАК

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума муборак бўлсин!

Шу кунларга етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин 🤲

🕌 Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!

👉 https://t.me/soleh_uz


# НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

Андижон вилояти Асака тумани
Мелодий 2024-йил 16-Февраль
Хижрий 1445 йил 06-Шабон ойи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Бомдод 06:30;
Пешин 12:50;
Аср 16:25;
Шом 18:00;
Хуфтон 19:40;

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

https://t.me/soleh_uz


#Кун_ҳадиси

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар ﷺ:
“Аллоҳ Шаъбон ярмидаги кечада назар қилиб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”.

Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган.

👇
http://t.me/muhaddisuz


#duo

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса:

الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса:

الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

“Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

https://t.me/soleh_uz


ТОНГГИ_ДУО

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотгин...
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нурлари ила мунаввар қилгин… Амин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!


https://t.me/soleh_uz


🎤 1-қисм
⌛️ 05:45
👤 Шахобиддин домла

📝ЭКСПЕРТЛИК ХУЛОСАСИ

https://t.me/soleh_uz

20 last posts shown.

90

subscribers
Channel statistics