БОБУРИЙЛАР ДАВРИ ЭНГ БУЮК ВА ЭНГ НОЁБ ЁДГОРЛИГИ: ТОЖ МАҲАЛҲиндистонда 332 йил ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласи бу юрт ҳаётининг барча жабҳаларида ўзининг бой меросини қолдирган. Деҳлидаги Қизил қалъа ва Жомеъ масжиди, Аградаги Тож Маҳал, Фотиҳпур, Секридаги Панч Маҳал ана шундай буюк мерос намуналаридир. Ислом архитектурасининг энг ёрқин намуналаридан бири саналувчи Тож Маҳал мақбараси XVII-асрда Агра Шаҳридаги Жамна дарёсининг саҳлида барпо этилган. Тож Маҳал, шундай бир жойга ўрнатилганки, у шаҳарнинг барча нуқталаридан кўриниб туради.
Шоҳ Жаҳон 2000 хил турли лойиҳаларни кўриб чиқиб, Тож Маҳалнинг бугунги кўриниши ана ўша лойиҳалар ичидан танланган бир санъат асаридир. Обиданинг турли хил рангдаги қимматли тош ва мармарлари асосан Ҳиндистоннинг фарқли ҳавзаларидан, Чин, Шри Ланка, Араб ўлкалари, Тибет ва Афғонистондан келтирилгандир. Тож Маҳалнинг юз мингларча чиройли тошлар, садаф ва феруза билан безалган деорларида, яна алоҳида 42 дона зумрад, 142 дона ёқут, 625 дона пирланда ва 50 дона катта –уатта инжу жойлаштирилгандир. Шарқ ва ғарбнинг шоиру ёзувчиларига илҳом манбаси бўлган Тож маҳал, ойдин кечаларда ҳам ойдан ҳам ярқинроқ кўринади.
Шох Жаҳон ўз рафиқаси Мумтоз Маҳал Бегим хотирасига бўлган муҳаббатини, тасаллини санъат ва меъморчиликда кўради., Бутун дунёга муҳаббат рамзи ўлароқ танилган мажмуа қуёшли кунда оппоқ тусга кирса, уфқ нурлари остида қип-қизил бўлади, тунда эса ойнинг кумуш шуъласини акс эттиради.
1983 йили ЮНЕСКО бинони Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритди, 2007 йил Тож Маҳал дунёнинг янги 7 мўъжизасидан бири сифатида эътироф этилади. Бобурийлар салтанати ҳамда дунё меъморчилигининг энг гўзал намуналаридан ҳисобланмиш обида ҳақида қизиқарли маълумотлар:
• Ёдгорликнинг тўрт пештоқ қисмига Ҳаттот Сардор Афанди тарафидан Ёсин сураси тўла ёзилган.
• Мумтоз Маҳал ва Шоҳ Жаҳоннинг сандиқлари турган жойдаги кубба, инсон оғизидан чиққан ҳар овознинг жуда хуш эшитиладиган акс садосини етти марта такрорлайдиган бир акустикага эгадир.
• Мақбара фасадида Аллоҳнинг 99 исмини ўқиш мумкин.
• Тож Маҳал ичида товуш 28 сонияда йўқ бўлади. Бино қурилаётган маҳал ўқилган дуолар ҳавода бир муддат “осилиб туриши” ва шу орқали ўзига хос муҳит пайдо бўлиши эътиборга олинган.
• Ушбу мақбарининг боғи 9 гектар майдонни эгаллаган. Тож Маҳал мажмуаси эгаллаган майдон 24 та футбол майдонига тенг.
• Тож Маҳалнинг бош гумбазига ўрнатилган ярим ойли олтин флероннинг бўйи 4,6 метр эди. XIX асрда у бронзадан ясалган нусхасига алмаштирилган.
• Турк-Ислом меъморчилигининг аҳамиятли қурилишлари орасида кўрганларни хушдан кетар даражада ҳайрон қолдирадиган ёдгорлик асари оқ мармар билан қоплаган деворларига қадимий нақшлар ишланган бўлиб, бунинг учун ақиқ, садаф, қаҳрабо, зумрад каби 28 хилдаги қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ишлатилган.
• Ҳар йили дунёнинг турли нуқталаридан 3-5 миллионга сайёҳ Тож Маҳални кўргани келади.
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи
“Экскурсиялар” бўлими мудири Д. Азизова
@temurid_museum